Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695

Warning: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php:130) in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/feed-rss2.php on line 8
Nasihat.uz http://nasihat.uz "Ahmadjon qori" jome' masjidi Tue, 21 Aug 2018 14:00:43 +0000 en-US hourly 1 https://wordpress.org/?v=4.9.3 http://nasihat.uz/wp-content/uploads/2016/02/cropped-site_logo-32x32.png Nasihat.uz http://nasihat.uz 32 32 ҚУРБОН ҲАЙИТИ – КЎНГИЛЛАР ШОДЛИГИ. http://nasihat.uz/archives/5250 Tue, 21 Aug 2018 14:00:43 +0000 http://nasihat.uz/?p=5250 Истиқлол шарофати ила Ватанимизда миллий ва диний қадриятлар қайта тикланди, мўмин-мусулмонларнинг орзу-умидлари ушалди. Бунинг учун доимо шукрона келтириб, Яратганнинг: «Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман…», деган марҳаматига ҳамоҳанг яшашимиз лозим. Зеро, истиқлол сабаб мана шундай неъматлардан баҳра олмоқдамиз.
Мустақиллик боис, диний эътиқодимиз даҳрийлик исканжасидан озод бўлди. Бугун икки мингдан зиёд масжидда хотиржам ибодат қилаётган кишиларни кўриб, «Илоҳим! Ўз уйимизда осудалик топганимиз, чин бўлсин», деб дуо қиламиз. Айниқса, жума ва ҳайит кунлари бутун диёримизни илоҳий бир файз қамраб олади.
Мустақиллик йилларининг илк даврлариданоқ икки улуғ кун — Рамазон ва Қурбон ҳайитлари биринчи Юртбошимиз томонидан умумхалқ байрами сифатида эълон қилингани халқимизни беҳад қувонтиради.
Одатда ҳайит кунида ҳамма бир-бирини улуғ кун билан самимий муборакбод этади. Ҳайит намозини адо этгандан сўнг биринчи ўринда ота-оналаримизни, улардан кейин қариндош-уруғларимиз ва ёру биродарларимизни, беморларни бориб зиёрат қиламиз. Уларни кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламиз.
Қурбонлик қилиш Яратганни берган неъматларининг шукронасини адо этиш ва нафсоний иллатлардан покланиш ҳамда банданинг Яратувчи амрига итоатини ва тақвосини намоён этади.
Ҳайит байрамлари қадимдан халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган.
Бу улуғ байрам кунлари кўнгилларимиз равшан, кайфиятларимиз чоғ, нигоҳларимиз муқаддас Каъбага қараган. Яратганнинг фазлу карамидан умидвор ҳолда хайит намозини адо этганимиздан сўнг қурбонлик амалини бажаришга киришилади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифда марҳамат қилиб: “Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратдаги офатлардан озод этади. Ҳайит намозини ўқиб, қурбонлик сўйган мўминлар менинг умматимдандир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Ҳайит хурсандчилик байрамидир. Ушбу байрамда ота-она ва фарзандларга совға улашиб, уларни қувонтириш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиш, уларга ҳадя бериб қалбларига сурур бағишлаш динимиз тарғиб қилган амаллардандир.
Ҳайит куни динимизда рухсат этилган, кўнгилни кўтарадиган барча ишларни қилиш билан қалбга ором бериш керак.
Баъзи жойларда ҳайит кунлари исрофгарчиликка сабаб бўладиган турли маросимлар ўтказиш ёмон анъанага айланиб қолган. Бу шариатимизда йўқ. Яқинлари вафот этган хонадонлардаги, никоҳ тўйлари ўтган оилалардаги “янги ҳайит”, “ҳайит йўқлови” каби маросимлар бидъатдан бошқа нарса эмас. Ҳайит кунидаги исрофгарчиликлар, хурсандчилик байрамини аза ва йиғи-сиғига айлантиришлар мусулмонларга муносиб эмас. Унга кетадиган маблағларни ва неъматларни муҳтожларга, фақир-мискинларга, етим-есир, бева-бечораларга тарқатишдан хайрлироқ иш бўлмаса керак!
Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамларидир. Уни шариат талабларига мувофиқ, йиғи-сиғисиз, хурсандчилик билан, хуш кайфиятда ўтказиш мусулмонга ярашиқли ва мақталган амаллардандир.
Ҳайит байрами кунида қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудуратли таниш-билишлар ҳам ҳудди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шафқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Зангиота тумани Одилжон Нарзуллаев
«Имоми Аъзам» жоме масжиди имом хатиби

]]>
УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЭҲТИЁТ БЎЛИБ ГАПИРИНГ!!! http://nasihat.uz/archives/5247 Mon, 13 Aug 2018 13:40:48 +0000 http://nasihat.uz/?p=5247 Баъзи кишилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлмиш уламоларни худди оддий инсонлар ҳақида гаплашгандек ўз суҳбатлари учун муҳокама мавзуси қилиб олишади. Улар уламолар ҳақидаги ўзларининг танқидий гапларига худди катта муаммони ҳал қилаётгандек назар солишади. Бундай мавзуларда гаплашганда мусулмон киши ўта эҳтиёткор бўлмоғи лозим.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Сизлар уламоларнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинг! Агар улар сизнинг зарарингизга гувоҳлик беришса, сизларни дўзахга ағдариб юборишади. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло уларнинг қалблари ва кўзларига ҳақни кўрсатиб қўяди”, деганлар.

Аллоҳ таоло Ўз валийларининг қалбларига шундай фаросатни берар эканки, улар диққатлик билан назар солсалар, кимнинг қандай инсон эканини англаб олишлари мумкин экан. Ва яна улар ўзларининг тажрибалари ҳамда одамларнинг хулқ-атворларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ким эканини билиб олишлари ҳам мумкин экан. Шунинг учун уларнинг гувоҳлиги аҳамиятли ҳисобланади. Ҳар бир инсон ўзи ҳақида илм эгалари ва тақводор мўминлар қандай гумонда эканига эътибор қаратиши лозим! Қилаётган ишларимизни бутун дунё фосиқлари маъқуллаб, олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турсалар-да, лекин биргина диёнатли олим унга салбий баҳо берса, олимнинг сўзи эътиборли ҳисобланади. Олимнинг сўзи шунчалик эътиборлики, ҳатто масжид имомининг имоматига бутун қавм қарши бўлиб турганида, қавмдан биргина диёнатли олим унинг имоматини қўллайдиган бўлса, кўпчиликни ташкил қилган қавмнинг гапи эмас, балки, биргина олимнинг гапи эътиборга олинади.

Шундай экан, олимлар биз ҳақимизда ёмон фикрга бориб қолишидан эҳтиёт бўлайлик! Уларни муҳокама қилишдан ва танқид остига олишдан сақланишимиз лозим. Улар ҳақида айтадиган танқидларимиз икки ишдан бири; ғийбат ёки туҳмат бўлади. Иккиси ҳам ўзимизнинг зараримизгадир.

Гоҳида интернет саҳифаларида уламоларга тош отиб, уларни танқид қилаётган айрим илмсиз кимсаларнинг ёзган танқидларига кўзим тушиб, уларга ачинаман. Чунки уларнинг келтираётган далиллари, қўллаётган иборалари ҳамда бераётган саволлари уларнинг қай савияда эканидан дарак бериб туради. Уламолар ҳақида танқидий гапиришдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Тўғри, олимлар ҳам адашиши мумкин. Аллоҳ ва Унинг Расулидан бошқалар маъсум бўлмаганлари сабабли уларнинг айрим сўзлари ва фатволарининг рад қилиниши эҳтимолдан холи эмасдир. Лекин уларга раддия беришга кимлар ҳақли?! Улар томонидан содир этилган баъзи хато-камчиликларни худди ўзлари каби забардаст олимлар илм омонатдорлиги жиҳатидан етарли далил-исботларини келтириб, одоб ва ҳурмат-эҳтиром билан тўғрилаб туришади. Ҳаким зотлардан бири айтган экан: “Агар хатога йўл қўйган ёки янглишган ҳар бир кишидан батамом воз кечиб юборилаверса, уларнинг қилган яхши ишлари ҳисобга олинмаса, илм-фан, саноат ва адолат йўқолиб кетади, шунингдек, уларга олиб борадиган воситалар ҳам ишдан чиқади”.

Шунинг учун катта олимлар сукут қилиб турган масалаларда илмсиз кишилар турли танқидий фикрларни айтавермасликлари лозим бўлади. Аслида бундай кишилар мунозара майдонига тушмасликлари лозим. Чунки илмсизлик билан қилинган мунозаралар сабабли улар шайтоннинг ўйинчоғига айланиб қолишади. Уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Шунинг учун Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: Агар жоҳил одам сукут қилганида эди, одамлар ўзаро келишмовчиликка боришмаган бўларди, деганлар.

Агар илми йўқ кимсалар уламоларга тош отишдан ва уларни танқид қилишдан тўхтамасалар, дунёда қилган яхши амалларини Қиёмат куни ўзлари хуш кўрмаган кишиларнинг номаи-аъмол китобларида кўрганларида қай аҳволга тушишларини ўйлаб қўйсинлар!

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ

“Аҳмаджон қори” масжиди имом ноиби

]]>
Ҳасад маънавий дарддир! http://nasihat.uz/archives/5244 Mon, 13 Aug 2018 11:58:29 +0000 http://nasihat.uz/?p=5244 Исломда бошқа маънавий жиноятлар қатори ҳасад ҳам қаттиқ қораланади. Қуръони Каримнинг оятларини диққат билан ўқиган одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини, у кишининг мўъжизаларини, у кишига Қуръон тушаётганини кўриб-билиб туриб ҳам иймонга кирмаганлари учун асосий тўсиқ ўша ҳасад бўлганини яхши билиб олади.

Шу ўринда ҳасадга қисқа изоҳ берсак: ҳасад ўзгалардаги бирор яхшиликни, йўқ бўлиб, сизда бўлиб қолишини орзу-умид қилишингиздир.

Яҳудийлар нима учун биздан эмас, араблардан пайғамбар чиқади, дея ҳасад қалиб, Исломга кирмадилар. Бошқа араб қабилалари ҳам аввал бошда шунга ўхшаш ҳаракат қилиб, Қурайшга ҳасад қилдилар.

Қурайшнинг кўпчилик зодагонлари эса, нима учун бир камбағал-етим пайғамбар бўладикан-у, биз аслзодалар, қавмнинг раҳбарлари эса, унга эргашишимиз керак экан, деган ҳасад билан мусулмон бўлмадилар.

Кўриб турибмизки, ҳасад катта ҳалокатларга олиб борадиган дард экан. Ҳатто энг катта бадбахтлик ҳисобланган кофирликка ҳам сабаб бўлар экан.

   Иймон билан ҳасад ҳудди олов билан сувдек бир бирига тамоман зид нарсалар экан. Бошимизга етган ва етаётган бало-офатлар бекорга эмаслигини шундан тушуниб олсак ҳам бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир бирингиз билан орани очиқ қилиб юборманг, бир бирингизга душманлик қилманглар, бир бирингиздан нафратланманг, бир бирингизга ҳасад қилманглар. Аллоҳнинг биродар тутинган бандалари бўлинглар. Мусулмон кишига биродарини уч кундан кўп ҳажр қилиши(кўришмай қўйиши) ҳалол бўлмас” дедилар.

Уламоларимиз  “Модомики,ҳасад қилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар”, дейдилар.

  Инсонлар қалбида ўзгаларга нисбатан ҳасад бўлмаслиги улуғ фазилат бўлиши билан бир қаторда шариатда тийииш керак бўлган ишлардандир. Чунки, бу иллат миллатни ичидан емиради. Келажагига болта уради. Қолаверса, бундай одамдан ҳеч бир ёмонлик чиқмайди.

Аллоҳ барчамизни ҳасадгўйликдан сақласин! Эл-у юртимизни бу оғир дарддан Ўзи асрасин! Омин!

Эргашев Муҳаммадий. “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имоми

]]>
Холис ният формуласи http://nasihat.uz/archives/5240 Mon, 13 Aug 2018 11:49:42 +0000 http://nasihat.uz/?p=5240 Аллоҳ таъоло холис ният суратида мусулмонларга бир “кимёвий формула” ато қилди. Бу формула ёрдамида бирозгина ҳафсала қилса тупроқни ҳам олтинга айлантира олади. Ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Амаллар комиллигининг мадори ниятга боғлиқдир!»

Баъзи инсонлар бу ҳадис маъносини “Тўғри ният сабаб ёмон ишлар ҳам яхшига айланиб кетади ва гуноҳ ҳам савоб бўлиб кетади”, деб тушуниб олишган. Бу тушунча қатъий хатоликдир. Чунончи, гуноҳ ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ бўлаверади. Қанча яхши ният билан қилинса ҳам жоиз бўла олмайди. Масалан, бирор киши кимнингдир уйига ўмариладиган молни садақа қиламан деган ният билан ўғриликка тушса нияти сабаб ўғрилик гуноҳи кечирилмайди.

Юқоридаги ҳадиснинг маъноси қуйидагича шарҳланади:

  • Бирор бир амалга то холис ният билан бажарилмагунча савоб берилмайди. Масалан, намозга қачонки Аллоҳни розилигини истаб адо этилса савоб бўлади. Агар риё қилиш мақсадида бўлса, савоби кетиб қолади ва акси ўлароқ гуноҳ ҳам ёзилади.

2- (Биз баён қилмоқчи бўлган маъно ҳам шу)ки, бир қанча ишлар мубоҳ ё жоиз бўлиб уларга на савоб ва на азоб битилади. Лекин агар шундай жоиз амалларни холис ният билан бажарилса, у ибодатга айланади ва унга савоб берилади. Масалан, овқатланиш мубоҳ амаллардан ҳисобланади. Аммо бир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлиб Аллоҳ таъоло ибодатига сарфлайман, деган ниятда ёки Аллоҳ менга нафсимнинг мендаги ҳаққини ҳам юклаган шу сабаб таом еяпман, деган мақсадда ейилса бу ҳолда шу таомланиш ҳам савоб ва ажр олишга сабаб бўлади. Ва ёхуд овқат еб роҳат ва лаззат ҳосил қилиб, Аллоҳ таъолога чин дилдан шукр қиламан, деган ниятда таом еса ҳам шу қилган ниятлари сабаб оддий таом ейишдан ҳам савоб ҳосил бўлаверади.

Хуллас, бирор бир мубоҳ иш йўқки холис ният сабаб ибодат ва савобга айланмаса…

Эргашев Муҳаммадий “Аҳмаджон қори” жоме масжид имоми

]]>
Ўзгалар қалбини хурсанд қилишлик http://nasihat.uz/archives/5235 Mon, 13 Aug 2018 11:36:17 +0000 http://nasihat.uz/?p=5235 Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Бир ажойиб воқеа эсимга тушиб кетди. Мен бу воқеани падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман. Жуда ҳам ибратли воқеа. Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг икки аёллари бор эди. Бири ёши катта ва бири ёши кичик эди. Иккиси Ҳазратга жуда боғланган эдилар. Лекин катта аёллари узоқ вақтдан бери бирга эдилар ва Ҳазратга кўпроқ ором етказишлик фикрида турар эдилар. Ҳайит яқинлашаётган эди. Катта аёлларининг қалбига Ҳазрат учун бирор энг яхши матодан узун камзул тикиб берсам деган ўй келди. Ўша пайтда “Кўз завқи” номли бир кийим кийилар эди. У жуда севимли турдаги кийимлардан эди. Ҳазратдан сўрамасдан материал сотиб олиб, ўша узун камзулни тикишни бошлаб юбордилар. Камзул тикилгандан кейин тўсатдан уни тақдим қиламан, тўсатдан тақдим қилинишда хурсандлик кўпроқ бўлади деган ўйда Ҳазратга буни айтмадилар. Бутун Рамазон уни тикиш билан машғул бўлдилар. Чунки, у пайтда тикув машинаси ривожланмаган, қўл орқали тикилар эди. Чунончи, у тикилиб тайёр бўлгач, ҳайит кечаси  камзулни Ҳазратга тақдим қилиб, мен сиз учун бу камзулни тайёрладим, қалбим кийиб ийдгоҳга борсангиз ва ҳайит намозини ўқишингизни истаяпти, деди. Ҳазратнинг дидлари қаёқдаю, бу гўзал камзул қаёқда. Ҳазратнинг дидларига мутлақо хилофи эди. Лекин Ҳазрат айтадиларки, агар мен кийишни рад қилсам, у ҳолда унинг қалби тилка пора бўлади. Чунки, у бутун Рамазон уни тикишда ғайрат қилди ва муҳаббат ила меҳнат қилди. Шу сабаб, Ҳазрат унинг қалбини риоя қилишлик учун, маша Аллоҳ, сиз жуда яхши камзул тикибсиз, дедилар ва камзулни кийдилар. Ийдгоҳга етиб бориб, намоз ўқидилар. Намоздан фориғ бўлгач, бир одам Ҳазратнинг олдиларига келиб, “Ҳазрат! Сиз кийиб олган бу камзул сизга ярашмабди. Чунки, бу жуда қимматбаҳо камзул”, деди. Шунда, Ҳазрат: “Ҳа, Биродар! Сен тўғри айтяпсан”, деб жавоб бердилар. Шундай деб, Ҳазрат у камзулни ечиб, ўша шахсга, бу сенга ҳадя, уни сен кийиб ол деб бериб юбордилар.

Шундан кейин Ҳазрат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бу воқеани менинг падари бузрукворим Ҳазрат Муфтий Муҳаммад Шафиъ раҳматуллоҳи алайҳ жанобларига сўзлаб бердилар. Мен бу камзулни кийиб, ийдгоҳга кетаётганимда, асти сўраманг, қалбим қанчалар тилка пора бўлаётган эди. Чунки, бутун умр бу турдаги қимматбаҳо кийимни хеч қачон киймадим. Лекин ўша пайт қалбда, меҳнат ила уни тиккан Аллоҳнинг бандасини қалби хурсанд бўлсин деган ният бор эди. Унинг қалбини хурсанд қилишлик учун у машаққатга чидадим ва уни кийишдаги таънага ҳам дош бердим. Чунки, одамлар қанақа либос кийиб келдингиз деб, уни кийганимга таъна ҳам қилдилар. Лекин уйдагиларнинг қалбини хурсанд қилишлик учун бу ишни қилдим.

Ҳар ҳолда, инсон энг яхши кийимни ўзининг, уйидагиларининг ва бирор туҳфа-ҳадя берувчининг қалбини хурсанд қилишлик учун кийса, унда бирор танглик йўқ. Лекин яхши кийимни одамлар мени улуғ деб билсинлар деган мақсадда кийса, мен дабдабали кўринсам, мен дунё аҳлининг олдида буюк бўлсам ва хўжакўрсинлик учун кийса, у ҳолда у азобга сабаб нарсадир ва ҳаромдир. Ундан сақланишлик лозимдир.

 

 Эргашев Муҳаммадий

]]>
Уйқу одоблари http://nasihat.uz/archives/5232 Sun, 12 Aug 2018 06:16:48 +0000 http://nasihat.uz/?p=5232 Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

“Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур.

Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир” . (Зумар сураси, 42 оят).
Ибн Касир ушбу оятни тафсир қилиб шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло Ўзи мавжудотларни хоҳлагандай бошқаришини хабарини беряпти. Дарҳақиқат, У жонларни таналардан олиш орқали “катта ўлим”га ҳукм қилади. “Кичик ўлим” эса – уйқудир”.
Бошқа ояти каримада эса шундай дейди:

وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُمْ بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُمْ بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَى أَجَلٌ مُسَمًّى ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ

“У тунда сизларни «вафот эттирадиган» (ухлатиб руҳингизни вақтинча оладиган), кундузи қилган ишларингизни биладиган зотдир. Сўнгра белгиланган муҳлат (умр) адо этилиши учун унда (кундузи) сизларни (яна) «тирилтирур» (уйғотур). Кейин Унга қайтиш (бор). Сўнгра сизларга қилган ишларингиз хабарини берур”. (Анъом сураси, 60 оят).
Дарҳақиқат, уйқу Аллоҳ таолнинг буюк мўъжизаларидандир. Зеро, гўё ўлгандай, ҳеч нарсани ҳис қилмай ётган одамни Аллоҳ яна руҳини қайтариб уйғотади ва у олдингидек тўла – тўкис яшашни бошлайди. Демак, уйқудагиларни уйғотиб руҳини қайтарган Аллоҳ таоло қабрларда ётган “катта ўлим” берилганларни уйғотишга албатта қодирдир!

Динимизда ҳамма, ҳатто, кўзимизга кичик ва эътиборсиз бўлиб кўринадиган амаллардаги одобларни ҳам баён қилиб ўтилган. Сиз: “Нега айнан уйқу. Уйқуда ҳам эътиборли ёки савобли амал борми? Ахир уйқуда инсон на яхшилик ва на ёмонлик қила олмайдику”,-дейишингиз мумкин. Лекин, фараз қилинг, бир киши олтмиш йил яшади, дейлик. Одатда, умумий ҳисобда у саккиз соат ухласа унинг ҳаётининг учдан бир қисми яъни, йигирма йилни уйқуда ўтказган бўлади. Биз қуйида санаб ўтадиган одоби шарифларга амал қилинса ўша каттагина муддат – йигирма йил манфаатли ва савобга лиммо-лим умрга ва ҳар кунлик одат эса ибодатга айланади.
Қуйида уйқуга кетишга оид бир қанча одобларни келтириб ўтамиз.

1.Хуфтон намозидан олдинги уйқу ва хуфтондан кейинги суҳбатни макруҳлиги:

عَنْ أَبِي بَرْزَةَ  أَنَّ رَسُولَ اللَّه كَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَ الْعِشَاءِ وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا. صحيح البخاري، 568

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги суҳбатни ёқтирмасдилар”. (Саҳиҳул Бухорий, 568).  Чунки, хуфтондан олдинги уйқу уйқу учун хосланган кечки уйқуга путур етказади. Ундан кейинги суҳбат эса бомдод намозига ухлаб қолиш хавфини келтириб чиқаради. Лекин, уламоларнинг фикрларича, хуфтондан кейинги суҳбат диний ва ижтимоий манфаат учун, ёки фойдали, мисол учун, илм суҳбатлари бўлса у макруҳ эмас, деганлар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ билан тунда суҳбат қилганлари ҳақида Умар розияллоҳу анҳудан ривоятлар келган.

2. Таҳоратли уйқуга кетиш:

عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ : إِذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ، فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلاَةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ اْلأَيْمَنِ، ثُمَّ قُلِ: اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَ إِلَيْكَ. اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ. متفق عليه ،
 

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар ётоғингга келсанг намозга қандай таҳорат қилсанг шундай таҳорат қил. Кейин ўнг томонингга ётгин. Сўнгра шундай дегин: “Аллоҳумма асламту важҳий илайк ва фаввазту амрий илайк ва алжаъту зоҳрий илайк. Роғбатан ва роҳбатан илайк. Ла малжаъа ва ла манжа минка илла илайк. Аллоҳумма аманту бикитабикаллазий анзалта ва бинабиййикаллазий арсалта” (таржимаси: “Ё, Аллоҳим! Сенга умид қилиб ва қўрқиб юзимни (яъни, ўзимни) Сенга таслим қилдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенга суяндим. Паноҳ ва нажот фақат Ўзингдандир. Нозил қилган китобингга ва юборган набиййиннга иймон келтирдим)…”. (Муттафақун алайҳ).

3. Тўшакни қоқиш ва “Бисмиллоҳ”ни айтиш:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ : إِذَا أَوَى أَحَدُكُمْ إِلَى فِرَاشِهِ، فَلْيَنْفُضْ فِرَاشَهُ بِدَاخِلَةِ إِزَارِهِ، فَإِنَّهُ لاَ يَدْرِي مَا خَلَفَهُ عَلَيْهِ، ثُمَّ يَقُولُ: بِاسْمِكَ رَبِّ وَضَعْتُ جَنْبِي، وَبِكَ أَرْفَعُهُ، إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ.  صحيح البخاري، 6320
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бирингиз ётоғига ётса, изорининг ички тарафи билан тўшагини қоқиб юборсин. Зеро, у ўзидан кейин тўшагига нима кирганини билмайди. Сўнгра шундай дейди: “Раббим! Номинг ила ётдим ва Сен ила тураман. Агар жонимни олсанг раҳм қил. Агар жонимни юборсанг (яъни, уйғонганда руҳи қайтарилиши) уни солиҳ бандаларингни сақлаганингдек асра”. (Саҳиҳул Бухорий, 6320)

4. Ўнг томон билан ётиш: Жуда кўп ҳадиси шарифларда ўнг томон билан ётишга тарғиб қилинган. Баро ибн Озибдан ривоят қилинган юқоридаги ҳадис ҳам шулар жумласидандир. Чунки, инсон ўнг томон билан ётганда ошқозонда овқат ҳазм учун яхши жойлашади ва сергакроқ ухлайди. Чап томонга ётганда эса юракка оғирроқ бўлади.

5. Ўнг қўлни юзининг тагига қўйиб ётиш ва баъзи зикрларни айтиш:

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري، 6314

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”),-дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илйҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”). (Саҳиҳул Бухорий, 6314).
Бундан бошқа баъзи зикрлар ҳам юқоридаги ҳадисларда келтирилган.

6. Қорнига ётиш (чалқанча ётиш)нинг макруҳлиги:

عَنْ طِخْفَةَ الْغِفَارِيِّ ، قَالَ: أَصَابَنِي رَسُولُ اللَّهِ  نَائِمًا فِي الْمَسْجِدِ عَلَى بَطْنِي، فَرَكَضَنِي بِرِجْلِهِ، وَقَالَ: مَا لَكَ وَلِهَذَا النَّوْمِ. هَذِهِ نَوْمَةٌ يَكْرَهُهَا اللَّهُ، أَوْ يُبْغِضُهَا اللَّهُ. صحيح / صحيح سنن ابن ماجه، 3015

Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимда кўриб қолдилар. Шунда, оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”. (Сунани Ибн Можа, 3015).

Бу ҳадисга кўра қорнига ётишнинг макруҳлиги ифода қилинган. Бу масалага бошқа тарафдан ёндошилса, у ҳолатда ётиш ноқулай кўринишга олиб келади. Лекин, уламоларнинг: “Қорнида оғриқ бўлган инсон оғриқни енгиллатиш мақсадида қорнига ётса жоиз”,-дейишган.

7. Уйқудан олдин Қуръондан баъзи оятлар тиловат қилиш:

وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري، 5017

Оиша роизаяллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”. (Саҳиҳул Бухорий, 5017).

Аллома Қози Иёз: “Қуръон оятлари ва зикрдан ҳосил бўлган ҳаво (нафас) ва ундаги намликда табарруклик бор”,-деган.
Бундан ташқари, ухлашдан олдин “Оятул курсий” ўқилса Аллоҳ таоло томонидан асровчи фаришта туширилиши, “Бақара” сурасининг охирги икки ояти ўқилса омонда бўлиши, “Кафирун” сурасини ўқиса эса ширкдан омонда бўлиши, “Зумар”, “Сажда”, “Таборак” ва бошқа сураларнинг фазилатлари ҳақида ҳадиси шарифлар мавжуд.

8. Тунги (таҳажжуд) намозига туришни ният қилиб ухлаш:
َ

عنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ (، عَنْ النَّبِيَّ (، قَال:َ مَنْ أَتَى فِرَاشَهُ وَهُوَ يَنْوِي أَنْ يَقُومَ يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ، فَغَلَبَتْهُ عَيْنَاهُ حَتَّى أَصْبَحَ، كُتِبَ لَهُ مَا نَوَى، وَكَانَ نَوْمُهُ صَدَقَةً عَلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ
      

Абу Дарло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ётоғига тунги намозга (таҳажжудга) туришни ният қилиб ётса ва тунги намозга ухлаб қолиб тонг орттирса, унга ният қилгани бўлибди. Уйқуси эса Раббиси азза ва жалладан у учун садақа бўлибди”.

9. Уйқудан олдин чироқларни ўчириш ва эшикларни ёпиш:

وعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: خَمِّرُوا اْلآنِيَةَ، وَأَجِيفُوا اْلأَبْوَابَ، وَأَطْفِئُوا الْمَصَابِيحَ، فَإِنَّ الْفُوَيْسِقَةَ رُبَّمَا جَرَّتْ الْفَتِيلَةَ فَأَحْرَقَتْ أَهْلَ الْبَيْتِ . صحيح البخاري، 6295

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Идишларнинг оғзини ёпиб, эшикларни тамбалаб ва чироқларни ўчириб ётинглар, чунки сичқон пиликни тортиб юбориб, уй аҳлини ёқиб юбориши мумкин”,-дедилар”. (Саҳиҳул Бухорий, 6295).

Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашдан аввал шамчироқларни ўчиришга буюрдилар. Унинг асосий сабабини ҳам  ҳадиснинг ўзида баён қилиб ўтдилар. Бу сабаб уй ва ундаги одамларнинг ёниб кетиш хавфини олдини олиш эди.  Демак, ҳадисдан олинадиган яна бир фойда шуки, ўт чиқишига сабаб бўладиган жиҳозлар, яъни газ ва электр жиҳозларига уйқудан олдин эътибор бериш ҳам динимиз одобларидан экан. Бу ҳадис зоҳиран дунёвий манфаатларни балки, диний манфаатларни ҳам ўз ичига олган. У ҳам бўлса асраш лозим бўлган ҳар бир жонга эътибор ва беҳуда сарфлаш гуноҳ бўлган молни сақлашга ундов бордир.
Бошқа ҳадисда эса:

وعَنْ جَابِرٍ ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: أَطْفِئُوا الْمَصَابِيحَ بِاللَّيْلِ إِذَا رَقَدْتُمْ، وَغَلِّقُوا اْلأَبْوَابَ، وَأَوْكُوا اْلأَسْقِيَةَ، وَخَمِّرُوا الطَّعَامَ وَالشَّرَابَ.  صحيح البخاري، 5624

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Тунда чироқларни ўчириб, эшикларни ёпиб, мешларнингш оғзини боғлаб ҳамда овқат ва ичимликларни ёпиб ётингиз”. (Саҳиҳул Бухорий, 5624).

10. Уйқуда қўрқса маълум бир  дуо ва зикрларни айтиш:

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ  قَالَ: إِذَا فَزِعَ أَحَدُكُمْ فِي النَّوْمِ، فَلْيَقُلْ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ، وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ. حسن / صحيح سنن الترمذي 3528

Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бирортангиз уйқуда қўрқса: “Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийн ва ай-яҳзурун” (таржимаси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари ила Унинг ғазаби ва жазоси, бандаларининг ёмонликлари, шайтонларнинг васваслари ва уларни менинг олдимга келишларидан паноҳ тилайман”),– десин”. (Сунани Термизий, 3528).

11. Яхши ва ёмон туш кўриш:

وعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ ، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ يَقُولُ: إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ اللَّهِ، فَلْيَحْمَدِ اللَّهَ عَلَيْهَا وَلْيُحَدِّثْ بِهَا، وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ، فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا وَلاَ يَذْكُرْهَا ِلأَحَدٍ، فَإِنَّهَا لاَ تَضُرُّهُ. صحيح البخاري، 6985

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ўзига ёқадиган туш кўрса, у Аллоҳ таоло томонидан сизга марҳамат қилинган бўлиб, бунинг учун дарҳол Раббингизга ҳамду – сано айтсин ва кўрган тушини (яхши одамларга) айтсин. Агар кўнгли хушламайдиган тушни кўрса, демак у шайтон тарафидан бўлиб, унинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ тиласин (яъни, “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” десин) ва уни ҳеч кимга айтиб бермасин. Шунда кўрган ёмон туши унга зарар келтира олмайди!”,-дедилар. (Саҳиҳул Бухорий, 6985).

وعَنْ جَابِرٍ ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ ، أَنَّهُ قَالَ: إِذَا رَأَى أَحَدُكُمُ الرُّؤْيَا يَكْرَهُهَا، فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ ثَلاَثًا، وَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ ثَلاَثًا، وَلْيَتَحَوَّلْ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيْهِ.  صحيح مسلم، 2262

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ўзи ёқтирмайдиган туш кўрса, чап тарафига уч марта туфласин ва шайтондан Аллоҳ таолодан паноҳ тиласин ҳамда бошқа тарафга ўгирилиб олсин”,-дедилар. (Саҳиҳи Муслим, 2262).
Уйқуда ёмон туш кўрганда нима қилиш керак экани юқоридаги ҳадисларда баён қилинди. Лекин уларнинг энг афзали Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллама айтганларидек:

أبي هريرة عن رسول الله: ” … فَإِنْ رَأَى أَحَدُكُمْ مَا يَكْرَهُ فَلْيَقُمْ فَلْيُصَلِّ وَلَا يُحَدِّثْ بِهَا النَّاسَ … ” ] صحيح مسلم، 2263

“…Бирортангиз ўзи ёқтирмайдиган туш кўрса туриб намоз ўқисин ва у ташини ҳеч имга айтиб бермасин…”.

Уйқудан туриш одоблари:

Юқорида уйқуга кетиш олдидан нималарни қилиш динимиз одобларидан эканлигини санаб ўтдик. Энди эса уйқудан тургандаги қилинадиган фазилатли амалларни келтирамиз.
Уйқудан уйғонганда зикр қилиш, таҳорат қилиш ва намоз ўқиш суннатдир:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ (، أَنَّ رَسُولَ اللَّه ( قَالَ: يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ إِذَا هُوَ نَامَ ثَلاَثَ عُقَدٍ، يَضْرِبُ على كُلَّ عُقْدَةٍ، عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ، فَإِنِ اسْتَيْقَظَ فَذَكَرَ اللَّهَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَأَصْبَحَ نَشِيطًا طَيِّبَ النَّفْسِ، وَإِلاَ أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلاَنَ. ] متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шайтон сизлардан бирингиз уйқудалигида гарданига учта тугун тугади ва ҳар бир тугунга: “Сенда узун тун бор, шундай экан ухла!”,-дейди. У уйғонганда Аллоҳни зикр қилса битта тугун ечилади. Таҳорат қилса яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса эса яна битта тугун ечилади. Шунда, у ғайратли-тетик ва кўнгли равшан ҳолда тонг орттиради. Аммо, ундай қилмаса кўнгли хира, дангаса ҳолда тонг орттиради”,-дедилар.
Бошқа ҳадиси шарифда эса:

عَنْ عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ (، عَنِ النَّبِيِّ ( قَالَ: مَنْ تَعَارَّ مِنَ اللَّيْلِ فَقَالَ: لاَ إِلَهَ إِلاَ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. الْحَمْدُ لِلَّهِ وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَ اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَ بِاللَّهِ. ثُمَّ قَالَ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، أَوْ دَعَا، اسْتُجِيبَ. فَإِنْ تَوَضَّأَ قُبِلَتْ صَلاَتُهُ. ] صحيح البخاري، 1154

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Кимки кечаси уйғониб: “Ла илаҳа аллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Алҳамду Лиллаҳи ва субҳаналллоҳи ва ла илаҳа аллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” (таржимаси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, унинг ёлғиз Ўзигина мавжуддир, унинг шериги йўқдир, жамики мулк Уникидир, барча мақтовлар Унга хос ва У ҳар бир нарсага Қодирдир!  Аллоҳга мадҳу – мақтовлар бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ энг буюкдир, Аллоҳ иродасисиз ҳеч нарса бўлмайди”), деган дуони ўқиб, сўнг “Аллоҳим, мени кечиргин!” деса, дуоси мустажоб бўлади, кейин таҳорат олиб намоз ўқиса, намози қабул бўлади”. (Саҳиҳи Бухорий, 1154).

Уйқудан турганда суннат ҳисобланган яна бир қанча зикр ва дуолар мавжуд. Уларни батафсил ҳадис, одоб-ахлоқ тегишли ва бошқа китоблардан топиш мумкин.

Жаҳонгир УБАЙДУЛЛОҲ,

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом ноиби

]]>
Ростгўйлик жамият равнақи! http://nasihat.uz/archives/5229 Sun, 12 Aug 2018 05:59:45 +0000 http://nasihat.uz/?p=5229 Ростгўйлик жамият равнақи ва шахслар ўртасидаги ишончнинг бардавом ва барқарор бўлишига кафил бўладиган сифатлардан биридир. Шунинг учун фазилатларнинг асоси ва миллат тараққиётининг белгиси, деб эътибор қилинади. Агар бу сифат йўқолса, ўрнига ишончсизлик келади ва ҳамжиҳатлик йўқолади. Ростгўйлик жамиятдаги энг зарур омиллардандир. Зеро, ундан кўп хайрли ишлар ҳосил бўлади. У билан ҳақ-ҳуқуқлари қайтарилади. Ростгўйлик орқали одамлар ўртасида ишонч ҳосил бўлади. Шунинг учун Қуръонда мўминлар бу сифатни хулқ қилиб олишга даъват қилиб айтилади:

 “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (иймонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!” (Тавба, 119).

“Эй, мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз!” (Аҳзоб, 70).

Ҳадисда шундай дейилади: “Тўғрилик, ростгўйлик яхшиликка олиб келади. Яхшилик эса жаннатга олиб келади”.

Жунайд Боғдодий ростгўйлик борасида шундай деган: “Ростгўй инсон 40 йил бир ҳолатда бўлади. Риёкор эса бир кунда 40 марта ўзгаради”.

Тарихий асарларда ёзишларича, халифа Мустаршид ўз ўғлига ёзган васиятномасида шундай деган: “Эй фарзанд, агар ҳамма халқ сендан қўрқишини хоҳласанг, зинҳор ёлғон сўзлама, чунки ёлғончи киши беҳайбат бўлади. Агар минг қилич уни ҳимоя қилса, яъни минг киши ўткир тиғ ва шону шавкат ва азамати учун тутиб турсалар ва лекин унинг забони шамширида ростгўйлик жавҳари бўлмаса, халойиқ назарида ҳеч ҳайбати ва салобати бўлмас”.

Юқоридаги гаплардан хулоса қилиб, омма халқимизни ростгўйликка чақирамиз ва Аллоҳдан бу борада тавфиқ ва офият сўраймиз!

Муҳаммадий Эргашев “Аҳмаджон қори” жоме масжид имоми

]]>
Қуръоннинг сифатлари…! http://nasihat.uz/archives/5222 Sun, 12 Aug 2018 05:46:48 +0000 http://nasihat.uz/?p=5222 Қуръони карим, инсу жинс жам бўлиб унинг ўхшашини келтиришдан ожиз қоладиган, бутун инсониятнинг нусрат маёғи бўлган ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига ўзидан кейин маҳкам тутишга буюрган Аллоҳ таолонинг самовий китобидир.

Қуръони каримни тутиб, унга амал қилган кишида Аллоҳга яқинлиги ортади, Қуръоний сифатлар гавдаланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча жойларида турли сифатлар билан васф қилган. Қуръон у:

1- Руҳдир. Аллоҳ таоло “Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг”.  Ояти каримада Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган  Қуръонни “Руҳ” деб атамоқда. Руҳ ҳаёт негизи ҳисобаланади. Уламоларимиз кишининг жисмоний тириклиги озуқа билан бўлса, руҳ ва қалб оламининг тириклиги маънавий озуқалар билан бўлади, маънавий озуқаларнинг энг олийси олий Зотнинг каломидир, дея Қуръон ила руҳларимизни озиқлантришга чорлаганлар.

2- Нурдир. Аллоҳ таоло Моида сурасининг  15-16-оятларида: “…Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди” дея марҳамат қилган. Қуръонни нусҳафга қараб тиловат қилиш кўзни ўткирлаштиради, тиловати билан машғул бўлган кишининг зеҳни ўткирлашади. Бунга сабаб Қуръоннинг нури ўтганлиги бўлса ажаб эмас!

3- Энг тўғри йўлга бошловчидир. Аллоҳ таоло Исро сурасида: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур…”, дея Қуръонни васф қилган. Қуръони карим қиёматгача унинг олдидан ва ортидан ботил келмайдиган китобдир. Ким уни тутса тўғри йўлни тутган бўлади.

4- У ҳидоят ва шифодир.  «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир…” (Фуссилат сураси 44-оят). Қуръон карим юқорида айтилганидек, ҳидоят – тўғри йўлга бошловчидир. Шунингдек, қалб ва жисм ҳасталикларига ҳам шифодир.

Азалийлигу абадийлик Ўзигагина хос бўлган Зот:

“Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик.”, дея марҳамат қилган. (Аъроф сураси 96-оят). Алҳамдулиллаҳ, Роббимиз амри ила У Зот юборган барча нарсаларга иймон келтирамиз. У буюрганидек, ибодат қиламиз ва раҳматидан умидвор, аъзобидан хавфда бўламиз.

Роббимиз каломини қанчалик маҳкам тутсак, бизга Аллоҳнинг баракоти шунча зиёдалашади. Айниқса Рамазон ойларида унинг тиловатини қилиб ёки тинглаб, маъноларини ўргансак, иншааллоҳ юқорида келтирилган Қуръоннинг сифатларига эришамиз ва икки дунё саодатидан баҳраманд бўламиз!

Барча ҳолатларимизда ҳожат бароримиз, тарбият кунандамиз бўлган Аллоҳ Қуръон ила хулқланишимизда ҳам ўзи тавфиқ ато қилгувчимиз бўлсин. Амин!

Эргашев Мухаммадий

 

 

]]>
Қуръоннинг тарқоқ тушиши ва унинг ҳикматлари http://nasihat.uz/archives/5218 Sun, 12 Aug 2018 05:40:37 +0000 http://nasihat.uz/?p=5218 Аввал айтганимиздек, Қуръон йигирма уч йил давомида тарқоқ ҳолда тушди. Гоҳида бир, гоҳида икки-уч оят тушар эди, бир тушишида ўнта оятгача ҳам тушган вақтлар бўлган. Қуръон оятлари кишиларга яхшироқ сингиши ва қалбларга мустаҳкам жо бўлиши учун атроф-муҳитни, содир бўлаётган воқеаларни эътиборга олган ҳолда тушар эди. Мана шу ҳолда кишиларга ҳужжат бўлиши осон ва мўъжизакорлик қуввати янада ортар эди. Агар Қуръон тарқоқ ҳолда тушмаганда, одамларга баҳона топилиб, биз бунчалик кўп нарсани бажара олмаймиз, деган гапларни айтишлари мумкин эди. Аввал бир ёки бир неча оят тушгандан сўнг бир қанча фурсат ўтса, ал­батта, улар бундай баҳонани қила олмас эдилар.

Қуръоннинг тарқоқ тушишининг бошқа ҳикматлари ҳам бор. Шулардан бири — кишиларни ота-боболаридан қолиб келган урф-одатларидан ва ўзлари кўникиб қолган тузумларидан бирданига ажратиб бўлмас эди. Шунинг учун, Қуръон аста-секин тушиб, юқорида зикр қилинган нарсаларни бирин-кетин Ислом келтирган тартиб ва қоидаларга алмаштирди.

Араблар қабила-қабила бўлиб яшар эдилар. Бундай ҳаёт эса, ўзаро тортишув, уруш ва фахрланишларга сабаб бўлади. Ҳар бир қабила бошқа қабилалар олдида ўзининг ҳурматини кўрсатиш учун ўзининг уста шоири бўлишига интилар эди. Шу билан бирга, бу шоир бошқа қабилаларни ҳажв қилиши ҳам керак эди. Шунинг учун ҳам, улар шоирлик ва сўз усталигига катта аҳамият бериб, шоир ва сўз усталарини ниҳоятда қадрлар эдилар.

Шундай бир пайтда Қуръони Карим ўзининг ажойиб услуби, шифобахш ҳикматли сўзлари билан пайдо бўлиб, изтиробда ва тартибсиз ҳаёт кечираётган Арабистон ярим оролидаги халқларнинг қалбига йўл топди.

Албатта, Қуръон ўша пайтдаги шоирлар ва сўз усталарининг асар-ларидан жуда ҳам устун турганлигидан шундай муваффақиятга сазовор бўлди. Араблар ҳам Қуръон уларни ожиз қолдирганидан сўнг ҳеч нарса дея олмай қолдилар. Қуръонни эшитган пайтда араб сўз усталарининг энг катталари ҳам унга бош эгдилар. Қуръон қаршисида машҳур шоирларнинг ҳам тили тутилиб қолди. Лекин кофирларнинг бошлиқлари янги динга киришдан ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбарлигига иймон келтиришдан бош тортиб, ҳақиқатга қарши бўлмағур нарсалар билан уруш очдилар. Улар Қуръонни «шеър» дедилар, «аввалги ўтган кишиларнинг афсоналари» деб ҳам кўрдилар. Муҳаммад алайҳиссаломни эса, гоҳида «жинни» десалар, гоҳида «фолбин» дедилар. Лекин улар бу билан ҳеч нарсага эриша олмадилар.

Арабларнинг одати бўйича, бир-бирларидан сўзда усталигини исбот қилмоқчи бўлсалар, бир-бирларини тортишувга чақирар эди­лар. Шу одатга биноан, Қуръон ҳам улардан ўзига ўхшаш бир нарса ёки суралардан бирига ўхшаш бир сура келтиришни талаб қилди. Шундай талабнинг бўлиши ва унинг Қуръонда зикр қилинишидан мақсад, бунга асрлар давомида тарих гувоҳ бўлсин, араблар ўзлари энг уста шоир ва ваъзхон бўлатуриб, Қуръон чақириғи олдида ожиз қолганлари бардавом эслатиб турилсин, дейишлик эди. Ҳатто замонлар ўтиши билан бирор-бир мунофиқ, бузғунчи чиқиб, Қуръон арабларни ожиз қолдирган эмас, агар араблар хоҳласа, Қуръонга ўхшаш китобни туза олар эдилар, демаслиги учун шундай бўлди.

Бу борада Қуръон ўзига хос йўл тутиб, аввало, араблардан Қуръонга ўхшаш бир нарсани ижод қилишни талаб қилди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

«Сен: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридаги у иккисидан кўра тўғрироқ бир китоб келтиринг, мен унга эргашаман», дегин.

Қуръоннинг тарқоқ тушиши ҳикматларидан яна бири —уни ёдлаш осон бўлиши учун эди. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва у кишининг атрофидаги саҳобаларнинг кўпи ўқиш-ёзишни билмас эдилар. Ахир, Қуръон бирдан тушса, уни ёдлаш қийин бўлиб қолар эди.

Маълумки, Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминлар ўз душманларидан узлуксиз озор, жафо чекиб турардилар, қийинчилик, машаққатларга учрардилар. Тоқатлари тоқ бўлган пайтларида Қуръон оятлари тушиб уларга тасалли берар, уларнинг қалбини тинчлантирар ва оғирларини енгил қилар эди.

Мусулмонлар ҳаётида турли ҳодисалар бўлиб турарди. Баъзан тушунмовчиликлар, бу ишнинг динимизда ҳукми қандоқ экан, деган саволлар пайдо бўларди. Шундоқ ҳолатларда оят тушиб, бу ишларга аралашар, тўғри йўлга солиб юборар ва саволларга жавоб берарди. Бу эса, Қуръоннинг ҳаётга янада сингиб кетишига олиб келар эди.

Қуръони Каримнинг тарқоқ тушишлигининг энг улкан ҳикматларидан бири —унинг масдари, келиб чиққан жойига ишорат ва ҳақиқий илоҳий китоблигига ҳужжатдир. Ўйлаб кўринг, йигирма уч йил давомида ҳали у сурадан уч оят, ҳали бу сурадан икки оят, олдинма-кейин, баланд-паст бўлиб тушсада, ҳаммаси йиғилиб бутун инсониятни тўғри йўлга бошлайдиган, бир ҳарфи ўз ўрнидан бошқа жойга тушмаган китоб ҳосил бўлса! Бу иш фақат ҳар нарсага қодир улуғ Аллоҳнинг қудратли ҳикмати билан бўлиши мумкин, холос.

Мирза Ғолиб” жомеъ масжид имом ноиби
Салимов Қ. К. манбалар асосида тайёрлади

]]>
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШНИНГ МУКОФОТИ http://nasihat.uz/archives/5214 Fri, 10 Aug 2018 12:16:13 +0000 http://nasihat.uz/?p=5214 Каъбул Ахбордан ривоят қилинади:

“Аллоҳ таолонинг зумраддан бир уйи бор, тепаси марвариддан. Унинг ичида яна етмиш мингта уй бор, ҳар бир уйда етмиш мингта эшик бор. Унга пайғамбарлар, ё сиддиқлар, ё шаҳидлар, ё одил раҳбарлар ёки ўз нафсига ҳукм қилганлар киради”.

“Нафсига ҳукм қилувчи ким?” деб сўрашди.

“Ҳаромга рўпара келганда, Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилган киши”, дедилар.

ШАРХ:

Жаннатда битта уй зумраддан ва марвариддан ташкил топган; уйнинг етмиш мингта алоҳида-алоҳида эшикли хонаси бор; Унга пайғамбарлар киради; Ростгўйлар киради; Шаҳидлар киради; Адолатли раҳбар киради; Аллоҳдан қўрқиб ҳаромни тарк қилган кишилар киради.

Эй дўстим! Гарчи пайғамбар эмассан, гарчи сиддиқ эмассан, гарчи шаҳид эмассан ва ёки раҳбар эмассан, бироқ, бу сабаблар ушбу уйдан умид узишингга сабаб бўлолмайди. Чунки, сенда Аллоҳ учун ҳаромни тарк этиш йўли бор. Шундай экан, Пайғамбарлар ва сиддиқлар, шаҳидлар ва раҳбарлар билан бир уйда яшашга ҳаракат қил.

Тошкент шаҳридаги “Имом ат-Термизий” жомеъ масжиди
имом ноиби Махсумов Саидхон манбалар асосида тайёрлади.

]]>