Рўзани бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Рамазон тунларини бедор ўтказишни суннат қилган зот Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот ва саломлар бўлсин.

Рўзани бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Рамазон тунларини бедор ўтказишни суннат қилган зот Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот ва саломлар бўлсин.
Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида, албатта, тақводор бўласизлар деб таъкидлади. Рўза туфайли инсонда Раббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Раббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”,…
Рўзанинг фарз бўлиш шартлари – ислом динида бўлиш, ақл, балоғат, соғлиқ, ўз юртида бўлиб, сафарга чиқмаган бўлиш, ният, ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Ният аслида дил билан бўлади. Лекин тил билан ҳам айтиш суннатдир.
Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўзига, ҳомиласига ёки чақалоғига зарар бўладиган бўлса Рамазон рўзасини тутмаса ҳам бўладими?
Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот олмагунча киши тутаётган рўзасининг аҳамиятини англаб етиши қийин.
Рўза ибодати энг улкан ибодатлардан бўлиб, бу ибодат туфайли банда ўзини ҳавойи нафсга қарши курашга ўргатиб боради. Ҳадиси шарифларда рўза тутувчиларга кўплаб хушхабарлар берилган: