Рабиул аввал ойининг бошларида Ҳазрати Имом масжидида жума намозидан олдин мавлид ўқилди, кўнгиллар сел бўлди, кўз ёшлар жола бўлди, масту мустағриқ бўлдик. Бир ажойиб дуолар қилиндики, илоҳо, меҳрибон Парвардигоримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойнинг фазилатидан, дуога қўл кўтарган улуғларимиз, олиму уламоларимиз иззатидан, минглаб намозхон бандаларининг илтижоси ҳурматидан…
