Бир йили Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳажга бориб келиш каминага ҳам насиб этди. Ҳаж сафари чоғида дўст-биродарлар орттирдим. Биз билан Илҳомжон деган ўрта ёшлардаги киши ҳам бирга ҳожи бўлиб қайтди. Бир марта у бизларни янги қуриб кўтарган уйига таклиф килди. Жума намозида кўришиб, уч-тўрт ҳожини машинасига миндириб ўзи яшайдиган маҳаллага…
