Қуръоннинг тўғри қироат қилиш жуда ҳам муҳим бўлгани учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам ҳар йили Жаброил фариштага уни ўқиб бериб, ўтказиб турганлар.

Қуръоннинг тўғри қироат қилиш жуда ҳам муҳим бўлгани учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам ҳар йили Жаброил фариштага уни ўқиб бериб, ўтказиб турганлар.
Тўлиқ исми: Қироат ва тажвид илмида замонамизнинг йирик уламоларидан Шайх Айман ибн Рушдий ибн Шайх Муҳаммад Амин Сувайд ҳиж. 1374 йил, 10 зул-қаъда ойи / мил. 1955 йил, 26 июнъ куни Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. Ёшлиги ва илм йўли: Шайх Айман Рушдий ҳафизаҳуллоҳ 1967 йил бошланғич мактабнинг 3-синфида таҳсил…
У (Қуръон)дан ким бурилса, (бир йўла) буриб қўйилур. (Зориёт сураси, 9-оят)
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланаётган “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади.
Қуръони карим, инсу жинс жам бўлиб унинг ўхшашини келтиришдан ожиз қоладиган, бутун инсониятнинг нусрат маёғи бўлган ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига ўзидан кейин маҳкам тутишга буюрган Аллоҳ таолонинг самовий китобидир.
Аввал айтганимиздек, Қуръон йигирма уч йил давомида тарқоқ ҳолда тушди.
Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. «Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар» (Воқеа, 79).
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Қуръони Каримга боғланган ҳар бир инсон ва ҳар бир нарса улуғ бўлади. Аллоҳ таоло Қуръонни Жаброил алайҳиссалом орқали ерга туширди. Ва шу сабабли Жаброил фаришталарнинг энг улуғи бўлди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Пайғамбарларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир”, деган. Қуръон…
Хатми Қуръон тадориги Қуръони Каримни энг тези уч кун, кўпи билан бир ойда бир хатм қилиш тавсия этилган. Айрим уламолар хатм муддати бир ойдан ошиб кетиши макруҳ дейишса, айримлари қирқ кундан ошиб кетишини макруҳ санайдилар. Уч кундан кам муддатда хатм қилиш ҳам кўпчиликнинг наздида макруҳдир.
Ҳаётда шундай инсонлар борки уларни улуғлаш бевосита Аллоҳ таолони улуғлаш ҳисобланади. Адолатли султон ва ёши кекса инсонларни ҳурмат қилиш кераклиги ва бу Аллоҳ таолони улуғлаш ҳисобланиши ҳадиси шарифларда баён қилинган. Ана ўшандай инсонлардан бири бу ҳофизи каломуллоҳлар ҳисоланади.