Муҳим мавзулар

Муҳкам ва муташобиҳ оятлар

Муҳкам ва муташобиҳ оятлар

Қуръони каримда муҳкам ва муташобиҳ оятлар борлиги, муҳкам оятлар китобнинг асли экани қуйидагича баён қилинган: هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ “У сенга китобни туширган Зотдир. Унда муҳкам – ойдин оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ оятлар ҳам бор”[1]. Ушбу…

Соғлом ақиданинг мўмин ҳаётидаги аҳамияти

Соғлом ақиданинг мўмин ҳаётидаги аҳамияти

Ҳар бир балоғатга етган ақли расо мусулмон учун дастлаб соғлом ақидани ўрганиши фарз бўлади. Шунингдек Исломни қабул қилган кишига ҳам амалий ҳукмларни ўргатишдан олдин соғлом ақида ҳукмлари ўргатилади. Бунга Имом Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадис далилдир. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида шундай деганлар: إِنَّكَ…

Закот Исломнинг асосий рукни

Закот Исломнинг асосий рукни

Қурони карим закотнинг фарзлигини Мадинада нозил қилинган суралар орқали очиқ-ойдин баён қилди. Жумладан, Бақара сурасида айтилади: “Намозни баркамол ўқингиз ва закотни берингиз…” (Бақара, 110-оят). Қуръони каримда кўплаб ана шундай намоз билан закотни бир-биридан ажратмасдан келган оятлар учрайди. Пайғамбар (с.а.в.) ҳам ўз ҳадислари орқали закотнинг фарзлигини ва унинг Ислом динидаги мавқеини…

ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ

ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مَا يَتَبَيَّنُ مَا فِيهَا يَهْوِى بِهَا فِى النَّارِ أَبْعَدَ مَا بَيْنَ المَْشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Банда маъносини яхши англамаган…

Пок озуқа билан озиқланган инсон соғ-саломат бўлади! (бир оят тафсири)

Пок озуқа билан озиқланган инсон соғ-саломат бўлади! (бир оят тафсири)

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз! У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (истеъмол қилишни қатъий) ҳаром қилди. Аммо, зулмкор ва тажовузкор бўлмаган ҳолда, заруратан, мажбур бўлса (очлик танглиги юзасидан тановул  қилса), унга гуноҳ йўқдир*.…

Ўзаро ҳасад қилманглар

Ўзаро ҳасад қилманглар

عن أنس قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لا تقاطعوا ولا تدابروا ولا تباغضوا ولا تحاسدوا وكونوا عباد الله إخوانا ولا يحل لمسلم أن يهجر أخاه فوق ثلاث Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир-бирингиздан узилманглар, бир-бирингизга орқа ўгирманглар, нафрат-адоватда бўлманглар, ўзаро ҳасад қилманглар. Аллоҳнинг…

Осмонлару ердаги нарсалар қандай тасбеҳ айтадилар?

Осмонлару ердаги нарсалар қандай тасбеҳ айтадилар?

Тасбеҳ луғатда “улуғлаш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан холи деб эътироф этиш” маъносига тўғри келади. Тасбеҳ айтиш фақатгина инсонларга хос эмаслиги, балки инсонлар яратилмаган вақтда ҳам атроф оламдаги барча нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтиб турганлари Қуръони каримда шундай баён қилинган: سَبَّحَ للَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ “Осмонлардаги ва…

Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳ

Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳ

Саъдуддин Тафтазоний номи билан машҳур бўлган бу зотнинг тўлиқ исми шарифи Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ бўлиб, Хуросон ўлкасининг Тафтазон шаҳрида туғилган. Хуросон деганда ҳозирги Эроннинг шарқий қисми, Афғонистон ва Туркманистон ҳудудларини ўз ичига олган жанубий Осиёдаги минтақа тушунилган. Хуросоннинг Найсабур, Ҳирот, Балх ва Марв сингари машҳур шаҳарлари бўлган.  Аллома…