Муташобиҳ оятларнинг маъноларини бандаларнинг билишлари мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида аҳли сунна уламоларининг икки хил машҳур қарашлари бор: Жумҳур мутакаллимлар ва фақиҳларнинг қарашлари: Муташобиҳ оятларнинг таъвилини фақат Аллоҳ билади, бошқа ҳеч ким билмайди. Ибн Аббос, Мужоҳид ва Абул Ҳасан Ашъарийларнинг қарашлари: Муташобиҳ оятларнинг маъноларини илмда собит бўлганлар билишлари мумкин. Иккала…
