Айтишларича, Аввал қишлоғидан икки киши бир масаланинг жавобини сўраб Марғилонга Холмуҳаммад қори домла ҳузурига келадилар. Улар кириб келишганда домла қаёққадир шошиб турган экан, уларни тинглаб: “Бу батафсил тушунтириш талаб этадиган савол, сизлар Хотин-ариққа бориб, шогирдим, Абдуссамад охунддан жавоб оласизлар”, – дейдилар. Охунд даданинг талабалик пайтлари экан, ўшанда. Аввалликлар излаб келиб…
