УНУТИЛГАН СУННАТЛАР

УНУТИЛГАН СУННАТЛАР

УНУТИЛГАН СУННАТЛАР

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, ундан азиятни кетказсин ва уни есин, уни шайтонга қўйиб бермасин ва қўлини то яламагунча уни қўлсочиққа артмасин. Чунки у таомининг қайси қисмида барака борлигини билмайди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

* Бугунги кунда кўпчилигимиз мана шу одобни унутиб қўйиб, ерга ёки дастурхонга тўкилган луқмаларни олиб ейиш ўрнига пўчоққа қўшиб юборяпмиз. Шунингдек, таомлангандан сўнг қўлимизни ёки идишни яламасдан таом юқи билан қўлсочиққа артиб ёки ювиб юборяпмиз. Бу ишимиз суннатга хилоф ҳамда исроф бўлиб, таомнинг баракасидан бебаҳра қолишимизга ва таомдан шайтонга ҳам насиба қолдиришимизга сабаб бўлади.
Аксинча, тўкилган луқмаларни олиб ейишлик, қўлларни ва идишларни артиш ва ювишдан олдин ялаб қўйиш таомнинг баракасига эга бўлиш ҳамда унутилиб бораётган бир суннатни тирилтириш ҳисобланди.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ


Notice: compact(): Undefined variable: limits in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853

Notice: compact(): Undefined variable: groupby in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853