ҲАДИС МУАЛЛИМ (толиби илмнинг одоби)

ҲАДИС МУАЛЛИМ (толиби илмнинг одоби)

ҲАДИС МУАЛЛИМ (толиби илмнинг одоби)

«Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, ногаҳон либослари оппоқ, сочлари тим қора бир киши олдимизга келди. … У келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ўтирди. Ўзининг икки тиззасини у (зот)нинг икки тиззаларига тиради ва икки қўлини у (зот)нинг икки сонлари устига қўйди …»

Ушбу иқтибос имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиснинг бир қисми бўлиб, бу ҳадис муҳаддислар ўртаси «Жаброил ҳадиси» деган ном билан машҳурдир. …

Ҳадисни шарҳлаган муҳаддислар ҳадиснинг мазкур қисмидан толиби илмлар учун муҳим бўлган ажойиб фойдаларни зикр қилишган.

Жумладан:
Жаброил алайҳиссалом оппоқ либосда келдилар. Унинг ушбу суратда келишининг ҳикмати толиб илмлар, хусусан, ҳадис ўрганаётганлар чиройли, покиза либосда бўлиши лозимлигига аҳамият қаратиш эди.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ бирор дарс ўртасида чиқиб кетсалар, янги либос кийиб қайтар эканлар. Толиби илмнинг либоси қиммат бўлиши муҳим эмас, аммо покиза бўлиши лозимдир.

Жаброил алайҳиссаломнинг соч-соқоллари тим қора ҳолатда кўриниши илмни ёшликда, куч-қувват бор пайтда ҳосил қилиш лозимлигини англатади.

Жаброил алайҳиссаломнинг махсус суратда ўтиришлари, яъни чўкка тушиб ўтиришларида устознинг олдида ўтириш одобларига ишора бор эди.

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ


Notice: compact(): Undefined variable: limits in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853

Notice: compact(): Undefined variable: groupby in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853