Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/nasihat1/public_html/wp-content/plugins/telegram-for-wp/inc/Notifcaster.class.php on line 318
ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ОФИЯТДА БЎЛИШСИН! – Nasihat.uz

ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ОФИЯТДА БЎЛИШСИН!

ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ОФИЯТДА БЎЛИШСИН!

ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ОФИЯТДА БЎЛИШСИН!

Дуоси ижобатли деб умид қилинган улуғ зотлар ёки солиҳ инсонлар билан кўришганда имкон қадар ўзимиз ва фарзандларимизнинг келажаги учун дуо сўраб оламиз. Аслида, ана шундай ғаниматли пайтларда аввало ота-оналаримиз учун, қолаверса, ўзимиз ва фарзандларимиз учун ҳам дуо олсак тўғри бўлар эди. …

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Онам мушрика эди, мен уни исломга даъват қилардим. Бир куни исломга даъват қилган эдим, у менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида мен ёқтирмайдиган гапларни айтди. Мен пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига йиғлаб бордим ва: “Эй Аллоҳнинг расули, мен онамни Исломга даъват қилар эдим, у бўйин товларди, бугун яна даъват қилган эдим Сиз ҳақингизда мен хуш кўрмайдиган гапларни гапирди. Аллоҳга Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоятга бошлашини сўраб дуо қилинг”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоятга бошла”, деб дуо қилдилар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан хурсанд бўлиб чиқдим. Уйимизнинг эшиги олдига келгандим, эшик қия очиқ экан, онам оёқларимнинг товушини эшитиб: “Жойингда тур, эй Абу Ҳурайра”, деди. Мен сувнинг шилдираётган овозини эшитдим. Онам ғусл қилиб, кийимини кийиб, шошиб рўмолини олиб, эшикни очди. Сўнгра: “Эй Абу Ҳурайра, ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ”, деди. Мен хурсандлигимдан йиғлаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қайтиб бордим ва: “Суюнчилик, эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ дуойингизни қабул қилиб, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоятга бошлади”, дедим. У зот Аллоҳга ҳамду сано айтди ҳамда яхши гапларни гапирди. Мен: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳга дуо қилинг, У зот мени ва онамни мўмин бандаларига суюкли қилсин ва уларни бизга суюкли қилсин”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, бу бандангни – яъни Абу Ҳурайрани – ва унинг онасини мўмин бандаларингга суюкли қил ва уларга ҳам мўинларни суюкли қил!”, дедилар. Шундан сўнг, бирор бир мўмин мен ҳақимда эшитса ёки мени кўрса, менга муҳаббат қўйиб қоладиган бўлди”. Имом Муслим ривоят қилган.

Ўзимизга савол берайлик:
– Улуғ зотлар билан кўришганда Ота-онамизга дуо оляпмизми?

– Масжидга келиб дуо сўраганда ота-онамизнинг ҳаққига дуо сўраяпмизми?

– Намозларимиздан сўнг ота-оналаримиз ҳаққига дуо қиляпмизми?
Суфён раҳматуллоҳи алайҳдан сўрашди: “Инсон ўз ота-онасини қанча марта дуо қилади, ҳар куними, ҳар ойдами, ёки ҳар йилдами?”. У киши: “Фарзанд ота-онасини ташаҳҳудларнинг охирида дуо қилиши фойдали деб умид қиламиз”, дедилар.
Эътибор беринг! Ҳар намозда, намознинг ичида, ҳали салом бермасдан, дуолар ижобат бўладиган пайтда дуо қилишга тарғиб қиляпти.

* Кўпчилик инсонларнинг улуғ зотлардан дуо сўраганларида ишлари юришиши, фарзандларининг камолини кўриши кабиларни сўрашларига гувоҳ бўламиз. Ота-оналари ҳақларида эса камдан-кам инсонлар дуо сўрашади. Уларнинг ҳам аксари ота-она бемор бўлгандагина дуо сўрашади ёки дуо қилишади. Аслида бизнинг дуомизга энг ҳақли зотлар ота-оналаримиз эмасми?!.

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ


Notice: compact(): Undefined variable: limits in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853

Notice: compact(): Undefined variable: groupby in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853