Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/nasihat1/public_html/wp-content/plugins/telegram-for-wp/inc/Notifcaster.class.php on line 318
ИСЛОМ ҒУЛУВДАН ПОК – МЎЪТАДИЛ ДИНДИР – Nasihat.uz

ИСЛОМ ҒУЛУВДАН ПОК – МЎЪТАДИЛ ДИНДИР

ИСЛОМ ҒУЛУВДАН ПОК – МЎЪТАДИЛ ДИНДИР

ИСЛОМ ҒУЛУВДАН ПОК – МЎЪТАДИЛ ДИНДИР

Ислом дини руҳ билан модда, дин билан дунё, осмон билан ер, иймон билан амал, халқ билан Холиқ ва ақл билан ваҳий ўртасини жамлаган, ибодатда ғулувга кетмаган ягона мўътадил диндир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларининг уйига (саҳобалардан) уч нафари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келдилар. Уларга (унинг) хабари берилганида, улар уни (ўзлари учун) оз санадилар ва “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда-ю, биз қаердамиз! Ахир, у зотнинг аввалги ва охирги гуноҳлари мағфират қилинган-ку”, дейишди. Улардан бири: “мен энди умрбод туни билан намоз ўқийман”, деди. Бошқаси: “Мен эса умрбод рўза тутаман, ҳеч қачон (кундузи) оғзимни очмайман”, деди. Яна бири: “Мен эса аёллардан четланаман, ҳеч қачон уйланмайман”, деди. Шунда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига келиб: “Сизларми бундай, бундай деганлар? Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларнинг (ичингизда) Аллоҳдан энг қўрқувчироқ ва тақводорроғингизман. Лекин мен рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам юраман, намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам ва аёлларга уйланаман ҳам. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир”, дедилар. Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган.

Яна бир ҳадис: Авн ибн Абу Жуҳайфа отасидан ривоят қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмон ва Абу Дардо (розияллоҳу анҳулар)ни бир бирига биродар қилиб қўйди. Салмон Абу Дардони зиёрат қилиб келганда, Умму Дардони эски кийимда кўрди ва: “Нима учун ҳолинг бундай?”, деб сўради. У: “Биродарингиз Абу Дардонинг дунё билан ҳечам иши йўқ”, деб жавоб берди. Шу пайт Абу Дардо келиб қолди ва унга (яъни, Салмонга) таом тайёрлаб: “Сиз енг, мен рўзадорман”, деди. Салмон: “сиз емасангиз, мен ҳам емайман”, деган эди, у ҳам еди. Тун бўлгач, Абу Дардо ўрнидан тураётганида, Салмон унга: “Ухла”, деган эди, у ухлади. Сўнгра яна тураётган эди, Салмон яна: “Ухла”, деди. Туннинг охири бўлган эди, Салмон: “Ана энди тур”, деди ва иккиси намоз ўқишди. Салмон унга: “Албатта сенинг зиммангда Роббингнинг ҳаққи бор, зиммангда нафсингнинг ҳаққи бор, зиммангда аҳлингнинг ҳаққи бор, ҳар бир ҳақдорнинг ҳаққини адо қил”, деди. Сўнг (Абу Дардо розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларги бориб, бўлган воқеани гапириб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салмон тўғри айтибди”, дедилар.” Имом Бухорий ривоят қилган.

Ҳа, Ислом дини барча ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилган, динда ҳам, дунёда ҳам ғулувга кетмаган мўъдадил диндир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов


Notice: compact(): Undefined variable: limits in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853

Notice: compact(): Undefined variable: groupby in /home/nasihat1/public_html/wp-includes/class-wp-comment-query.php on line 853