ОЛТИ КУНДА ЯРАЛГАН ЕРУ ОСМОНЛАР

ОЛТИ КУНДА ЯРАЛГАН ЕРУ ОСМОНЛАР

ОЛТИ КУНДА ЯРАЛГАН ЕРУ ОСМОНЛАР

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта Роббингиз осмонолару ерни олти кунда яратди”[1] дейди. Шубҳасиз оятдаги олти кун бизнинг ҳисобимиздаги олти кун эмас. Зотан кун, соат тушунчалари, ер ва осмон, қуёш ва ой ҳамда кеча ва кундузини яралишидан кейин пайдо бўлган. Демак, оятдаги олти кун, бизнинг тушунчамиздаги 24 соатли олтита кун дегани эмас.

Шундай экан нима учун Аллоҳ таоло осмонлару ерни олти кунда яратди, ахир У  араблардаги икки харфдан иборат “кун”, яъни “бўл” сўзи ила бир зумда осмонлару ерни яратиб қўйса бўлар эдику? деган савол туғилади.

Жавоб шундан иборатки. Шояд Аллоҳ таоло бу оят ила бандаларига барча ишларда шошқолоқликни ташлаб, пуҳта, бардошлилик ва чидамлилик ила бажаришга ишора қилаётган бўлса не ажаб. Шунинг учун ҳам, арабларда: “Пухталик, бардошлилик Раҳмондандир, шошилиш эса шайтондандир”, дейиладида.

Ҳа азиз биродарлар. Ҳаётимиздаги кўплаб хатоларимизга назар соладиган бўлсак, шошқолоқлик ва яхши ўйлаб кўрмаслигимиз оқибатидан эканлигини англаб етамиз. Шундай экан биз, ушбу оят орқали барча диний ва дунёвий ишларимизда ҳиссиётларга берилмасдан, ўйлаб, сўраб амалга оширишимиз лозимдур.

Аллоҳ барчамизни ушбу оятдаги гўзал ишора асосида яшамоғлигимизни осон қилсин.

Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди
имом хатиби Абдурахманов Яҳъё 

[1] Аъроф сураси 54-оят.