САХИЙЛИКНИНГ САМАРАСИ

САХИЙЛИКНИНГ САМАРАСИ

САХИЙЛИКНИНГ САМАРАСИ

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бугунги кунда юртимиздаги барча масалаларнинг ечими борасида ўзларининг ўта оқилона фикрлари ва таклифлари билан нафақат юртдошларимизни, қолаверса бутун дунёни лол қолдирмоқда. У қилиниши керак бўлган ишларни нафақат айтиш билан қолаверса ўзи ҳам айтганларига амал қилиш билан ўрнак бўлмоқда. Мисол учун адолатлилик, ватанпарварлик, фидоийлик, ҳаракатчанлик, ҳалқпарварлик ҳамда имкон қадар барчани кўнглини олиш, хоссатан ногирон, имконияти чекланган ва боқувчисини йўқотган етимларни оҳволидан хабар олиш каби ишлар бунинг яққол мисолидир. Сўзимни исботи ўлароқ бир неча мисоллар келтиришим мумкин. Яқиндагина Тошкент шаҳар Сергили туманидаги қурилган кўп қаватли арзон уйларни президентимиз томонидан кимларга топширилгани ҳаммамизга аён. Бу ҳолат юртимизнинг барча вилоятларида, туманларида, чекка-чекка қишлоқларида ҳам қилинмоқда ва қилиниши давом этмоқда. Ё бўлмасам яқинда Сирдарё вилоятига қилган сафар чоғи Сайҳунобод туманида фаоллар билан бўлган учрашувларидаги бир кекса, фидоий, ҳаракатдан тўхтамаган ва яшаб турган жойини обод қилаётган нуроний отохон билан бўлган суҳбатларичи? Юртнинг тинчлигини, осойишталигини ва фаровонлигини истаган нуроний отахонни ўз маблағларидан муборак Ҳаж сафарига юбораман деганларини эслайлик. Бу халқпарварлик, ватанпарварлик, адолатлилик қолаверса саховатлилик эмасми? Ўз айтганига ўзи амал қилиш эмасми?

Ҳа, юртбошимиз бизга сахийликда ҳам ўрнак бўлмоқдалар.

Ватандошимиз Имом Бухорийнинг ҳадис тўпламларида шундай бир ҳадис келтирилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бандалар ҳар тонг оттирганларида икки фаришта тушиб, уларнинг бири: Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин, иккинчиси эса: Эй Аллоҳ хасис, зиқнага талофат бер дейди”. (Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ 445-бет, 1442-ҳадис)

Демак, кимки Аллоҳ йўлида эҳсон, садақа ва шунга ўхшаш моддий ёрдам билан кўнгли ўксик, ота-онасиз, ногирон инсонларга яхшилик қилса, Яратганнинг Ўзи аввало ҳадисда айтилганидай кишини қилган инфоқини ўрнини тўлдиради ёки ҳаётда пул билан ҳам таниш билиш билан ҳам ечим қилаолмайдиган ишларини ҳал қилиши ила бандасини мукофатлайди. Булар: оиласи тинч, фарзандлари иқтидорли ва итоаткор, тани соғ, топгани оз бўлсада баракали бўлиши, яхшиликлар қилишга муваффақ қилиши, қалбида сакинат ва инсонларни унга нисбатан муҳаббатли қилиб қўйишидир.

Демак, юртимизни тинчлиги, осойишталиги ва фаровонлиги юртбошимиз бошчилигида бутун халқимизнинг қилаётган беминнат ва беғараз саховати сабабли десам муболаға қилмаган бўламан.

Юртимиз ва юртбошимизга кўз тегмасин ҳамда халқимизнинг сахийлиги сўнмасин.

Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди
имом хатиби Абдурахманов Яҳъё