Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
Ҳасад маънавий дарддир! – Nasihat.uz

Ҳасад маънавий дарддир!

Ҳасад маънавий дарддир!

Ҳасад маънавий дарддир!

Исломда бошқа маънавий жиноятлар қатори ҳасад ҳам қаттиқ қораланади. Қуръони Каримнинг оятларини диққат билан ўқиган одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини, у кишининг мўъжизаларини, у кишига Қуръон тушаётганини кўриб-билиб туриб ҳам иймонга кирмаганлари учун асосий тўсиқ ўша ҳасад бўлганини яхши билиб олади.

Шу ўринда ҳасадга қисқа изоҳ берсак: ҳасад ўзгалардаги бирор яхшиликни, йўқ бўлиб, сизда бўлиб қолишини орзу-умид қилишингиздир.

Яҳудийлар нима учун биздан эмас, араблардан пайғамбар чиқади, дея ҳасад қалиб, Исломга кирмадилар. Бошқа араб қабилалари ҳам аввал бошда шунга ўхшаш ҳаракат қилиб, Қурайшга ҳасад қилдилар.

Қурайшнинг кўпчилик зодагонлари эса, нима учун бир камбағал-етим пайғамбар бўладикан-у, биз аслзодалар, қавмнинг раҳбарлари эса, унга эргашишимиз керак экан, деган ҳасад билан мусулмон бўлмадилар.

Кўриб турибмизки, ҳасад катта ҳалокатларга олиб борадиган дард экан. Ҳатто энг катта бадбахтлик ҳисобланган кофирликка ҳам сабаб бўлар экан.

   Иймон билан ҳасад ҳудди олов билан сувдек бир бирига тамоман зид нарсалар экан. Бошимизга етган ва етаётган бало-офатлар бекорга эмаслигини шундан тушуниб олсак ҳам бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир бирингиз билан орани очиқ қилиб юборманг, бир бирингизга душманлик қилманглар, бир бирингиздан нафратланманг, бир бирингизга ҳасад қилманглар. Аллоҳнинг биродар тутинган бандалари бўлинглар. Мусулмон кишига биродарини уч кундан кўп ҳажр қилиши(кўришмай қўйиши) ҳалол бўлмас” дедилар.

Уламоларимиз  “Модомики,ҳасад қилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар”, дейдилар.

  Инсонлар қалбида ўзгаларга нисбатан ҳасад бўлмаслиги улуғ фазилат бўлиши билан бир қаторда шариатда тийииш керак бўлган ишлардандир. Чунки, бу иллат миллатни ичидан емиради. Келажагига болта уради. Қолаверса, бундай одамдан ҳеч бир ёмонлик чиқмайди.

Аллоҳ барчамизни ҳасадгўйликдан сақласин! Эл-у юртимизни бу оғир дарддан Ўзи асрасин! Омин!

Эргашев Муҳаммадий. “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имоми