Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
Холис ният формуласи – Nasihat.uz

Холис ният формуласи

Холис ният формуласи

Холис ният формуласи

Аллоҳ таъоло холис ният суратида мусулмонларга бир “кимёвий формула” ато қилди. Бу формула ёрдамида бирозгина ҳафсала қилса тупроқни ҳам олтинга айлантира олади. Ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Амаллар комиллигининг мадори ниятга боғлиқдир!»

Баъзи инсонлар бу ҳадис маъносини “Тўғри ният сабаб ёмон ишлар ҳам яхшига айланиб кетади ва гуноҳ ҳам савоб бўлиб кетади”, деб тушуниб олишган. Бу тушунча қатъий хатоликдир. Чунончи, гуноҳ ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ бўлаверади. Қанча яхши ният билан қилинса ҳам жоиз бўла олмайди. Масалан, бирор киши кимнингдир уйига ўмариладиган молни садақа қиламан деган ният билан ўғриликка тушса нияти сабаб ўғрилик гуноҳи кечирилмайди.

Юқоридаги ҳадиснинг маъноси қуйидагича шарҳланади:

  • Бирор бир амалга то холис ният билан бажарилмагунча савоб берилмайди. Масалан, намозга қачонки Аллоҳни розилигини истаб адо этилса савоб бўлади. Агар риё қилиш мақсадида бўлса, савоби кетиб қолади ва акси ўлароқ гуноҳ ҳам ёзилади.

2- (Биз баён қилмоқчи бўлган маъно ҳам шу)ки, бир қанча ишлар мубоҳ ё жоиз бўлиб уларга на савоб ва на азоб битилади. Лекин агар шундай жоиз амалларни холис ният билан бажарилса, у ибодатга айланади ва унга савоб берилади. Масалан, овқатланиш мубоҳ амаллардан ҳисобланади. Аммо бир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлиб Аллоҳ таъоло ибодатига сарфлайман, деган ниятда ёки Аллоҳ менга нафсимнинг мендаги ҳаққини ҳам юклаган шу сабаб таом еяпман, деган мақсадда ейилса бу ҳолда шу таомланиш ҳам савоб ва ажр олишга сабаб бўлади. Ва ёхуд овқат еб роҳат ва лаззат ҳосил қилиб, Аллоҳ таъолога чин дилдан шукр қиламан, деган ниятда таом еса ҳам шу қилган ниятлари сабаб оддий таом ейишдан ҳам савоб ҳосил бўлаверади.

Хуллас, бирор бир мубоҳ иш йўқки холис ният сабаб ибодат ва савобга айланмаса…

Эргашев Муҳаммадий “Аҳмаджон қори” жоме масжид имоми