Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
Ўзгалар қалбини хурсанд қилишлик – Nasihat.uz

Ўзгалар қалбини хурсанд қилишлик

Ўзгалар қалбини хурсанд қилишлик

Ўзгалар қалбини хурсанд қилишлик

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Бир ажойиб воқеа эсимга тушиб кетди. Мен бу воқеани падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман. Жуда ҳам ибратли воқеа. Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг икки аёллари бор эди. Бири ёши катта ва бири ёши кичик эди. Иккиси Ҳазратга жуда боғланган эдилар. Лекин катта аёллари узоқ вақтдан бери бирга эдилар ва Ҳазратга кўпроқ ором етказишлик фикрида турар эдилар. Ҳайит яқинлашаётган эди. Катта аёлларининг қалбига Ҳазрат учун бирор энг яхши матодан узун камзул тикиб берсам деган ўй келди. Ўша пайтда “Кўз завқи” номли бир кийим кийилар эди. У жуда севимли турдаги кийимлардан эди. Ҳазратдан сўрамасдан материал сотиб олиб, ўша узун камзулни тикишни бошлаб юбордилар. Камзул тикилгандан кейин тўсатдан уни тақдим қиламан, тўсатдан тақдим қилинишда хурсандлик кўпроқ бўлади деган ўйда Ҳазратга буни айтмадилар. Бутун Рамазон уни тикиш билан машғул бўлдилар. Чунки, у пайтда тикув машинаси ривожланмаган, қўл орқали тикилар эди. Чунончи, у тикилиб тайёр бўлгач, ҳайит кечаси  камзулни Ҳазратга тақдим қилиб, мен сиз учун бу камзулни тайёрладим, қалбим кийиб ийдгоҳга борсангиз ва ҳайит намозини ўқишингизни истаяпти, деди. Ҳазратнинг дидлари қаёқдаю, бу гўзал камзул қаёқда. Ҳазратнинг дидларига мутлақо хилофи эди. Лекин Ҳазрат айтадиларки, агар мен кийишни рад қилсам, у ҳолда унинг қалби тилка пора бўлади. Чунки, у бутун Рамазон уни тикишда ғайрат қилди ва муҳаббат ила меҳнат қилди. Шу сабаб, Ҳазрат унинг қалбини риоя қилишлик учун, маша Аллоҳ, сиз жуда яхши камзул тикибсиз, дедилар ва камзулни кийдилар. Ийдгоҳга етиб бориб, намоз ўқидилар. Намоздан фориғ бўлгач, бир одам Ҳазратнинг олдиларига келиб, “Ҳазрат! Сиз кийиб олган бу камзул сизга ярашмабди. Чунки, бу жуда қимматбаҳо камзул”, деди. Шунда, Ҳазрат: “Ҳа, Биродар! Сен тўғри айтяпсан”, деб жавоб бердилар. Шундай деб, Ҳазрат у камзулни ечиб, ўша шахсга, бу сенга ҳадя, уни сен кийиб ол деб бериб юбордилар.

Шундан кейин Ҳазрат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бу воқеани менинг падари бузрукворим Ҳазрат Муфтий Муҳаммад Шафиъ раҳматуллоҳи алайҳ жанобларига сўзлаб бердилар. Мен бу камзулни кийиб, ийдгоҳга кетаётганимда, асти сўраманг, қалбим қанчалар тилка пора бўлаётган эди. Чунки, бутун умр бу турдаги қимматбаҳо кийимни хеч қачон киймадим. Лекин ўша пайт қалбда, меҳнат ила уни тиккан Аллоҳнинг бандасини қалби хурсанд бўлсин деган ният бор эди. Унинг қалбини хурсанд қилишлик учун у машаққатга чидадим ва уни кийишдаги таънага ҳам дош бердим. Чунки, одамлар қанақа либос кийиб келдингиз деб, уни кийганимга таъна ҳам қилдилар. Лекин уйдагиларнинг қалбини хурсанд қилишлик учун бу ишни қилдим.

Ҳар ҳолда, инсон энг яхши кийимни ўзининг, уйидагиларининг ва бирор туҳфа-ҳадя берувчининг қалбини хурсанд қилишлик учун кийса, унда бирор танглик йўқ. Лекин яхши кийимни одамлар мени улуғ деб билсинлар деган мақсадда кийса, мен дабдабали кўринсам, мен дунё аҳлининг олдида буюк бўлсам ва хўжакўрсинлик учун кийса, у ҳолда у азобга сабаб нарсадир ва ҳаромдир. Ундан сақланишлик лозимдир.

 

 Эргашев Муҳаммадий