Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ – Nasihat.uz

ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ

ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ

ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бир куни бир аёл Пайғамбар алайҳиссаломнинг хизматларига келиб:

– Ё Расулаллоҳ, мен ҳақиқатан кўп гуноҳлар қилган гуноҳкордирман, менинг бу дардимга даво қилинг! – деди.

Пайғамбар алайҳиссалом:

– Аллоҳ таолога тавба қил, – дедилар.

Аёл:

– Ё Расулаллоҳ, ернинг устида туриб қилган гуноҳларимни ер ҳам билиб қиёмат куни гуноҳимга ер ҳам гувоҳлик беради, – деди.

Пайғамбар алайҳиссалом:

– Эй хотин, агар тавба қилсанг ер ҳам гувоҳ бўлмас, чунки Аллоҳ таоло:

يوم تبدل الارض غير الارض

деб хабар бергандирки, бу ер ғойиб бўлиб, ерликдан чиқиб кетар, – дедилар.

Шундан сўнг аёл:

– Ё Расулаллоҳ, менинг ҳамма гуноҳимга осмон ҳам гувоҳдирки, қиёмат куни гуноҳимга осмон гувоҳлик берар, – деди.

Пайғамбар алайҳиссалом:

– Осмон ҳам гувоҳлик бермас, чунки осмон ҳам ўралиб, бир келиб кетар, чунончи Аллоҳ таоло:

يوم نطوى السماء كطى السجل للكتب

деб хабар бергандир, – дедилар.

Шундан сўнг аёл:

– Ё Расулаллоҳ, менинг гуноҳларимга Киром ул-Котибайн фаришталарнинг ёзган номалари қиёмат куни гувоҳ ва ҳужжат бўлгай, – деди.

Пайғамбар алайҳиссалом:

– Эй хотин, ул ҳам гувоҳ ва ҳужжат бўлмас, чунки сенинг тавба ва истиғфоринг ҳамма гуноҳларингни фаришталар ёзган номаларидан маҳв қилиб, кеткизгай ва гуноҳдан сидқидил билан тавба қилган киши гўё ҳеч қачон гуноҳ қилмаган кишидек, гуноҳдан пок бўлур. Негаки Аллоҳ таоло:

إن الحسنات يذهبن السيئات

деб хабар бергандир, – дедилар.

Шундан сўнг аёл:

– Ё Расулаллоҳ, гарчи гуноҳим номаи аъмолдан ўчса ҳам, лекин ҳамма фаришталар менинг гуноҳимга гувоҳдирлар, – деди.

Пайғамбар алайҳиссалом:

– Улар ҳам гувоҳ бўлолмаслар, чунки ҳар ким Аллоҳ таолога сидқидил билан тавба қилса, у пайтда барча ҳушёр махлуқларнинг ҳуш ва хаёлларидан ул банданинг гуноҳини фаромуш қилдирар, – дедилар.

Шундан сўнг аёл:

– Ё Расулаллоҳ, Худованди Карим қуръони Мажидда:

يوم تشهد عليهم السنتهم وايديهم وأرجلهم بما كانوا يعلمون

деб хабар билгандирким, менинг барча гуноҳларимга ўзимнинг тилим қўлим ва оёғим гувоҳлик берурлар, – деди.

Пайғамбар алайҳиссалом:

– Эй хотин, сенинг тилинг, қўлинг ва оёғинг ҳам гувоҳлик беролмас, чунки дунёда тавба қилиб, тавбаси қабул бўлган кишининг  қўл оёғи гуноҳига берадиган вақтда Аллоҳ таоло ерга ва ул кишининг барча аъзоларига қараб, бул банданинг айбини ва гуноҳини бекитинглар ва изҳор қилманглар, деб амр қилур, улар гувоҳ бўлиб, изҳор қилолмаслар, – дедилар.

Шундан сўнг аёл:

– Ё Расулаллоҳ, тавба қилган кишига Худонинг шундай марҳаматлари бўлса-да, лекин дунёда гуноҳ қилаётган вақтда Худойи таолони ёдга олмай, андиша ва шарм қилмай, гуноҳ отига миниб, қиёмат куни Худойи таолонинг олдида хижолатликка банда қандай тоқат қилур? Чунончи, ўзингиз айтган эдингизки, қиёмат қойим бўлса гуноҳкорлар ўз гуноҳларини номаи аъмолларидан ўқиб билурлар. Демак, у вақтда Аллоҳ таолодан хижолат бўлиб, камоли хижолатдан шу қадар терлайдиларки, баданларидан чиққан терлари баъзиларининг тиззаларигача, баъзиларининг киндикларигача, баъзиларининг томоқларигача чиқар. Демак, гуноҳкорнинг қиёмат кунидаги хижолатлиги шундай бўлса, мен бунга қандай тоқат қилурман?! – деди аёл йиғлаб.

Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга:

– Эй асҳоблар, сизлар ўша кунни ёд қилинглар, ғофил бўлманглар, Аллоҳ таолога тавба ва тазарруъ қилинглар! – дедилар.

Сўнг ул аёлга қараб:

– Эй хотин, банда қилган гуноҳига тавба қилиб, маҳшар кунида Худойи таолонинг ҳузурида гуноҳига шарманда бўлишини ўйлаб, уят ва хижолат ҳақида ўйлаши ҳам унинг иймони борлигига далолат, балки айни иймондир, – дедилар.

 

Худойберди қори Саидов

Тошкент шаҳар Олмазор тумани

“Иброҳим ота” жомеъ масжиди

имом хатиби