Олмазор тумани имом-хатибларининг йиғилиши ўтказилди

Олмазор тумани имом-хатибларининг йиғилиши ўтказилди

Олмазор тумани имом-хатибларининг йиғилиши ўтказилди

Маълумки давлатимиз Раҳбарининг Олмазор туманини намунали туманга айлантириш ташаббуси илгари сурилган эди. Бу борада Муфтий ҳазратлари ҳам тумандаги масжидлар ҳолатини кўздан кечириб, Олмазор туманини намунали туманга айлантириш ташаббусини давлатимиз Раҳбари илгари сурганларини маълум қилиб, мазкур тумандаги масжидлар, зиёратгоҳлар ва табаррук масканларни обод этиш, аҳолининг диний-маърифий эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида, диний соҳа ходимлари, уламолар ва имом-хатиблар ушбу туманга сафарбар этилганини хабар қилган эдилар.

Бугун 2 август куни Олмазор тумани имом-хатибларининг йиғилишида юқорида кўрсатилган вазифалар ижроси бўйича қилинаётган ишлар таҳлил қилинди. Ҳар бир имом-хатиб ўзи фаолият юритаётган масжид ҳудудидаги аҳолининг диний-маърифий тарбияси, соғлом эътиқоди йўлида фаол тарғибот ишларини олиб боришда масъул эканлиги, бу борада сусташликка йўл қўяётган ходимларга жиддий чора кўрилиши яна бир бор эслатилди. Шу жумладан, эртанги 3 август кунидаги  Жума мавъизаси Олмазор тумани учун алоҳида “Туманимизда адашганлар бўлмайди” мавзусида бўлиши ва унга илова тариқасида “Ўз жонига қасд қилиш – оғир жиноят” мавзусида суҳбат қилиниши белгиланди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати