Қуръон-дардларнинг даъвоси

Қуръон-дардларнинг даъвоси

Қуръон-дардларнинг даъвоси

    Қуръонни бизга нур, чироқ ва раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бу муқаддас каломнинг нафақат охиратимиз учун, балки бу дунёйимиз учун ҳам манфаати жуда каттадир. Зеро, Қуръон тиловати жамики яхшиликларни ўзида мужассам этган.

    Жумладан, Қуръони Каримнинг саломатлигимизга  ҳам фойдаси беқиёс. Манбаларда таъкидланишича, Қуръони Каримнинг биз билган қуйидаги даволари мавжуд:

  • ҳузур-ҳаловат ҳамда хотиржамликка эриштиради
  • иммунитетни кучайтиради
  • Қуръон ўқийдиган одам ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлади
  • Мушафга қараб тиловат қилиш кўзни равшанлаштиради
  • кишини фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради
  • инсонни ўзига ишончини орттиради;
  • дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад ғийбат каби иллатлар ортидан келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
  • Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
  • қироат бош ўғриғини самарали даволайди.

     Бу сўзларимиз далили сифатида Аллоҳ таоло нозил қилган ушбу оятни келтирамиз. Аллоҳ таоло “Исро” сураси 82-оятда:”Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз”, “Фуссилат” сураси 44-оятда эса :”Айтинг:(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” дея марҳамат қилади. Ушбу далилларни Набийимиз Маҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳам муборак сўлари янада қувватлайди. Хусусан, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам Фотиҳа сураси ҳақида Абдуллоҳ ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай деганлар:”Сизларга Қуръондаги энг яхши сура қайсилигини айтайми?” “Ҳа, эй Росулуллоҳ, айтинг”, дейишди. “Фотиҳа сураси. Унда ҳар қандай дарднинг давоси бор”, дедилар”. Абу Нуайм ривоят қилган ҳадисда эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:”Енг яхши даво Қуръондир”, деганлар.

    Шунингдек, Қуръони Каримда “шифо” сўзи келган олтита шифо оятлари бўлиб, ривоят қилинишича, Абулқосим Кушайрийнинг  фарзанди оғир касал бўлиб қолганда шу шифо оятлари ўқилганда соғайиб кетган. Улар қуйидагилардир:

  • Мўмин қавм дилларига шифо-ором беради (Тавба сураси 14-оят)
  • Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси 57-оят)
  • Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси 69-оят)
  • Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси 82-оят)
  • Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси 80-оят)
  • Айтинг:”(Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” (Фуссилат сураси 44-оят)

     Имом Ғаззолий айтганларидек:”Қуръон бир нурдир. Хатога бормоқдан нажот топиш, қутилиш фақат у билан мумкиндир. Қалбларни бузган касалликларга даво ундадир”.

Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти

2-курс талабаси Нуриддинова Малоҳат