ҚУРЪОН СОҲИБЛАРИ – УММАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

ҚУРЪОН СОҲИБЛАРИ – УММАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

ҚУРЪОН СОҲИБЛАРИ – УММАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

بسم الله الرحمٰن الرحيم

ҚУРЪОН СОҲИБЛАРИ – УММАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

 «Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар. Чунки У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчи (озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилувчи)дир.» (Фотир, 29-30).

Ояти кариманинг охирида Аллоҳ таолонинг сифатларидан  Шакур сифати, яъни озгина амал учун кўп мукофот ато қилувчи эканлиги зикр қилинди. Биламизки, жаннатнинг даражалари бўлиб, юқорига кўтарилган сари неъматлар зиёдалашиб бораверади. Қиёмат кунида қорига  Қуръони каримдан билганини ўқигани сари юқорига кўтарилиш неъмати берилади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай  деганлар:
«
Қиёмат кунида Қуръон соҳибига айтилади: «Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади». (Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривояти)

Яна Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қиладилар:«Қиёмат кунида Қуръон соҳиби келади ва Қуръон дейди: «Эй Раббим, уни кийинтиргин (яъни, раҳматингга олгин)». Бас, унга иззатикром тожи кийдирилади. Сўнгра яна дейди: «Эй Раббим, унга зиёда қилгин». Бас, унга иззатикром либоси кийдирилади. Сўнгра яна шундай дейди: «Эй Раббим, ундан рози бўлгин». Бас, (Аллоҳ) ундан рози бўлади. Сўнг (Қуръон соҳибига) айтилади: «Ўқи ва кўтарилиб боравер». Бас, (Аллоҳ) ҳар бир оят учун бир ҳасана (даража) зиёда қилади» (Термизий, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривояти).

Роббимизнинг бизга берган неъмати ўлароқ  Қуръони каримдан ўқиганимиз ҳар бир ҳарф учун номаи аъмолимизга савоб ёзилади, ҳатто мусҳафга қараш –назар солиш ҳам ибодатдир. Қийналиб ўқиганга эса савоби янада зиёда қилинади.
 Оиша розийаллоҳу анҳодан  ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан бир мақомдадир, тили қийналиб тиловат қилувчига эса икки баравар кўп ажр бўлади» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Қуръони каримда шайтонниг бизга очиқ ойдин душман эканлиги зикр қилинган. Албатта ҳофизи Қуръон бўлишдек шарафли ишга киришган мўминни йўлдан уришга ҳаракат қилиши ҳам табиий ҳол. Унинг кўнглига ёдланган оятларни унутиш хавотирини солишга ҳаракат қилаётган бўлса ҳам ажаб эмас. Ваҳоланки, ёдланган сура ва оятлар такрорлаб турилмаса сендан чиқиши хавфи борлигининг ҳам ҳикмати бор. Ўқилган ҳар бир ҳарф учун савоб берилса, қори эса унутмаслик учун ва ёдалаган оятларини мустаҳкамлаш учун Қуръон тиловатида бардавом бўлса унинг номаи аъмолига ёзилаётган савобларни ҳисоблашга калкулаторлар ҳам ожизлик қилади. Ахир бу шайтон учун жуда аянчлик-ку! Шундай экан, шайтон васваса қилганда бўлғуси қори Агар сени шайтон васвасасидан бир васваса тутса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У зот ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир “ (Фуссилат,36)  дея бандаларига марҳамат қилган Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳдан паноҳдан сўраб, олдига қўйган мақсади сари олға қадам босавералиши лозим бўладию.

 “Қомар” сурасининг 17, 22, 40 – оятларида қуйидагича марҳамат қилинади:   «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикрэслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатмаибрат олгувчи борми ояти каримадан маьлум бўладикиб Аллоҳ Таоло Каломини зикр-эслатма олиш учунбандаларига осон қилиб қўйди. Бандадан талаб этиладиган нарса эса Қурьони Каримнинг    ҳаққини адо қилишдан иборатдир.

«Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтурлар». (Тағобун,1) Қуръон қироати ҳам зикрдир. Зеро, инсон Қуръонни қалбида, вужудида кўтариш билан умматнинг энг шарафли кишиларидан бўлиб, жаннатнинг юқори даражаларига эришадию.

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Умматимнинг энг шарафли кишилари – Қуръонни кўтарувчилар ва тун эгаларидир» (Ибн Абу Дунё ва Байҳақий ривояти).

Қорининг Қуръони унинг ердаги нури, осмондаги захираси, қабрида нур, чироғ, қиёмат кунида шафоатчиси бўлади. Ҳофизи Қуръон бўлиш учун қилинган сайъ-ҳаракатлар билан унга бериладиган бу неъматларни солиштириб бўлармикин?! Аллоҳ таоло: “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”(Зарият, 56) деб марҳамат қилган. Биз нима қилдик?!.

      Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Эй Абу Зарр, эрталаб барвақт туриб, Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганишинг сен учун юз ракъат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир. Ва эрталаб (барвақт) туриб, амал қиласанми, йўқми, илмдан бир боб ўрганишинг сен учун минг ракъат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир».
Ҳадиси шарифда Аллоҳ Таолонинг Каломидан 1 оят ўрганиш-100 ракат нафл намоз ўқишдан яхшироқлиги айтиладию энди 30 пора Қурьони Каримни ўрганиш ҳақида бир ўйлаб кўрайлик… Лекин илм талаб қилишда ихлос, яьни илм талаб қилишлик ҳолис Аллоҳ Таоло учунгина бўлиши шарт қилинади. Акс ҳолда бу амали савоб эмас, Аллоҳ асрасин, гуноҳга сабаб бўлиши мумкин.

      Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:«Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу Калом (Қуръон) билан баъзи қавмларнинг даражаларини кўтариб, бошқалариникини туширади» (Муслим ривояти).

Абу Масъуд Бадрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Аллоҳ таолонинг Китоби (Қуръон)ни яхшироқ ўқувчи қори қавмга имомлик қилади» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон соҳиблари ва Қуръонни кўтарувчиларни иззат-икром қилар, уларнинг мавқеини бошқаларникидан устун қўяр эдилар. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча кишиларни маълум жойга топшириқ билан юбордилар. Аввал, уларга Қуръонни ўқитиб кўрдилар, яъни, ким Қуръондан қанча билишини текширдилар. Кунларнинг бирида, саҳобийларнинг энг ёши кичигининг олдига келиб: «Эй фалончи, сенда нима бор (яъни, қайси сураларни биласан)?» деб сўрадилар. Шунда у жавоб берди: «Мен шу-шу ва «Бақара» сурасини биламан». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна сўрадилар: «Сен «Бақара» сурасини биласанми?». У «Ҳа», деб жавоб берди. Кейин у зот шундай дедилар: «Бор, сен уларга амир (бошлиқ) сан». Шунда улар орасидаги каттароқ ёшли бир киши «Аллоҳга қасамки, мени «Бақара» сурасини ўрганишдан унга амал қила олмай қолишдан қўрқишим тўсган эди», деди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қуръонни ўрганинглар ва уни ўқинглар. Зеро, Қуръон уни ўрганувчи ва ўқувчилар учун худди мушку анбар солинган халта кабидир, унинг ҳиди ҳамма жойга тарқалади (яъни, ким Қуръонни ўрганса ва ўқиса, унинг одамларга кўп манфаати етади)» (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Бурайда розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Кимки Қуръонни ўқиса, уни ўрганса ва унга амал қилса, қиёмат куни унга нурдан бўлган бир тож кийдирилади, (у тожнинг) зиёси қуёшнинг зиёси кабидир. Шунингдек, унинг ота-онасига  ҳам икки кийим кийдрилади. Шунда улар: «Бу бизга нима сабабдан кийдирилди», дейишади. Сўнг айтилади: «Фарзандингизнинг Қуръонни ёдлаб, унга амал қилгани учун шундай марҳаматга сазовор бўлдингиз,»дейилади. Қуръон ҳофизининг ота-онасига шунчалик икром қилинса, яна у ўз аҳлидан жаҳаннамга кириши вожиб бўлган ўн кишини шафоат қилар экан, унинг ўзига бериладиган икромларни таърифлаш ҳам қийин бўлса керак.

   У кунда бор чиройли юзлар. Роббисига назар солувчилар.” (Қиёмат, 22,23) дея марҳамат қилган Роббимиз Ўзининг раҳмати билан Қуръон шафоатчимиз, Росулуллоҳ шафоатчимиз ва уларга қўшни бўлишимизни,   жаннатнинг энг юқори даражалари ва жамолини насиб айласин. Омин!   Маълум бўладики, мўминнинг энг афзал ихлос билан қилинган амали-Қуръонни қалбига жойлаши, Қуръон соҳиби бўлишидир.

Кенжабой Гулруҳ