Ислом сояси остидаги ёвузлик

Ислом сояси остидаги ёвузлик

Ислом сояси остидаги ёвузлик

   Диний экстремизм, терроризм, диний ақидапарастлик, адашган фирқалар,оқимлар… Ҳозирги кунда шу каби сўзларни эшитган инсон бу каби оқимларнинг оқибатларидан ташвишга тушмаслипшнинг иложи йўқ. Бунинг асосий сабаби улар ислом динини шунчалик усталик билан ниқоб қилиб олганки, кўпчилик инсонлар ислом динининг туб моҳиятига етиб бора олмаяптилар. Натижада ислом динини бузғунчилик дини, деб ҳисоблашлари эса жуда ачинарли ҳолатдир. Ислом экстремизми  ўзининг шундай ғаразли ҳаракатларида муқаддас Қуръони Карим оятларидан фойдаланиб, исломнинг соф ғояларини жамиятга тадбиқ этиш эмас, балки юртдошларимизнинг эътиборларини чалғитиб ислом омили орқали хокимиятга интилишдан бошқа нарсани кўзламайди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг иккинчи президенти Шавкар Мирзияевнинг фикрига эътибор қаратайлик:”Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизни соф асраш давр талабидир”, деб айтиб ўтадилар юртбошимиз.

          Шу боис биз огоҳ инсонлари сифатида бугунги кундаги оқимларнинг асл мақсади ва фаолияти тўгрисида аниқ маълумотга эга бўлишимиз даркор ва ислом динининг туб моҳиятини барчага етказишимиз лозим. Уларнинг қилаётган қабиҳ ишлари тўғрисида Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи Қуръони Каримнинг Фурқон сураси 68-69-оятда Аллоҳ таоло  шундай марҳамат қилинади:”Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) харом қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни униг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоби)да хор бўлиб абадий қолур”. Тўғри йўлга бошловчи Ислом динининг иккинчи манбайи ҳисобланган ҳадиси шарифда эса пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаллам ноҳақдан жонни ўлдиришдан жуда қаттиқ қайтарганлар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:”Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:”Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтирмоқлик, ота-онга оқ бўлиш, жонни ўлдирмоқлик, ёлғон қасам”, дедилар”. Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам  мушриклар билан бўлган жангларда ёлғондан бўлса ҳам шаҳодат калимасини айтган одамни ўлдиришга рухсат бермаганлар. Бундай далилларни ўқиб туриб, энди бу каби ишларни қилаётганлар, уларга қўшилганлар, эргашганлар, уларга хайрихоҳ бўлганлар ўз-ўзига савол берсинлар-чи, қандай жавоб олар эканлар? Бу дунёда холис Аллоҳнинг йўлида  дин учун курашяпмиз, деб биродарларини алдамоқдалар, лекин барча нарсаларнинг жавобини берадиган кунда қалблардаги заррача нарсаларни ҳам билувчи Аллоҳ таолони қандай қилиб алдайдилар. Ёки улар бу кун келишига ишонмайдиларми? Улар нафақат мўмин-мусулмонларни, ҳатто Аллоҳга ибодат қилиб турган ҳолдаги инсонларни ҳам жонига қасд қилишлари қалбларни ларзага келтирмасдан қўймайди. Аслида эса ислом диний экстремизми ўзининг икки хусусияти билан бошқа экстремистик гуруҳлардан ажралиб туради. Биринчиси, уларнинг ақидаларига кўра, гўё барча ҳозирги замон ислом динигага эътиқод қиладиган  давлатлардаги мусулмонлар жамоалари исломий тусларини йўқотган бўлиб, жохилия (ислом келиб чиқишидан аввалги араблардаги маънавий бузилиш даври) жамиятларига айланиб қолган деб ҳисоблайди. Бундай ёндашув фаолиятдаги ҳукумат ва унинг олиб бораётган сиёсатини танқид қилишга асос  қилиб олинади. Иккинчидан, улар гўё, “ҳақиқий” мусулмонлар бўлиб, ўзларини ҳокимиятга келишлари учун барпо қиладиган “исломий тартибни” қарор топтиришнинг ягона йўли кескин ва жангарилик йўли билан агрессив ҳаракат қилиш лозим деб ҳисоблайдилар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, агар биз бу икки йўлни бир-биридан ажратиб олмасак, уларнинг ёлғонлари баъзи инсонларга “ҳақ” бўлиб кўриниши, уларнинг эгри йўллари эса “тўғри” бўлиб туюлиши мумкин. Бугунги кунда тўғри йўлни ажратиб ола олмасак, Аллоҳ асрасин, бу дунёйимиз ва охиратимиз куюши ҳам ҳеч гап эмас.

Xадичаи Кубро урта махсус ислом билим юрти

2-курс талабаси Нуриддинова Малохат