Ислом динида хушёрлик

Ислом динида хушёрлик

Ислом динида хушёрлик

ХХI  асрнинг энг долзарб ва ўз ечимини излаётган муаммоларидан бири бу – терроризм ҳаракатидир.  Ушбу муаммо бутун дунё халқини қўрқинч ва дахшатга солаётган муаммодир.  Бу долзарб муаммони ҳал этиш, терроризм сингари мураккаб ва  серқирра ҳодисанинг  моҳиятини, юзага келиш сабабларини, уларнинг ривожланишига ва равнақ топишига ҳисса қўшаётган омилларни ва бошқа шу каби кўплаб нарсаларни атрофлича ўрганишлари ва тушуниб олишлари лозим бўлади. Айнан шунинг  учун ҳам терроризмнинг  моҳиятини билиш учун даставвал  унинг тарихи билан қизиқиш ва уни мукаммал тарзда ўрганиб чиқиш лозим ҳисобланади. Бир қатор тарихчи ва сиёсатчи олимларнинг фикрларига қараганда,  террорчилик ҳаракати юзага келганига ҳали  икки юз йил ҳам бўлмаган экан. Масалан, В. Жариновнинг фикрига қараганда террозим пайдо бўлганига бир ярим аср бўлган экан. Яна бир қатор олимлар эса ўз хулосаларида терроризм пайдо болишини узоқ асрларга боғлашади. Бу  фирк тарафдорлари ҳар бир қотиллик ва зўравонлик ишларини терроризмнинг илк куртак отаётган новдаси бўлган деб ҳисоблашади ва шу тариқа унинг пайдо бўлишини антик даврларгача олиб боришади. Терроризмни тадқиқ қилиш соҳаси мутахассиси Э.И. Степанов  айнан шу масалада қуйидаги фикрларини баён қилади: Олимлар ва сиёсатчиларнинг  катта қисми орасида терроризмнинг ревалютсион келиб чиқиши ҳақидаги фикр тарқалганини махсус таъкидлаб ўтиш зарур. Унинг яъни террроризмнинг бошланишини одатда ХXI асрдаги франсуз ревалютсиясига  ҳамда 1917 йилда Россияда содир бўлган револютсияга олиб бориб тақашади. Аслида терроризм  ва террорчилик ҳаракатлари жуда қадим замонларда шакллана бошланган ва унинг амалиёти эса турли-туман шаклларда  хилма-хил тарихий замонларга тўғри келади. Терроризм кўплаб сиёсий оқимларга хосдир”. Терроризм ҳаракати юзага келишига доир яна кўплаб фикрлар, дунёқарашлар мавжуддир. Жумладан, франсуз  тарихчи олими Марк Ферро терроризмни ХI-ХII асрлардаги ҳашшошийларнинг ўзига хос бўлган исломий анъанаси дея фикр билдирган. Н.Неймарк эса ўз навбатида ҳозирги террорчилик ҳаракатининг   келиб чиқишини Наполеондан кейинг  тикланиш даврида юзага келган деб айтади. Яна терроризм тадқиқотчилари орасида бу ҳодисани Библиянинг яратилган даври билан боғлашади. Мана шу фикр  эгалари Ўз акаси Хобилни ўлдирган Қобилни дастлабки террорчи деб ҳисоблашади.Яна бир қатор мутахассислар эса терроризмнинг келиб чиқишини яқин ўтмишимиз билан,  яъни ХХ аср билан боғлашади.  Уни ХХ аср охирининг  фономени деб аташади.

     Терроризм сўзининг ўзига икки юздан ортиқ таъриф берилган экан. Аммо уларнинг ҳали бирортаси ҳам мутахассислар томонидан тан олинмаган экан. Айнан мана шу соҳадаги бахс- мунозаралар мана ўттиз йилдирки давом этиб келмоқда.Ҳа шуни таъкидлаш, керакки ҳали кўпчилик инсонлар терроризм ўзи нима? Террорчилик қандай ҳаракат ?  деган саволига аниқ  ва умумий тушунчага эга эмас.  Бу нарса тасаввурларда ҳанузгача мавҳум кўринишга эгадир. Айнан мана шунинг сабаби шуки,  бизнинг фикримизда террорчилик ҳаракати маданий анъаналар, ижтимоий тузилиш, ва терроризм сўзига ва ҳаракатига умумий таъриф беришни анча қийинлаштирувчи бошқа кўплаб омилларга боғлиқ ҳолда турли мамлакатларда турли кўринишларда намоён бўладиган , моҳият жиҳатидан жуда мураккаб ҳодиса ва долзарб муаммо эканлигидадир. Мана шунинг сабабидан ҳам унга айнан маълум бир таъриф бериш жуда қийин.  Мана шу фикрларимизнинг тасдиҳи сифатида айнан “терроризм”  тушунчасига берилган айрим таърифлар билан танишамиз.”Терроризм- сиёсий мақсадда амалга ошириладиган , асосланган зўравонликдир”.(Б. Корзе, Буюк Британия ); “ Терроризм- сиёсий , мафкураий ёки сотсиал-револютсион мақдаслар ҳамда интилишларга эришиш учун ҳукуматларни, аҳоли доираларини мунтазам қўрқитиб туришдир”. ( Г. Деникер, Шветсария). Терроризм- бу қўрқитиш, мажбурлаш ёки чўчитиш васитасида  сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликни ишлатиш билан таҳдид солиш ёки бўлмасам уни ишга солиш” ( И. Александр таҳрири остидаги тўплам, АҚШ). Халқаро ҳуқуқ фанлари бўйича мутахассис, профессор Ричард Фалк терроризмга икки хил таъриф беради: “ Сиёсий зўравонликнинг, уни ким- ревоютсион  гуруҳми ёки ҳукуматми – ишга солишидан қатъий назар, монанд равишдаги ахлоқий ва юридик важ – карсони бўлмаган ҳар қандай туридир;  танлаб ўтирмасдан ёки умуман беайб шахсларга  қарши зўравонликни  ишга соладиган  сиёсий экстремизмдир.  Бироқ терроризм тушунчасини очиб берадиган,  юридик жиҳатдан бекам-у кўст,  мантиқий жиҳатдан мутлақо тўғри ва мазмуна аниқ,  халқаро ва миллий ҳуқуқий институтлар томонидан сўзсиз , эътирозларсиз қабул қилинган , ҳар жабҳани ўз ичига олган универсал таъриф ҳалигача  мавжуд эмас.  Ушбу муаммони ҳал этиш учун аввало  террор ва терроризм тушунчаларини чегаралаб , яхлитлаб олиш  зарурдир. Чунки, улар  ҳорижий мамлакатларда  синоним сўзлар сифатида қўлланилади.

 Террор тушунчасининг  туб негизида сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликни қўллашга йўл қўйилиши  тўғрисидаги тасаввур ётади. Террор  тушунчаси тарихан терроризм тушунчасидан олдин ташкил топган.Бугунги сиёсий воқелик шароитида бу тушунчалар билан  тавсифланадиган ходисаларни фарқлаш ва фаҳмлаш учун улар орасидаги  фарқларни ажратиб олиш керак. Террор атамаси лотинчадан олинган бўлиб, террор – даҳшат, қўрқув сўзидан келиб чиққан. Умумий маънода у сиёсий муаммоларни ҳамда зиддиятларни  зўравомлик методи ёрдамида ҳал этиш деган маънони англатади. Бундан келиб чиқишича, террор – оммавий ва сиёсий мақсадларга  эришиш учун зўравонликдан  ҳамда зўравонлик қилиш билан таҳдид солишдан  мунтазам тарзда фойдаланишдир. Лекин бу террорни ўта умумлаштириб  тушуинишдир. Нисбатан тор маънода террор деганда, диктаторлик типидаги давлат ўз фуқаролари ва сиёсий оппозитсияга  нисбатан амалга оширадиган зўравонликлар амалга оширилади. Сиёсий ҳокимиятдан ташқари, бошқа кучлар ҳам террордан  сиёсий рақибларига ҳамда аҳолига қарши фойдалана олишлари мумкин. Бу ҳолатда ҳам террор ва терроризм  тушунчалари ўртасидаги чегара ўз барҳамини топади.                Шундай қилиб террор  душманларни зўравонлик йўллари билан қўрқитиш ҳаттоки уни жисмонан йўқ қилиш, демакдир.  Терроризм эса террорнинг амалётидир. Терроризм – халқаро муносабатларни чигаллаштириш,  суверенитет ва ҳудудий яхлитликни бузиш хавфсизликка таҳдид ва шу кабиларда  намоён бўлади. Хулоса қилиб айтганда террор ва терроризм инсонлар ҳаётига катта хавф туғдираётган долзарб муаммо. Унинг асл моҳиятидан , мақсадидан  воқиф бўлишимиз, огоҳ ва хушёр туришимиз даркор.   Хушёрликни ҳеч қачон ёқотмайлик. Зеро, хушёрлик  тинчлик, барқарорлик демакдир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

ислом билим юрти талабаси
Муқаддас Саидакмалҳон қизи