Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
Қуръонни қанча муддатда хатм қилиш керак? – Nasihat.uz

Қуръонни қанча муддатда хатм қилиш керак?

Қуръонни қанча муддатда хатм қилиш керак?

Қуръонни қанча муддатда хатм қилиш керак?

Хатми Қуръон тадориги

Қуръони Каримни энг тези уч кун, кўпи билан бир ойда бир хатм қилиш тавсия этилган. Айрим уламолар хатм муддати бир ойдан ошиб кетиши макруҳ дейишса, айримлари қирқ кундан ошиб кетишини макруҳ санайдилар. Уч кундан кам муддатда хатм қилиш ҳам кўпчиликнинг наздида макруҳдир.

Имом Термизийнинг ривоятига кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан биринчи бўлиб қирқ кунда хатм қилиш тавсия этилгани айтилган бўлса‑да, кўпчилик ривоятларда, жумладан, «Саҳиҳи Бухорий»да ҳам тавсия бир ойда хатм қилишдан бошлангани ривоят қилинган. Шу боис қадимдан кўпчилик бир ойда бир хатм қилишга одатланган. Қуръони Каримнинг ўттиз жузга тақсимланишига ҳам саҳобалар ва улардан кейинги тобеъинлар ўртасида ҳар ойда хатм қилиш кенг ёйилгани асосий сабаб бўлган. Яъни уларнинг кунлик вазифаларидан келиб чиқиб, Қуръони Карим 30 порага бўлинган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумонинг мазкур ҳадисини турли ҳадис тўпламларида турли йўллар билан ривоят қилинган суратлари жамланса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига қирқ кунда, бир ойда, йигирма кунда, ўн беш кунда, ўн кунда, етти кунда, беш кунда ва уч кунда хатм қилишни тавсия қилганлари маълум бўлади. Демак, киши ўз имкониятидан келиб чиқиб, хатм учун ушбу муддатлардан бирини танлаб олиши мумкин.

«Қирқ кунда ёки бир ойда хатм қилиш омманинг иши бўлиб, хосроқ кишилар, ҳиммат қилганлар учун энг афзали бир ҳафтада бир хатм қилиш», дейишади уламолар. Улар ўз сўзларига бир қатор далиллар ҳам келтирадилар.

Абу Довуд, Ибн Можа, Абу Шайба ва имом Таҳовий Авс ибн Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда жумладан шундай дейилади:

«Бир кеча у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга келадиган вақтларидан кечикиб қолдилар. Биз: «Бу кеча ҳаяллаб қолдингиз?» дедик. У зот: «Ҳа, Қуръондан тақсимим (вазифам) эсимга тушиб қолди, уни тугалламай туриб чиқишни истамадим», дедилар.

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан: «Қуръонни қандай тақсимлайсизлар?» деб сўрадим. Улар: «Учта, бешта, еттита, тўққизта, ўн битта, ўн учта ва Муфассал қисми», дейишди».

Аввало шуни билиш керакки, салафи солиҳларимиз Қуръон ва Суннатни ҳаммадан яхши билган, тушунган ва уларга энг гўзал суратда амал қилган кишилар бўлишган. Улар илоҳий сарчашманинг бошида туриб, унинг мусаффо зилол сувидан беармон ичишган. Улар шунчалар юксакларга парвоз қилишганки, уларнинг айрим ҳолларини ўта ўткир илм кўзи билан кўргандагина тўғри тусмоллаш мумкин. Ерда туриб олиб, осмонўпар қояларни жўнгина тавсифлаш ярамайди. Шу боис, ўтган улуғ зотларнинг ҳар бир сўз ва ишлари ҳақида бирор гап айтишдан олдин уларнинг ҳолатларини, улар яшаган даврни, вазиятни обдон ўрганиб, ўйлаб олиш керак. Келинг, биз ҳам мазкур саволларга ўзимизча жавоб ахтармай, мўътабар олимларимизнинг фикр‑мулоҳазалари асосида хулоса чиқаришга уриниб кўрайлик.

Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ: «Дарҳақиқат, салафи солиҳлардан бир гуруҳи Қуръонни бундан (уч кундан) озда хатм қилишга рухсат беришган, жумладан, мўминлар амири Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳам», дейди.

Уламоларимиз айтадиларки, уларнинг уч кундан кам муддатда хатм қилишларини бир неча жиҳатдан изоҳлаш ва тушуниш мумкин:

1. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумони уч кундан камда хатм қилишдан қайтарганлари буткул тақиқ маъносида эмас, тавсия маъносида ёки у кишининг ҳолатидан келиб чиқиб, ўзига хослаб айтилган гап деб тушунишган. Ҳадисда уч кундан кам муддатда хатм қилган кишининг Қуръондан ҳеч нарса тушунмаслиги таъкидланиши, айрим саҳоба ва тобеъинларнинг уч кундан кам муддатда хатм қилишни макруҳ санашлари ҳам одатда кишининг бошқа ҳаёт юмушлари қатори, шундай қисқа муддатда хатм қилса, Қуръоннинг ҳаққини поймол қилиш эҳтимоли юқорилигидан бўлган. Аммо улар киши фориғликда бир кунда бемалол қироат ҳаққини адо этган ҳолда хатм қилиши мумкин, деб билишган.

2. Уларга уч кундан кам муддатда хатм қилишдан қайтарилгани ҳақидаги хабарлар етиб бормаган ва шу боис буни жоиз санашган.

3. Уч кундан камда хатм қилганлар буни муттасил қилишмаган, Рамазон ойи, жума кечаси каби фазилатли дамларда, ғайратлари, муҳаббатлари қайнаган пайтда қилишган, бу уларнинг ҳар доимги машғулоти бўлмаган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу эса муттасил шундай хатм қилишга интилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтариқлари ҳам шу маънода бўлган. Айтиш мумкинки, уч кундан кам муддатда хатм қилишни макруҳ билганларнинг кўпчилиги ҳам муттасил ҳар уч кунда хатм қилишни маъқуллашмаган. Ундан кам муддатда хатм қилганлар эса алоҳида тайёргарлик билан, фурсатини мослаб, аҳён-аҳёнда уч кундан кам муддатда хатм қилса, модомики қироатнинг ҳаққини адо этса, бунинг ёмон жойи йўқ, балки ажри кўп бўлади, деб билишган.

4. Улар уч кундан кам муддатда хатм қилганда ҳам оммадан фарқли равишда Қуръони Каримнинг маъноларини тадаббур қила олганлар ва шу боис ўзларининг ушбу ишларини жоиз деб билишган, чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтариқларини тадаббурга боғлиқ деб тушунишган.

5. Уларнинг вақтларига барака берилган ва бу уларга инъом этилган каромат бўлган. Чунки айрим салафларнинг бир кунда ҳатто бир неча марта, баъзан шом билан хуфтон орасида хатм қилганлари нақл қилинади. Бу эса одатий вақт меъёри билан қараганда, ҳарчанд тез ўқиганда ҳам, имкони йўқ ишдир. Каромат эса одатдан, инсоний ўлчовлардан ташқари, юқори ҳолат ҳисобланади. Мазкур салафи солиҳларга Аллоҳнинг каромати бўлиши эса эҳтимолдан холи эмас.

6. Баъзилар Қуръони Каримни дилдан ўқиб чиқишни ҳам хатм деб айтган бўлиши мумкин, бу ҳам эҳтимолдан холи эмас. Мисол учун, аср билан шом орасидаги хатмлар шундай адо бўлгани тахмин қилинади.

Шуни айтиш лозимки, юқоридаги талқинлар ўша айрим салафи солиҳларнинг ишларини изоҳлаш, ҳолатларини тушунишга уриниш, холос. Аммо саҳоба ва улардан кейинги уламоларнинг кўпчилиги: «Нима бўлганда ҳам, энг яхшиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ уч кундан камда хатм қилмаслик», деб айтадилар. Жумладан, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шундай дердилар ва юқоридагига ўхшаш истисно ҳолатлар умумий хулоса чиқариш ёки ҳукм олиш учун асос қилинмаслигини таъкидлар эдилар.

«Уч кундан кам муддатда хатм қилишнинг хуш кўрилмаганига яна бир сабаб шуки, бунда кишиларда Қуръонни енгил санаш, уни хатм қилишни писанд қилмай қолиш эҳтимоли ҳам бор», дейишади айрим уламолар. Шу боис Қуръон маъноларини тушунмай ўқийдиган қорилар ҳам мазкур одобга риоя қилганлари маъқул. Аммо Қуръонни ёдлаш жараёнида, уни зеҳнда пухталаш учун, такрор мақсадида хатм қилинганда уч кундан камда хатм қилишни жоиз деб билганларнинг сўзларига эргашиш мумкин.

Хатм қилишда киши тоқатидан ортиқ нарсани ўзига юклаб олмаслиги, назр қилиб қўймаслиги керак. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумога берган кўрсатмалари бунга яққол мисол бўла олади. Чунки инсон келажакда соғлиғи, вазияти қандай бўлишини аниқ билмайди. Шу билан бирга, инсонда жисмининг ҳам, аҳли‑оиласининг ҳам ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақ эгасига ўз вақтида ҳаққини бериш лозим. Аммо маълум кунларни қасд қилиб, бирор бир маррани ният қилиб назр қилса, ирода етмай турган пайтда яхши туртки бўлади, салмоқли натижаларга сабаб бўлади.

Имом Нававий бу борадаги хабарларни чуқур ўрганиб чиққач, қуйидагича хулоса қилади:

«Ихтиёр қилинган гап шуки, бу (Қуръонни қанчада хатм қилиш ҳукми) одамларга кўра турлича бўлади. Ким фаҳмли, ўткир фикрли бўлса, унинг учун мақсадга – тадаббур қилиш ва маъноларни чиқаришга халал бермайдиган миқдор билан чекланиши мустаҳабдир. Шунингдек, илм билан ёки дин ишлари, мусулмонлар оммасининг манфаатлари билан машғул бўлган киши учун ҳам ўз вазифасига халал бермайдиган миқдор билан чекланиши мустаҳабдир. Ким бундай бўлмаса, унга малолликка ўтмай ва шариллатиб ўқимагани ҳолда имкон қадар кўп ўқиши авлодир». 

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид