ҒИЙБАТ ЗАРАРИ

ҒИЙБАТ ЗАРАРИ

ҒИЙБАТ ЗАРАРИ

عن أبي هريرة قال: قيل يا رسول الله ما الغيبة قال: ذكرك أخاك بما يكره قال: أرأيت إن كان فيه ما أقول قال: إن كان فيه ما تقول فقد اغتبته وإن لم يكن فيه ما تقول فقد بهته

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ровоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Ғийбат нима?”, дейилди. У зот(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Биродарингни у ёқтирмайдиган нарса билан эсламоғинг”, дедилар. “Нима дейсиз, агар унда мен айтаётган нарса бўлсачи?” деди. У зот(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар унда сен айтаётган нарса бўлса, бас, сен уни ғийбат қилибсан. Борди-ю, унда сен айтган нарса бўлмаса, бас, сен унга бўҳтон қилибсан”, дедилар. (Термизий ривояти).

Шарҳ: Ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғийбатни таърифладилар. У зотдан “Ғийбат нима?” деб сўралганида “Биродарингни у ёқтирмайдиган нарса билан эсламоғинг”, дедилар. Эслаш сўз билан бўладими, кўз билан ишора қилиш орқали бўладими фарқи йўқ. Ҳар қандай ҳолатда бўлса-да, биродарининг ортидан ҳатти-ҳаракат қилиш ғийбатдир. Ғийбат ниҳоятда ёмон ва унинг зарари кўпчиликка тегади. Икки шахс бир-бирларини ёмон кўриб, ўрталарида адоват пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Ҳатто бу ҳолат қариндош-уруғлар, қабилалр ўтасидан ҳам пайдо блиши мумкин.

Ғийбатнинг ёмонлигини Парвардигор Қуръони каримда бундай баён қилган: “…ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир”. (Ҳужурот сураси 12-оят).

Ҳа, ғийбатнинг зарари Аллоҳ таоло айтганидек, ғийбат қилинаётган кишинниг гўштини ейиш кабидир. Оятнинг давомида ғийбат қилган шахс тавба қилиши лозимигини ҳам уқтирилган.

Ашраф Али Таҳонавий (раҳматуллоҳи алайҳ) мазкур оят тафсирида бундай деганлар: “Ҳақиқат шуки, ғийбат гуноҳи кабирадир. Агар бир ғийбатчидан азиятланиш ниҳоят даражада кам бўлса, яъни ғийбат қилинган киши ўзи борасида қилинган ғийбатни эшитганида хафа бўлмай, бепарво қараса, мазкур ғийбат гуноҳи сағира бўлади.
Мусулмонлар эшитмасаликка ихтиёри бўла туриб, ғийбатни эшитишдан қайтарилган. Агар киши бирор мажлисда ўтирганида ўша ерда ғийбат қилинса ва у еран чиқиб кетишнинг имкони бўлмаса, қулоғига кирган ғийбат учун гунҳкор бўлмайди. Афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда ғийбат суҳбатнинг зийнати бўлиб қолган.

Ғийбатнинг ёмон ва зарарли амал бўлса-да, лекин уламолар баъзи ўринларда унга рухсат беришган:

– подшоҳ ёки қозининг ҳузурига бориб, золимнинг устидан шикоят қилганида. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ қабиҳ сўзларни сўзлаш(ингиз)ни севмас. Илло, зулм кўрганлар (бундан мустасно)”, (Нисо сураси 148-оят).

– Мункар ишни ўзгартириш, осийни тўғри йўлга солиш учун бировдан ёрдам сўраб, уни ғийбат қилганида.

– Фатво олиш учун ҳам ғийбат қилиш жоиз. Муовия (розияллоҳу анҳу)нинг оналари Ҳинд (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эри Абу Суфён (розияллоҳу анҳу)нинг бахиллигидан шикоят қилиб, оиласига етарли миқорда инфоқ қилмаётганини айтганлар.

– Фисқу фужур ишларга мубтало бўлган кишидан одамларни огоҳлантириш учун ўша кимсани ғийбат қилиш.

– Бир киши лақаби билан танилган бўлса, уни танитиш учун ана шу лақабини айтиш ғийбат эмас.

Булардан бошқа ўринларда ғийбат қилишга рухсат йўқ. Чунки мусулмонман деган киши гуноҳдан қочиши керак. Ғийбат эса гуноҳларнинг каттасидандир.

Эргашев Муҳаммадий

“Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом хатиби