МЬЯНМА РАҲБАРИ НОБЕЛ МУКОФОТИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

МЬЯНМА РАҲБАРИ НОБЕЛ МУКОФОТИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

МЬЯНМА РАҲБАРИ НОБЕЛ МУКОФОТИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Таълим, фан ва маданият бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Мьянма раҳбари Аун Сан Су Чжини Нобел мукофотидан маҳрум қилиш масаласини кўтарди.

Охирги пайтларда Мьянмада мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган ҳаракатлар бунга сабаб бўлди. Аун Сан Су Чжи  1991 йилда Тинчлик йўналишидаги Нобел мукофотига лойиқ топилган эди.

Таълим, фан ва маданият бўйича ислом ташкилотининг таъкидлашича, Мьянма раҳбари рохинжа мусулмонларига нисбатан содир этилаётган жиноятлардан хабардор. Бу тинчлик йўналишидаги Нобел мукофоти моҳиятига зиддир, шунинг учун у унга бўлган ҳуқуқни йўқотади.

ISESCO бутун дунё ҳамжамиятини Мьянмадаги зўравонликларга чек қўйишда таъсир чораларини кўришга чақирди.