Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
УЧ КУНДАН ОРТИҚ АРАЗЛАШИБ ЮРМАСЛИК ҲАҚИДА – Nasihat.uz

УЧ КУНДАН ОРТИҚ АРАЗЛАШИБ ЮРМАСЛИК ҲАҚИДА

УЧ КУНДАН ОРТИҚ АРАЗЛАШИБ ЮРМАСЛИК ҲАҚИДА

УЧ КУНДАН ОРТИҚ АРАЗЛАШИБ ЮРМАСЛИК ҲАҚИДА

“عن أبي أيوب الأنصاري أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:”لايحل لمسلم أن يهجر أخاه فوق ثلاث يلتقيان فيصد هذا ويصد هذا وخيرهما الذي يبدأ بالسلام

Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмон учун биродарини уч кундан ортиқ тарк қилиши ҳалол эмас. Иккаласи учрашиб, буниси ундан юз ўгиради ва униси бундан юз ўгиради. (Шу пайтда) иккисининг яхшироғи салом билан (гап) бошлаганидир”, дедилар. (Термизий ривояти).

Шарҳ: Ҳамма бир хил эмас. Шунга кўра, одамларнинг гаплари ҳам турличадир. Бир одамнинг гапи бошқасига ёқмай қолиши мумкин. Бундан сақланишнинг эса иложи йўқ. Ҳамма билан доимо яхши муносабатда бўлишга инсон тоқати етмайди. Шундай экан, ўзаро мулоқотда бўлганлар бир-бирларидан хафа бўлиб қолишлари табиий ҳол. Ана шу хафагарчиликнинг шариат белгилаган чегараси бўлиб, у уч кундир. Шу муддат ичида ярашиб олмай, кейин ҳам аразлашиб юравериш ҳаром амаллардан ҳисобланиб, инсон бу билан гуноҳкор бўлади.

Икки амакивачча, яъни Ҳусайн ибн Али ва Абдуллоҳ ибн Жаъфар (розияллоҳу анҳу)ларнинг ходимлари ўртасида низо келиб чиқди. Бу гап хўжайинларга ҳам етиб, улар бир-бирларидан аразлаб қолишди. Мазкур воқеанинг учинчи куни Абдуллоҳ ибн Жаъфар (розияллоҳу анҳу) Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)нинг фазилатларини санаб, у зотга мактуб йўлладилар:

Сиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг набирасиз, жаннат йигитларининг сардорисиз, илм ва фазилатда устунсиз. Ўзаро гаплашмай қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мусулмон учун биродарини уч кундан ортиқ тарк қилиши ҳалол эмас” деган ҳадисларига зид амал қилмоқдамиз. Бугун учинчи кун. Шунинг учун сизга имкон бераман. Келиб мендан кечирим сўранг ва мен сизни кечирай. Шунда гаплашишимиз яна давом этади. Зеро, кечирим сўраш фазилат ва шу фазилат сизга тегишли бўлсин. Агар бунга тайёр бўлмасангиз, мен бориб сиздан кечирим сўрайман. Аммо бу фазилат сизга тегишли бўлиши жуда-жуда хоҳлайман. Чунки сизнинг устунлигингиз кўп ва бу борада ҳам мендан устун бўлинг.

Хат Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)га етиб борганди у зот: “Дарҳол кийимимни беринглар” деб, Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурларига жўнадилар. Бориб, у зотдан кечирим сўрадилар. У киши ҳам Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)ни кечирдилар.

Мазкур воқеа аразлашиб юрган инсонлар учун яхши сабоқ бўлиши лозим.

Икки мусулмон ўртасидаги араз уч кундан ошиб кетса, қалбдаги бир-бирига бўлган гина-кудурат кучайиб, баъзан ўша икки шахсни деб бутун бошли қавм низога бориши мумкин. Шуни олдини олиш мақсадида (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонлар бир-бирларидан уч кундан ортиқ аразлашлари мумкин эмаслигини айтдилар.

Бироқ шуни унутмаслик лозимки, ота-она ва фарзанд, эр-хотин, устоз ва шогирд ўртасидаги тарбия маъносидаги уч кундан кўп вақт гаплашмаслик жоиз. Чунки бунда фарзандга, хотинга ва шогирдга танбеҳ ҳамда тарбия бериш бор бўлиб, бу билан улар қилган хатоларини англаб етадилар.

Агар бир киши бошқа бир мусулмон билан гаплашмай юрган вақтда улардан бири узоқ ерга кетиб, бир-бири билан кўришмай қолиши ҳадисда айтилган ҳолатдан мусатсно. Аммо бундай воқеа бугунги кунда содир бўлса, улар телефон орқали бўлсада, бир-бирлари билан гаплашишлари лозим. Зеро ҳадисда “Иккисининг яхшироғи биринчи салом бергани” дейилмоқда.

Эргашев Муҳаммадий

“Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом хатиби