Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
ГЎЗАЛ ИСМЛАР – Nasihat.uz

ГЎЗАЛ ИСМЛАР

ГЎЗАЛ ИСМЛАР

ГЎЗАЛ ИСМЛАР

“(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: Аллоҳ деб ёдланг ёки Раҳмон деб ёдланг. Қандай ёдласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг исмлари гўзалдир”. (Эй, Муҳаммад!) сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи мушриклар эшитиб, Қурьонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар). Шуларнинг (жаҳрийлик билан махфийлик) ўртасидаги йўлни истанг! “Ҳамд фарзанд тутмаган, подшохлигида шериги йўқ, хорликдан (қутқарувчи) дўсти бўлмаган (яъни, ҳеч кимга муҳтож бўлмайдиган) Зот – Аллоҳга хосдир”, денг ва (улуғлаб) Унга такбир айтинг!” (Исро сураси, 110-111 оятлар).

Оятнинг нозил бўлиши ҳақида бир неча ривоят бор. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон” деб дуо қилаётганларини эшитиб: “Муҳаммад бизни ягона илоҳга ибодат қилишга буюриб, ўзи иккита илоҳга ибодат қиляпти!” дейишди. Шу воқеадан сўнг ушбу оят нозил бўлди”.

Баьзи муфассирлар айтади: “Олдинлари араблар, жумладан, мусулмонлар ҳам мактубларининг бошига “Бисмикаллоҳумма” (Аллоҳнинг исми билан), деб ёзишар эди. “Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда): “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан” (Намл сураси, 30-оят), ояти нозил бўлгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан”, деб ёздирадиган бўдилар. Шунда мушриклар: “Биз “Ар-Роҳим”ни биламиз, “Ар-Роҳман” ким?” дейишди. Шундан сўнг мазкур оят нозил бўлди.

“…(Эй, Муҳаммад!) сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи мушриклар эшитиб, Қурьонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар). (Исро сураси, 110-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу оятнинг тафсирида бундай деган: “Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада яшириниб юрганларида нозил бўган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари билан намоз ўқисалар, овозларини чиқариб қироат қилардилар. Мушриклар эшитиб қолишиб, Қурьонни, уни нозил қилганни ва етказганни ҳақорат ва мазаҳ қилишарди. Аллоҳ таоло расулига бундай буюрди: “(Эй,

Муҳаммад!) сиз намозингизни жуда жаҳрий ҳам қилиб юборманг, мушриклар қироатингизни эшитиб қоладилар. Қурьонга қулоқ тутадиган асҳобларингиз эшитмай қоладиган даражада ўта махфий ҳам қироат қилманг. Жаҳрий ва махфийнинг ўртасида ўқинг” (Имом Муслим ривояти).

Ибн Сийрин айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси саҳобаларнинг уйлари атрофида айланардилар. Абу Бакр роҳияллоҳу анҳу намозида ниҳоятда паст овозда қироат қилар эди. Умар розияллоҳу анҳу эса, баланд овозда қироат қилар эди. Тонг отгач Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига келганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳудан: “Нега овозингизни чиқармай ўқийсиз?” деб сўрадилар. “Мен Роббимга муножот (қалбимдагиларни яширин айтаман) қиламан, у менинг ҳожатларимни билади”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Мен Шайтонни қуваман ва мудраганни уйғотаман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга овозини бир ози кўтаришини, Умарга овозини бир оз пастлатишни буюрдилар” (Табарий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо бу оятнинг дуо хусусида нозил бўлганини айтганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу оятда қироат “намоз” деб аталган. Зеро, намоз қироат, руку, сажда ва қаъдадан иборат. Қироат намоз амалларидан бири. Бу оятда, балоғат қоидасига биноан, кулл (бутун) билан жуз (бўлак) ифодаланган. Бу қоидани ҳадисларда ҳам кўришимиз мумкин. Саҳиҳ қудсий ҳадисда: “Намозни ўзим билан бандам ўртасида тақсим қилдим”, дейилган. Яъни бу ҳадисдаги “намоз”да Фотиҳа сурасини қироат қилиш назарда тутилган. (“Ал-Жомиъ лиаҳкамил Қуръон”).

“Ҳамд фарзанд тутмаган, подшохлигида шериги йўқ, хорликдан (қутқарувчи) дўсти бўлмаган (яъни, ҳеч кимга муҳтож бўлмайдиган) Зот – Аллоҳга хосдир”, денг ва (улуғлаб) Унга такбир айтинг!”

Яъни, Аллоҳ таолонинг, яҳудий ва насоролар ўйлаганидек, фарзанди йўқ, мушриклар ҳаёл қилганидек шериги йўқдир. “…ва (улуғлаб) Унга такбир айтинг!”. Яъни, Аллоҳ таоло фарзанд ва шерикка муҳтож эмас, улуғдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга “Аллоҳу акбар” деб киришар эдилар.

Абдулҳамид ибн Восил айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким “Қулил ҳамду” оятини ўқиса, Аллоҳ таоло унга ер ва тоғ мислича ажр ёзади. Чунки Аллоҳ таоло Ўзига фарзанд нисбатини берганлар ҳақида: “(Эй, Мушриклар!) Сизлар шундай оғир гап айтингизки, унинг оғирлигидан осмонлар ёрилиб, Ер бўлиниб, тоғлар қулаб, парчаланиб кетаёзур” (Марям сураси, 89-90 оятлар), деганлар.

Хабарда келишича, бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарздорлиги ҳақида шикоят қилиб келганда, у зот: “Қулидъуллоҳа…” оятидан суранинг охиригача ўқишни ва: “Ўлмайдиган Зотга таваккул қилдим”, деб уч маротаба дуо қилишни буюрдилар (“Ал-Жомиъ лиаҳкамил Қуръон”).

Тафсир китоблари асосида

Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме

масжиди имом-хатиби

Жалолиддин Ҳамроқулов

тайёрлади.

“Ҳидоят” журнали 2-сони 2016 йил