Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
МЕРОС ИЛМИ ВА У ҲАҚИДА ЁЗИЛГАН АСАРЛАР #1 – Nasihat.uz

МЕРОС ИЛМИ ВА У ҲАҚИДА ЁЗИЛГАН АСАРЛАР #1

МЕРОС ИЛМИ ВА У ҲАҚИДА ЁЗИЛГАН АСАРЛАР #1

МЕРОС ИЛМИ ВА У ҲАҚИДА ЁЗИЛГАН АСАРЛАР #1

Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Зеро, оила фаровонлиги миллий фаровонлик асосидир. Жамиятнинг кичик бир бўғини ҳисобланмиш оила ва унинг тотувлигини таъминлаш борасида юртимизда жуда кўп амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундай эътибор натижасини йилларнинг номланишидан ҳам билиш қийин эмас. Жумладан, 1998- йил “Оила йили”, 2001-йил “Она ва бола йили”, 2012-йил “Мустаҳкам оила йили” деб номланганлиги ҳам фикримизнинг исботидир. Лекин жамият орасида шундай кишилар борки, улар арзимаган сабаблар орқали оила деган муқаддас ришталарни узмоқдалар. Ака-ука, опа-сингил бир-бирлари билан юзкўрмас бўлиб кетмоқдалар.

Оиланинг тафриқасига сабаб бўлаётган ишларнинг бири сифатида эътироф этилаётган мерос масалаларини ҳалқимизга тушунтириш ва уларнинг диний билимларини янада ошириш лозим. Ота ёки онадан қолган молларни фарзандлар бир-бирлари билан талашиши оқибатида турли тушунмовчиликларнинг келиб чиқаётгани ҳам сир эмас.  Аслида, бундай муаммолар кишиларнинг мерос илмидан йироқлиги ёки бу бундай илм соҳибларига мурожаат қилмаслик оқибатида келиб чиқмоқда.

Мерос масалалари Аллоҳ таоло томонидан шундай аниқ ва тиниқлик билан баён қилиб берилганки, бундай тақсимотдан оиладаги ворисларнинг барчаси рози бўлиши тайин. Зеро, оила тотувлигини асраш учун улар ўртасида тенглик ва адолатни риоясининг қилиш даркор.

Фароиз, яъни мерос илми жуда кўп ўрганилган ва бу борада минглаб китоблар тозилганган фандир.

Мерос сўзи луғатда ва истилоҳда бир қанча маъноларни ифода этади. Мерос сўзи      ورث –  يرثميراثا  сўзидан олинган бўлиб, “маънавий ёки молиявий ҳаққа эга бўлиш” маъносидадир. Меросга «Ал-мўъжамул  васит» да «ўлганидан сўнг моли унга ўтди» деб маъно берилган. Мероснинг луғавий маъносини умумийроқ қилиб баён қиладиган бўлсак, бу бирон нарсанинг бир шахсдан бошқасига ёки бир қавмдан бошқа бир қавмга ўтишидир. Бу маънога кўра «Мерос» мол, илм, улуғлик ва шарафни ўз ичига олади.

Мероснинг  шаръий истилоҳдаги маъноси қўйидагича:
Марҳумнинг барча мол-мулки тирик ворисларига ўтишидир. Бунда мерос мол, кўчмас мулк ёки шаръий ҳақлардан бири бўлиши мумкин.

“Мерос” илми деб ҳар бир вориснинг оладиган мерос улушини белгилаб берувчи ҳисоб-китоб ва фиқҳий масалалардан иборат қоидалар тўпламига айтилади.

Мерос илми ҳақида илк китоб таълиф этилиши тобеинлар даврига тўғри келади. Тобеинлардан биринчи бўлиб Абу Бакр Айюб ибн Абу Тамима Сижистоний (131 ҳижрий йилда вафот қилган) «Фароиз Айюб ал-Басрий» китобини ёздилар. Аксарият уламолар томонидан  бу асар фароиз ҳақида ёзилган илк китоб деб эътироф этилган.
Айюб Сижистонийдан сўнг китоб таълиф этиш анча ривожланди ва мерос илми ҳақида жуда кўп асарлар яратилди. Жумладан:

1. «Ал-Фароиз ат-Таҳовия» – бу асарнинг муаллифи Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мисрий ал-Ҳанафий бўлиб, 321 ҳижрий йилда вафот этганлар. Таҳовийнинг «Маонил-осор» ва «Мушкилул-осор» китоблари машҳурдир.

2. «Фароиз ибн Абдул Барр» – муаллифи Юсуф ибн Абдуллоҳ ал-Қуртубий ал-Моликий бўлиб, 463 ҳижрий йилда вафот этганлар. Бу зот Моликий мазҳабининг буюк имоми ва олимларидан бўлиб, «ат-Тамҳид» ва «ал-Истизкор» каби асарлари машҳурдир.

3. «Фароиз». Муаллифи Абу Наср ал-Марвазий. Муаллиф ўз китоби ҳақида: «Фароиз ҳақида китобимиз минг саҳифадан ошади», деган.

4. «Фароиз Абур-Рашид». Муаллифи Мубашшир ибн Аҳмад ибн Алий ибн Аҳмад ар-Розий аш-Шофеий. 589 ҳижрий йилда вафот этганлар.

5. «Фароиз ибн Лаббон». Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мисрий, 402 ҳижрий йилда вафот этганлар.

6. «Фароиз Абу Наср». Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Алий ал-Бағдодий, ал-Ҳанафий. Бу китоб ҳанафий мазҳабида ёзилган фароиз китобларининг мукаммалроғи бўлиб, муаллиф унда фароиз усулларини зикр қилган.

7. «Фароиз ат-Темиртоший». Заҳириддин Аҳмад ибн Исмоил Темиртоший Хоразмий Ҳанафий (744 ҳижрий йилда вафот этганлар).

8.     «Ал-Фароиз ал-Ашнаҳия». Абул Фазл Абдулазиз ибн Алий ал-Ашнаҳий Шофеий, 550 ҳижрий йилда вафот қилганлар.

9.     «Ал-Фароиз ал-Жаъдия». Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Алий Саҳалий Моликий.

10.     «Фароиз ал-Ҳавафий». Фақиҳ Абул Қосим Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Халаф Шиблий, 580 ҳижрий йилда вафот этганлар.

Ўзбек тилида эса бу борада ёзилган китоб ва илмий ишлар ҳали у қадар кўп эмас. Санаб ўтишимиз мумкин бўлган китоблардан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” туркумли китобининг 12-жузи фароиз фанига бағишланган. Шунингдек, фароиз борасида К. Нўмоновнинг  “Фароизус сирожия” китоби ҳам бор.

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Сапашов Зулфиxaр