Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
МЕРОС МОЛИГА ТААЛЛУҚЛИ БЎЛГАН ҲАҚЛАР #2 – Nasihat.uz

МЕРОС МОЛИГА ТААЛЛУҚЛИ БЎЛГАН ҲАҚЛАР #2

МЕРОС МОЛИГА ТААЛЛУҚЛИ БЎЛГАН ҲАҚЛАР #2

МЕРОС МОЛИГА ТААЛЛУҚЛИ БЎЛГАН ҲАҚЛАР #2

Маййитдан қолган мероснинг тақсим қилинадиган, сарфланадиган ўз ўринлари мавжуд бўлиб, ундан бошқа жойга берилса, шариат асосида тақсимланган ҳисобланмайди. Уламолар мерос молига тааллуқли бўлган ҳақларни тўртта деб белгилаганлар: 1. Маййитни кафанлаш, тажҳиз(дафнга тайёрлаш) ва то дафн этилгунча бўладиган харажатларга меросдан исроф ёки ўта бахиллик қилмасдан сарфланади. Яъни бунга маййитни ғусл қилдиришдан то охирги манзилига элтиб қўйилгунча бўлган ҳаражатлар киради. Бу маййитнинг аҳволига, эркак ёки аёллиги ва бой ёки камбағаллигига қараб бир-биридан фарқ қилади. 

2. Кафанлаш ва тажҳиз (дафнга тайёрлаш)дан ортиб қолган барча меросдан маййитнинг бандалардан  бўлган қарзлари адо қилинади. «Меросдан бандалардан бўлган қарзларини адо этилади» деган сўз  бизнинг мазҳабимизга кўрадир. Бошқа уч мазҳабга кўра эса бандалардан бўлган қарзи билан бирга Аллоҳнинг ҳаққи бўлган закот, ушр, назр каби қарзлари ҳам меросдан адо этилади. Бизнинг (ҳанафийларнинг) ҳужжатимиз қуйидагичадир:

Закот, ушр, каффорат каби амалларни адо этиш ибодатдир. Маълумки, ибодатлар ўлим билан инсондан соқит бўлади. Зеро, ибодатни адо этишга ният ва ихтиёр лозим. Ният ва ихтиёр маййитдан содир бўлмайди. Закот, ушр каби ҳақлар ўлим билан инсондан соқит бўлса-да, у буларни тарк этгани учун гуноҳкор ҳисобланиб, охиратда иқобга дучор бўлиши мумкин. Агар маййит тириклик вақтида олдин тарк қилган закот, ушр каби қарзлари меросдан адо этишни васият қилган бўлса, барча мазҳаблар иттифоқи билан бу васиятни ижро этилади. 1

3. Маййитнинг қарзлари адо этилгандан сўнг қилган васиятларини мероснинг учдан бир қисми доирасида ижро қилинади. Яъни кафанлаш ва дафн билан боғлиқ харажатлар ва қарзлардан ортган мероснинг учдан бир миқдорида васият адо қилинади. Агар маййитни васияти учдан бирдан кўпроқ бўлса, бунда ворисларнинг розилиги эътиборга олинади. Агар ворислар учдан бирдан ортиғига рози бўлсалар қолган қисмида ҳам васият амалга оширилади. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос молининг барчасини васият қиламан деганида: «Учдан бирга рухсат, лекин бу ҳам кўп. Сен ворисларингни бой ҳолда қолдиришинг, уларни камбағал қилиб, одамлардан сўрайдиган қилиб қолдиришингдан яхшироқдир», дедилар.
Яна бошқа ҳадисда: «Аллоҳ таоло сизларга амалларингизни зиёда қилиб олишларингиз учун вафот этаётган пайтингизда молингизни учдан бирини (эҳсон) садақа қилди», деганлар. Яъни молингизни учдан бирини васият қилишингизмумкин. 

 4. Олдинги уч ҳақ адо қилингандан кейин қолган меросни маййитнинг ворислари орасида Қуръон, суннат ва ижмоъ кўрсатмаларига мувофиқ тақсимқилинади. 2

Қуроъони Каримдаги мерос борасида келган оятлар.

Аллоҳ таоло нисо сурасининг 11-12 оятларида қуйидагича марҳамат қилади:

يُوصِيكُمُ اللّهُ فِي أَوْلاَدِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الأُنثَيَيْنِ فَإِن كُنَّ نِسَاء فَوْقَ اثْنَتَيْنِ فَلَهُنَّ ثُلُثَا مَا تَرَكَ وَإِن كَانَتْ وَاحِدَةً فَلَهَا النِّصْفُ وَلأَبَوَيْهِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِّنْهُمَا السُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إِن كَانَ لَهُ وَلَدٌ فَإِن لَّمْ يَكُن لَّهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلأُمِّهِ الثُّلُثُ فَإِن كَانَ لَهُ إِخْوَةٌ فَلأُمِّهِ السُّدُسُ مِن بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أَوْ دَيْنٍ آبَآؤُكُمْ وَأَبناؤُكُمْ لاَ تَدْرُونَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ لَكُمْ نَفْعاً فَرِيضَةً مِّنَ اللّهِ إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيما حَكِيمًا

وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِن لَّمْ يَكُن لَّهُنَّ وَلَدٌ فَإِن كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ مِن بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِينَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِن لَّمْ يَكُن لَّكُمْ وَلَدٌ فَإِن كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُم مِّن بَعْدِ وَصِيَّةٍ تُوصُونَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ وَإِن كَانَ رَجُلٌ يُورَثُ كَلاَلَةً أَو امْرَأَةٌ وَلَهُ أَخٌ أَوْ أُخْتٌ فَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِّنْهُمَا السُّدُسُ فَإِن كَانُوَاْ أَكْثَرَ مِن ذَلِكَ فَهُمْ شُرَكَاء فِي الثُّلُثِ مِن بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصَى بِهَآ أَوْ دَيْنٍ غَيْرَ مُضَآرٍّ وَصِيَّةً مِّنَ اللّهِ وَاللّهُ عَلِيمٌ حَلِيمٌ

11. Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида тавсия қиладир: бир ўғилга икки қиз улушичадир. Агар улар иккитадан кўп аёл бўлсалар, уларга у (марҳум) қолдирган нарсанинг учдан иккиси. Агар битта аёл бўлса, унга ярми. Агар у(маййит)нинг боласи бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарз (адо этилган)дан сўнг. Ота-оналарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмайсизлар. (Бу,) Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Албатта, Аллоҳ Алийм ва Ҳакиймдир.

12. Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярмидир. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги. Улар қилган васият ёки қарз (адо этилган)дан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чорагидир. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири. Сиз қилган васият ёки қарз (адо этилган)дан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар келтирмаган ҳолда қилинган васият ёки қарз (адо этилган)дан сўнг. (Бу) Аллоҳ томонидан тавсиядир. Ва Аллоҳ Алийм ва Ҳалиймдир.3

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Сапашов Зулфихар

1 Муҳаммад Анвар Бадахшоний.Тавзихул-фароиз ас-сирожия.  Мадина Мунаввара. Дорул кутуб. 1992. Б. 126.

2 Муҳаммад Анвар Бадахшоний. Тавзихул-фароиз ас-сирожия. Мадина Мунаввара. Дорул кутуб. 1992. Б. 132.

3 Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръон маъноларининг таржима ва тафсири. Тошкент. Тошкент ислом университети. 2014. Б. 122.