Миссионерлик ва прозелитизм

Миссионерлик ва прозелитизм

Миссионерлик ва прозелитизм

   Маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган айни вақтда огоҳ бўлишимиз зарур бўлган муҳим нарсалардан бири бу – миссионерлик ва прозелитизмдир.

   Миссионерлик нима деган саволга содда қилиб бирор динга эътиқод қилувчилар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш, деб жавоб бериш мумкин. Миссионерлик асосан христианликка нисбатан ишлатилсада лекин бошқа динларга тарғиб қилиш ишларига нисбатан ҳам бу атама қўлланила бошланди.  Миссионерлик фаолияти билан шуғулланадиганлар бугунги кунда соф диний ғояларни эмас, балки сиёсий мақсадларни кўзлаб ҳаракат қилмоқдалар. Уларнинг мақсадлари қуйдагилардан иборат: бошқа халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушириш. халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш, ишонч ва эътиқодидан воз кечишга олиб келиш. христианликни қабул қилганлар ўз эътиқодида собит туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини «янги христианлар» билан кенгайтириш.

   Бу мақсадлар йўлида улар турли ҳил йўллардан фойдаланадилар. Жумладан хайрия ёрдамини кўрсатади. Бунга, биринчи навбатда моддий ёрдам киради. Тиббий ёрдам ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш кабиларни айтиш мумкин. Миссиионерлар ёшларга ҳам катта эътибор билан қарайдилар. Уларни ўз тасир доираларига олиш учун турли спот мусобақалари уюштирадилар, ёшларни турли махсус лагерларга дам олиш учун жўнатиб шу ернинг ўзида уларга турли ғояларни сингдиришга ҳаракат қиладилар. Чет тилларини, компьютерда ишлашни ўргатиш баҳонасида ўқув курслари очиш ва мазкур жойларда ўз динига тарғиб қилиш, хорижга ўқишга, ишга ёки чет эл фуқароси билан оила қуриш учун жўнатиш баҳонасидан фойдаланиш. Натижада ёшлар нафақат ёшлар балки ўрта ёшдагилар ҳатто кексалар ҳам бу ғоялар тасирига тушиб қолмоқдалар. Айтиб ўтганимиздек миссионерланинг асосий “ўлжалари” ёшлардир. Улар асосан биринчи ва тўртинчи курс талабаларини ўз тасир доираларига олишга ҳаракат қиладилар. Мутухасиссларнинг айтишича уларнинг аъзоларни жалб этишда саксондан ортиқ усулларни қўллайдилар.

    Уларнинг кирдикорларидан яна бири инсонларнинг эътиқодларидан фойдаланган ҳолда уларга руҳий тасир ўтказиб иқтисодий фойда кўриш. Жумладан улар муаййан вақтни айтиб шундан кейин дунёни тугаши, қиёмат бўлиши ҳақидаги ғояларни тарқатадилар ва инсонларни хайр садақа қилишга ундайдилар. Умри тугашини ҳис қилган инсон турли хайрли ишларни бажаришга ҳаракат қилади бу вазиятдан эса миссионерларнинг ўзлари фойдаланиб қоладилар.

    Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси бу прозелитизм. Прозелитизм – бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган кишини мажбуран ўз динидан воз кечтириш ва ўзга динни қабул қилишга мажбурлашдир. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади.

    Прозелитизм натижасида келиб чиқаётган салбий оқибатлар жуда кўп. Зеро неча юз йиллардан буён ислом динига эътиқод қилиб келаётган халқимизни ичида  Прозелитизм илгари сураётган ғоялар фуқаролар орасида турли қарама-қаршиликларни келтириб чиқариши турган гап. Хусусан, христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Майитнинг яқинлари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келмоқда. Христиан ёки бошқа динни қабул қилган қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланмоқда. Оилада қизнинг ота-онаси мусулмон. Албатта, улар ўз қизларини мусулмон кишига турмушга чиқишини истайдилар. Аммо христианликни қабул қилган қизга мусулмон кишининг уйланиши амри маҳол. Бу каби мисолларни жуда кўплаб санаш мумкин.

    Юқоридагилардан маълумки Миссионерлик ва Прозелитизм азалдан ислом дини ва исомий қадрятларга бешик бўлган бизнинг юртимизнинг тинчични бузишга қартилган ғаразли мақсадларининг биридир. Биз бундан огоҳ бўлмолигимиз ва ўз  динимиздан оғишмаган ҳолда мустаҳкам туриб ёшларни ҳам бундай ғоялар тасирига тушиб қолишларидан сақлашимиз зарур. Зеро эртанги кун, келажагимиз эгалари ёшлардир. Улар тўғри йўлдан боришлари эса давлатимиз келажагининг кафолатидир.

“Аҳмаджон қори” жомеъ масжиди имоми Эргашев Муҳаммадий.