Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
Ислом террорни қоралайди – Nasihat.uz

Ислом террорни қоралайди

Ислом  террорни  қоралайди

Ислом террорни қоралайди

Бисмиллаҳир  Роҳманир Роҳийм

Ислом  террорни  қоралайди .

   Мана  14-Аср  вақт  давомида  Ислом дини  инсониятга  ўзининг  улуғ фазилатларини  баён  қилиб  ер-юзига  тинчлик  ва осойишталик  нурини  сочиб  келмоқда  Ислом  сўзининг  луғавий  маъноси  ҳам  тинчлик-осойишталик ,  инсон  ўзини  Аллоҳга  бўйсундириб, таслим  қилиши  деган  маъноларни  ўзида  мужассам  қилади.  Минг  афсуслар  бўлсинки  хозирги  глобал  даврда  баъзи-бир  қўштирноқ  ичидаги  гурух  ва  тоифалар  Ислом  дини  ва  унинг  таълимотларини бузиб курсатиб  ўз  билганларича талқин  қилиб  ер-юзида  Ислом  ва  мусулмонлар  номига дог тушириб,  турли  ҳилдаги  ўзларининг  бузғунчилик  ишларини  тап-тортмасдан  амалга  ошириб  келмоқдалар. Аллоҳ таоло  Қуръони  Каримнинг   Наҳл  сурасининг  91-оятида   шундай  марҳамат  қилади . “Албат, Аллоҳ  адолатга, эзгу  ишларга  ва  қариндошларга  яхшилик  қилишга  буюради  ҳамда  бузғунчилик, ёвуз  ишлар  ва  зулмдан  қайтаради”.

   Ислом  доимо  инсониятни   яхшиликка,  аҳиллика  ва тинчлик  ва осойишталикни  сақлашга  чақириб  келади.  Охирги  пайтларда  дунёнинг  турли  хил  минтақаларида,  айниқса  мусулмонлар  кўпроқ  истиқомат  қиладиган  диёрларда , бузғунчилик ва террор, турли хилдаги миллат ва халқ  тинчлигига  раҳна  солиб келмокда.Террор сузи лотинча суздан олинган булиб Куркитиш, купчиликни вахимага солиш каби маъноларга эгадир.Бу иллат шу даражада   жирканч  бир  вабоки чегара билмас рахм шафкатсизлиги билан  бутун  дунёдаги  инсонларни каттик  ларзага ва куркинчга  солиб  келмоқда.  Бу  балони  йирткич хайвон змас вахший инсон содир этмокда  . Қайси   давлат  ва қайси  миллат  ва  жамият  бўлишидан  қатъий  назар  инсониятга  ўлим  ва вайронагарчилик  йўли  билан  таҳдид  солиб  келмоқда.  Хозирги  кунимизда  Ироқ,  Сурия, Авғонистон  ва  Украина  каби  давлатларда  олиб  борилаётган  радикал  гуруҳларнинг  хунрезликлари  ҳеч-бир  ҳақиқатга  тўғри  келмайди.Энг ёмон жихати баъзи мусулмон давлатларда ким кимни улдирмокда кимга курол кутармокда узи билмайди билсахам бу килиб турган ишим тугри деб уйлайди.Имом Бухорий бобомиз Пайгамбаримиздан келтирган ривоятда.

   Агар иккимусулмон бир-бирига килич кутариб келса улдирган хам улган хам дузахда дедилар шунда сахобалар эй Аллохнинг расули улдирган котилни холи бизга маълум лекин улган мактул нима учун дузахга боради деб сурадилар шунда Пайгамбар Алайхиссалом шундай дедилар буларни иккисини хам ниййати бузук эди агар бири улмаганда эди иккинчисини улдирган булар эди деб жавоб бердилар.    Ҳақиқий  Мусулмон  бирон  кимсага  қурол  кўтариб, бомба  портлатиб  раҳна  солмайди. Комил  инсон  дин  номидан  қўпорувчилик  ва  бузғунчилик  қилиб  Масжид  черков  ва турли  хилдаги инсонлар истикомат киладиган иншоатларга  зарар  етказмайди.

     Пайғамбар  алайҳиссалом  ҳажжатул  вадода  “ Сизларга  бир-бирингизнинг  молингиз, жонингиз, қонингиз ҳаром  қилинди, огоҳ  бўлинглар” деб куюниб утдилар демак Пайгамбаримизга бундан салкам 14 ярим Аср олдин бузгунчи инсонларнинг чикиши маълум булган. Террорчилик  ишини  орқасидан  ҳамма  зарар  кўради  эркак, аёл,ёшу-қари ва мургак гудаклар.Хатто шу ишни килган инсонни узи хам бир умр виждон азобида кийналиб утади,агар унда виждон булса.Ушбу   қўпорувчиликни  амалга  ошириб  мўмай  даромад  кўраман  деган  терорист  ўзининг  энг  катта изтиробли ва конли  мудҳиш  хатоси  билан абадий хасрат –надомат денгизида гарк бўлади.  Бу  мудхиш  хатолар  қўйидаги  ҳақиқат тимсолларида  яққол  кўзга  ташланиб  туради.

    1- Ҳақиқат:  Бузғунчи  инсон,  Аллоҳ  ер  юзини  маскан, ҳаёт  манбаи  қилиб  берганлик  қонунини  бузишга  ҳаракат  қилади  Аллоҳ  таъоло  Аъроф   сурасининг  56-оятида  шундай  хабар  беради.  “Ерни (Аллоҳ  хайрли ишларга)  яроқли  қилиб  қўйгандан  кейин (унда)  бузғунчилик  қилмангиз!” Хакикий мусулмон ер юзини обод килиб хаёт кечиради ва узидан кейинги авлодларга узига раво курган нарсалардан  хам кура афзал ва гузал нарсаларни меърос колдиради.Киёматгача оркамдан савоб амалларим тухтамасдан бориб турсин  деган ниййатда мусулмон одам Масжид,Мадраса,Мактаб,Куприк,Йул,Анхор ва богларни барпо килиб колдиради.Куз олдимизга хамма томони гуллаб яшнаб турган обод шахар билан вайронагарчиликка учраган уруш булган шахарни келтирайлик,хар кандай инсон ободликни кургиси келади,аксинча уруш вайронагарчиликдан хамма кочади.

    2-Ҳақиқат  Аллоҳ  таъоло қотиллик, Хунрезликни  ўз  китобида  ҳаром  қилди. Пайғамбар  алайҳиссалом  ҳадисларида  қотилликни  энг халокатлик  гуноҳи  кабираларнинг   қаторига  қўшиб  зикр  қилганлар.  Ҳали  кўпчилик  инсонларни  жонига  ва  қонига  тажовуз  қилиш  у  ёқда  турсин  битта  тирик  жонни  ўлдириш  гуноҳи  қанчалик  оғир  гуноҳ  эканлигини  Моида  сурасининг  32- Оятидан билиб оламиз. “ Бирор  жонни  ўлдирмаган  ёки  ерда (бузғунчилик  ва  қароқчилик  каби) фасод  ишларни  қилмаган  инсонни  ўлдирган  одам  ҳудди  ҳамма  одамларни  ўлдирган  кабидир.  Унга  ҳаёт  баҳш  этган  (ўлимдан  қутқариб  қолган)  одам  эса, барча  одамларни тирилтирган  кабидир”.Умр неъмати инсонга бир мартагина берилади,лекин орамизда бу азиз умрни кадр кийматига етмайдиганлар куплаб топилади.Бузгунчи мусриф инсон вактини ва умрини ботил йулларга сарф килиши натижасида бошка инсонларнинг умри ва хаёти билан хисоблашиб утирмайди.Натижада кон тукиш одам улдиририш бузгунчилик килиш ва талончилик килиш унинг кундалик вазифасига айланиб колади.

     3-Ҳақиқат: Террорчи  молу-дунё, пул ёки  бирор  мансаб  учун  макр-ҳийла  йўли  билан  шу  ишга  қўл  уради.  Оқибатда  бу  топган  молу  дунёси  ўзига  ҳам, бола  чаққасига  ҳам  буюрмайди.  Охир  оқибат  бу  қилган  қора  қилмишлари  ўз  бошига  бало  бўлиб, ўзи  ҳам  ит  каби  бекафан  ва бежаноза  хору-зор  бўлиб,  қаерлардадир колиб кетади.

Ўзи  қазган  чоҳга  – ўзи  тушмоқликка  маҳкум  бўлади. Аллоҳ  Қуръони  Каримнинг  Юнус  сурасининг  82-  оятида  шундай  хабар  беради.

   “Гарчи  жиноятчилар  ёқтирмасаларда,  Аллоҳ  ўз  сўзлари (амрлари) билан  ҳақиқатни  рўёбга  чиқарур.”(Юнус, 82.) Инсон хар кандай разил ва манфур ишни килсин,одамлардан ва хукук тартиботи ходимларидан яашириниб бошка давлатларга кочган такдирда хам улим хак киёматда савол жавоб хак, фожир инсон бу дунёда кочар майли лекин охиратда уни кочадиган жойи факат дузах ва азобдан бошка нарса булмайди.

     4-Ҳақиқат. Террорчиларда  илм-маърифат,  тақво  сифатлари  мавжуд  бўлмайди.  Чунки  илмга, маърифатга,  тақвога  асосланиб  иш  қилганларида  эди  бу  жирканч  йўлга  кирмаган  бўлардилар.  Хозирги  кунда  дунёнинг  турли-хил  минтақаларида  содир  этилаётган  турли  хилдаги  хунрезликлар  илмсиз, асоссиз,   динда  чуқур  кетиб  мутассибона  ўз  фойдаларига  нафс  йўлида  фатво  чиқариш  оқибатида  келиб  чиқмоқда. Мисол  келтирадиган  бўлсак,  бугунги  кунга  келиб Бузғунчи  оқим  аъзолари  Ҳижрат , Жиҳод ,Шаҳидлик ,Худкушлик , Такфир  тушунчаларини  нотўғри  талқин  қилиб  минглаб  инсонларни  ,  айниқса  ёшларимизнинг  қўйинларини  пуч  ёнғоққа  тўлдириб,  уларнинг  онгини  захарлаб  келмоқда.  Натижада  уларнинг  тузоғига  илинган  ёш  навқирон  йигит-қизлар  улар  ишлаб  чиққан  ботил  йўлларга  кириб,  бошқа  юртларга  ҳижрат  қилиб, агар  жонимга  қасд  қилсам,  ёки  жангда  ўлсам  шаҳид  бўлар  эканманда  деган  тушунчада  уларнинг  тирик  қалқонига, қуролига  ва  қурбонига  айланмоқдалар.Китобимиз Куръони каримнинг биринчи нозил булган ояати хам Пайгамбаримизга Уки деган хитоб билан нозил булишини узи хам Исломни илм ва маърифат дини эканлигидан дарак беради.

   5-Хақиқат.  Террористларда  дин  ва  мазхаб  бўлмайди.  Чунки  ҳеч  бир  динда  на  Ислом  динида, на Насронийлик ва на Яхудийлик  динида  бузғунчилик  ва  қўпорувчилик  ишларига рухсат берилмаган. Ўтган  Пайғамбарларга  Аллоҳ  тарафидан  юборилган  китобларнинг  ҳеч-бир  жойида  дунёда  бузғунчилик  қил,  қўпорувчилик ва қотиллик   қил  деган   хитоб  ёки  буйруқ  келмаган.  Балки  Аллоҳ  юборган  барча  самовий    китобларида  ер-юзини  обод  қилишга,  ҳеч-бир  жонни  ноҳақ  ўлдирмасликка  ва  турли  хилдаги  жиноятларни  содир  этмасликка  доир  Аллоҳнинг  амр-фармонлари  жуда  кўп  ўринларда  ворид  бўлган.  Бақара  сурасининг  205- оятида  Аллоҳ  шундай  деган  “Олдингиздан  кетганида  ерда  фитна-фасод, экин ва  наслни  халок  қилиш  ишлари  билан  юради. Аллоҳ  эса,  фасодни(бузғунчиликни) ёқтирмайди”.  Юнус  сурасининг  81- оятида  эса “  Аллоҳ  бузғунчи  кимсаларнинг  ишини  ўнгламайди  деган”  Юқоридаги  оят  далиллардан  кўриниб  турибдики  ҳеч – бир  дин  ёки  мазҳаб  фитна  фасодчи, бидъатчи, бузғунчи  кимсаларнинг  йўлини  оқламайди. Бузгунчи тераристлар хозирда ер юзининг турли хил бурчакларида узларининг разил ишларини амалга ошириб келмокда.Уларда Дин,Иймон Ислом йук улар мусулмон эмас ,агар Мусулмон булганларида бу жирканч ишларни килмаган булар эди.Азизлар бу йулда кураш олиб бориш хар бирларимизнинг мукаддас бурчимизга киради.Бизлардан кейинги авлодларимизнинг келажагига бефарк булмайлик.Фарзандларимиз ким билан юрганлигини нима нарсалар билан машгуллигини оммавий ахборот воситалари интирнет ,телефон,ноутбук оркали кандай ахборот олиб боришларини назоратга олиб борадиган булсак турли хилдаги бузгунчи окимлар таъсирига тушуб колишни олдини олган булар здик .Аллох табарока ва таъоло бутун ер юзини шу жумладан  она Ватанимизни турли хил фитна фасодлардан тус туполонлардан доимо уз панохида асрасин.

Тошкент шахар Миробод тумани Куйлик Ота жомъе масжиди имом хатиби Раимкулов Равшанбой.