Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
ОТА-ОНАГА ҲУРМАТ – Nasihat.uz

ОТА-ОНАГА ҲУРМАТ

ОТА-ОНАГА ҲУРМАТ

ОТА-ОНАГА ҲУРМАТ

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм

    Инсонни йўкдан бор килган ва унга улкан неъматлар берган Аллоҳга беадад хамду санолар бўлсин. Пайгамбарларнинг энг шарафлиси Муҳаммад саллаллоху алайхи ва салламга, оилалари ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.

   Дархакикат, Аллоҳ таъоло инсонга ота-онаси билан яхши муносабатда бўлиш ва доим уларга яхшилик килишни буюрди.

«Парвардигорингиз Ёлгиз Унинг Ўзига ибодат килишларингизни хамда ота-онага яхшилик килишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки хар иккиси сенинг кўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга караб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) кайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун мехрибонлик билан, хорлик канотини паст тут-хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чогимда тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен хам уларга рахм-шафкат килгин», деб (хакларига дуо кил)!». («Исро». 23-оят).

   Ибн Аббос разияллоху анху: «Уларга караб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) кайтарма!» оятини шархлаб айтадилар: У нафрат сўзидир.

   Муқотил раҳимаҳуллоҳ айтади: У кўпол, ёмон сўзларни айтиш.

   Банда тарбия бериб вояга етказган ота-онасининг мехрибонлиги ва кийинчиликларини тушуниб етиши учун Аллох азза ва жалла ушбу сўзида хусусан ота-она тарбиясини зикр килди.

«Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чогимда тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен хам уларга рахм-шафкат килгин», деб (хакларига дуо кил)!».

   Аллоҳ таъоло инсонга ота-онасининг хакки хусусида шундай деди: «Факат Аллох таъологагина ибодат киласизлар, ота-онага, кариндош-уруг, етим ва мискинларга яхшилик киласизлар» деб Бани Исроилдан ахду паймон олганимизни эсланглар».

   Ота-онага яхшилик килиш амалларнинг афзали ва тоатларнинг энг улугидир! Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху айтади: Эй расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам энг афзал амал кайси, деб сўрадим.

   Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «(Энг афзал амал) ўз вактида ўкиладиган намоздир».

   Сўнг кайси?- деб сўрадим.

   «Ота-онага яхшилик килиш».

   Сўнг кайси?

   «Аллох йўлида жиход килиш», дедилар».

   Ота-онага яхшилик килиш жаннатга олиб борувчи йўллардандир.

   Абу Хурайра разияллоху анху айтдилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу сўзларни эшитдим: «Хор бўлсин! Хор бўлсин! Хор бўлсин!». Ким Ё Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам?- деб сўрашди. «Ким ота-онасининг бирини ёки иккаласини карилик чоғида топса ва жаннатга кирмаса»,- дедилар. (Яъни ота-онасини кариган чоғларида хизматларини килиб уларнинг розиликларини олмаса ва окибатда жаннатга киролмаса).

   Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «(Биррул волидайн яъни, ота-онага) Яхшилик килиш Аллохга маъсият бўлмаган барча нарсада уларга итоат килмокдир. Ота-онага оқ бўлиш уларни карилик чогида каровсиз ташлаб кўйиш ва яхшиликдан махрум килмокдир».

   Хар бир инсонга ота-онасига яхшилик килиш хам фарз, хам карздир. Ота-онага яхшилик килиш, бу хеч качон уларга карши чикмаслик, итоатларидан бўйин товламасликдир. Кўпчилик одамлар ота-онасига яхшилик факат ўзларига ёкадиган ишларда ва хохишларига мувофик келган ўринларда деб хисоблайди. Хакикат эса тамомила бунинг аксидир. Яхшилик уларнинг хавои хохишларига хилоф нарсаларда бўлади. Агар уларнинг хавои майлларига тўгри келадиган нарсада бўлганида эди, у яхшилик деб номланмасди. Аллох таъоло ота-онага яхшилик килиш ва уларнинг хурматларини жойига кўйишга ундади: «Улар учун, мехрибонлик билан, хорлик канотини паст тут-хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чогимда тарбиялаб-ўстирганларидек Сен хам уларга рахм-шафкат килгин» деб (хакларига дуо кил)!».

   Ота-онанинг хизматини килишда, уларнинг розиликларига етишишда сусткашлик килманг! Балки куш каби учинг! Хизматларини килинг ва улар хаккига рахмат ва мағфират тилаб дуолар килинг! Шунда хам ота-онангизнинг хакларини тўлик адо эта олмайсиз. Лекин Аллох озига карамай, савоб бериб, унга барака ато этади. Ота-онага яхшилик килишга Буюк Аллоҳ азза ва жалла тарафидан даъват-чакирик бўлишига карамасдан, биз кадриятларнинг тартиби бузилганини кўрамиз. Гоҳо биз ошна-оғайниларини ота-онасидан мукаддам кўядиган кимсаларни учратамиз. Баъзилар ота-онага яхшилик килиш каби фазилати улуғ амалларни тарк этиб, арзимас амалларни киладилар. Баъзи кишилар ота-онаси кариб колганида олдиларидан кетиб колади ёки ота-онасини узок-узок вактда бир зиёрат килади. Кўпинча ота-онасига бақиради ёки кўпол муомала килади. Айримлар кўча-кўйда динсизларга хушомад килади-ю, уйида кекса ота-онасига айтгани бир оғиз илиқ сўз тополмайди. Гўё душмани билан урушаётгандек муомалада бўлади. Аллох уларни ислох килсин!

   Бугун динга этиборсизлик ва аёлларнинг хукмрон бўлиши сабабли аёлга итоат килиш ва ота-онадан уни афзал куйиш кенг таркалди. Муоз разияллоху анху айтдилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам менга васият килдилар: «Агар ота-онанг сенга ахлинг (хотининг)дан хам, молингдан хам воз кечишингни буюрсалар хам, уларга итоат кил!».

   Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Агар ота боласини ураман деб кўл кўтарса, бола отасининг кўлини қайтармасин. Ким ота-онасига хўмрайиб караса уларга яхшилик килмабди. Ким уларга (Оллохга ва уларга осийлик килиш билан) ғам келтирса, оқ бўлибди.

   Ота-онага оқ бўлишдан эхтиёт бўлинг. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Уч нарса билан кишининг амаллари унга фойда бермайди. Аллоҳга ширк келтириш, Ота-онага оқ бўлиш, душман бостириб келганда урушдан кочиш».

   Бир киши Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб деди: Эй Расулуллох, хижрат килиш учун сизга байъат бергани келдим. Лекин ота-онамни йиглаган холда колдирдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «кайтгин ва уларни кандай йиглатган бўлсанг, шундай кулдиргин». Бошка лафзда: «Сен улар олдига кайтиб бориб йиглатганингдек кулдирмагунингча сендан байъат олмайман».

   Хишом ибн Хассон айтди: Хасанга айтдим: Мен кечаси Қуръондан таълим оламан. Онам кечкурунги овкатда мени кутиб коладилар. Хасан айтдилар: Кечкурунги овкатни онанг билан егин. Чунки онанг билан бирга бўлиб, хурсанд килишинг сенга нафл хаж килишингдан яхшидир: Ибн Умар разияллоху анхумо онасини елкасида кўтариб Каъба атрофини тавоф килаётган кишини кўрдилар. У киши айтди: Эй Ибн Умар, мен онамнинг хаккини адо килдимми? Ибн Умар айтдилар: «Тугишдаги тўлгокларидан биттасининг хаккини хам адо килганинг йўк. Лекин сен яхши иш киляпсан. Аллох камига хам кўп ажр-савоб беради.

   Азиз биродар: Агар сизга биров бир ёки икки бор яхшилик килса, сиз уни мақтаб, яхшиликларини эслаб юрасиз. Ота-онангизга эса факат итоатсизлик ва кўпол муомала билан жавоб берасиз. Сиз уларнинг инкор килиб бўлмайдиган яхшиликлари эвазига нима килдингиз?!  Биз бирор фарзанд отаси ёки онасини йўкотганда касал бўлиб колганини кўрмаганмиз? Ёкуб алайхис-салом киссаларини эсланг. Ўгиллари Юсуфдан айрилишлари уларга кандай таъсир килди: «Гам-алам ютавериб у зотнинг кўзлари окарди. (Ожиз бўлиб колди)». («Юсуф» сураси, 84-оят).

   Ота-онага оқ бўлишга уларни йиғлатиш, хафа килиш, узок вақтда бир зиёрат килиш, саломатликлари ва моддий холатларига эътибор бермаслик каби ишлар киради. Шунингдек болаларнинг Аллохга итоат килмаслиги ва мункар ишларга берилиши хам киради. Чунки бу ишлар ота-онага ёмон таъсир килади. Кўпинча фарзандлар кўзга кўринган мансабларга ва молу-дунёга эга бўлганларида шундай оқ-падарликни киладилар.

   Бир киши Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб деди:

– Ё Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам! Инсонлар ичида менинг чиройли муомаламга ким хаклирок? Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Онанг»- дедилар.

– Сўнг ким?

– «Онанг».

– Сўнг ким?

– «Онанг».

– Сўнг ким?

– «Отанг».

   Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтади: Она уч нарсада отадан фаркланиб, афзал туради: Болани корнида кўтариш кийинчилиги, тўлгок азоби ва эмизиш машаккати. Онанинг отадан мукаддам кўйилишида етук хикмат бор. Она ўзини бокадиган, яхшилик ва уни парвариш киладиган кишига мухтождир. Чунки у заифа, касби йўк, эътибор ва рахм-шафкатга мухтождир.

   Ота-она дунёдан ўтганларидан кейин уларнинг хақларига раҳмат ва мағфират сўраб дуо килиш, уларнинг васиятларини бажариш, шунингдек улар номидан садака килиш ва уларнинг кариндош-уруглари билан алока килиш фазилатли ишлардандир. Бир ансорий Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан сўради: Эй Расулуллох, мен ота-онамга улар бу дунёдан ўтиб кетганларидан кейин кандай яхшилик килишим мумкин? Расулуллох сав  айтдилар: Тўрт хислат бор: Уларнинг хакларига дуо килиш хамда истиғфор сўраш, ахдларини бажариш, уларнинг дўстларини хурмат килиш, ота-онанг яхшилик қиладиган кишиларга яқинлик-қариндошчилик килиш. Мана шу ишлар сенга вафотларидан кейин хам улар учун қила оладиган яхшиликлардир.

    Аллоҳ таоло барчамизни ота-онага силаи раҳм қилгувчи ўтиб кетган бўлсалар уларнинг ҳаққига дуо қилиб яқинлари билан гўзал муносабатда бўлишимизни насиб айласин!

 “Аҳмаджон Қори” жоме масжиди

Имом-хатиб- Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли