Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
ЭЪТИҚОД ДУРДОНАЛАРИДАН – Nasihat.uz

ЭЪТИҚОД ДУРДОНАЛАРИДАН

ЭЪТИҚОД ДУРДОНАЛАРИДАН

ЭЪТИҚОД ДУРДОНАЛАРИДАН

“Билгин, шариат уч қисмдан иборат – илм, амал ва ихлос. Ҳар қачон бу уч қисмдан бири ўз ўрнига келтирилмаса, шариат мукаммал бўлмайди. Сўфийларнинг йўли бўлган тариқат, маърифат ва ҳақиқат шариатнинг учинчи қисми бўлган ихлоснинг мукаммал ҳолатда юзага чиқишига ёрдамчи бўлади”. Имом Раббоний
“Ҳақиқий эътиқод ҳақиқатга элтади, асоссиз эътиқод эса инсонларни нотўғри йўлга бошлайди. Сен ҳақиқий эътиқод талабгори бўл”! Муҳаммад Камол Паилов
Нурга етишган қоронғуликдан халос бўлганидек, иймонга эришган ҳам сохталикдан халос бўлади. Муҳаммад Камол Паилов
Тавҳид илмини билмаган киши бу дунёга келиш ва кетиш моҳиятини тушунмабди. Муҳаммад Камол Паилов
“Эътиқодингизга кўра яшамаётган бўлсангиз, яшаётганингиз каби эътиқод қила бошлайсиз” Умар ибн Хаттоб
“Аллоҳ сени кўриб турган ҳолда, қалбинг чўчиб титрамасдан гуноҳ иш қилаётганингда шамолнинг эшик пардасини шитирлатишидан қўрқишинг содир этаётган гуноҳингдан каттадир”. Абдуллоҳ ибн Аббос
“Ёмон, норасо эътиқод билан қилинган эзгу иш сароб ва кул каби ҳеч қанақа фойда бермайди”. Абулқосим Замаxшарий
“Инсоннинг жасади уч қисм: дил, тил ва вужуд. Дил – тавҳид учун берилган; Тил – шаҳодат учун берилган; Вужуд – ибодат учун берилган; Важидали Мужмалий
Ақийда билмаган шайтона элдир,
Минг йил амал деб қилса ҳам елдир. Сўфи Оллоёр

Банда тилини асрамаса, тақводор бўлолмайди.
Анас ибн Молик
Ёмон суҳбатдош билан ўтиргандан кўра ёлғиз ўтирган яхши
Имом Шофеъий
Икки иллат кишини бағритош қилади: кўп гапириш ва кўп ейиш.
Фузайл ибн Иёз
Гўзал ахлоқингиз билан одамларга қўшилинг, солиҳ амалларингиз билан улардан ажралиб туринг. Умар ибн Хаттоб
Сазои тиғ ўлур ҳаддин тажовуз айлаган мувлар,
Шунинг чун, зулми тиғидин, озод ўлур мужгони абрулар.
Фузулий.
Кўринг бу умматни зич этди ҳолин,
Ёпарлар бидъат билан суннат жамолин.
С. Оллоҳёр
Яхши одамлар оёғи остида ўлмоқ ор эмас,
Тўтиёи тожи сар қилсин ёмон даркор эмас.
Ўлгуча ўлтиргун-у яхши билан бўл ҳар нафас.
Яхшидан эй дўстлар ҳаргиз кўнгил озор эмас.
Ҳувайдо.
Яхшиликка яхшилик ҳар кишининг ишидир,
Ёмонликка яхшилик мард кишининг ишидир.
Навоий.

Жаҳаннам узра бир кўприк эрур, оҳ,
Ўшал кўприк сирот отлиғ гузаргоҳ.
Қиличдан тез эрур, қилдан ингичка,
Пушаймонлар ўшал кун тушар ичга.
С. Оллоҳёр.
Манбалар асосида Ўрозбоев Шерзод тайёрлади.