Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
БАЪЗИ СМСЛАР – ХАТАРЛИ ТУЗОҚДИР – Nasihat.uz

БАЪЗИ СМСЛАР – ХАТАРЛИ ТУЗОҚДИР

БАЪЗИ СМСЛАР – ХАТАРЛИ ТУЗОҚДИР

БАЪЗИ СМСЛАР – ХАТАРЛИ ТУЗОҚДИР

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин!

 Қуйида тақдим қилинадиган маълумотларни сизлар билан баҳам кўрмоқлигимизга сабаб бўлган бир қанча омиллар бор. Шулардан энг асосийси интернет ва уяли алоқа воситаларидан доимий фойдаланувчилар тарафидан берилган савол, таклиф ва мулоҳазалардир. Уларнинг айтишлари бўйича ҳозирги кунда халқимиз хоссатан ёшларимизнинг таълим-тарбияси, маданият ва маънавияти айниқса, дин-диёнатига қаттиқ зарар келтираётган ва уларни тубсиз жар ёқасига етаклаб олиб келаётган иллатлардан бири – юқорида айтиб ўтганимиз алоқа воситалари орқали тарқатилаётган СМСлардир:

«Ушбу смс бепул. Совуқ кунларда қайноқ суҳбатлар билан ўз кунингизни қиздиринг. 09 09 рақамида сизни 6 та одам кутмоқда», «Зерикдингизми? 000 рақамига телефон қилинг!», «Ўз севгилингизни топишни хоҳлайсизми, 000 рақамига телефон қилинг!».

Мана мазкур СМСлардан баъзиларини намуна сифатида келтирдик. Албатта, бундай ишларга асос солганлар ва уларни жон-диллари ила хайрихоҳлик қилиб бутун халққа тарқатаётганлар ўзларича: «Ниятимиз тўғри! Яхшиликка хизмат қиляпмиз» дейишлари ҳам мумкин. Аслида, ниятлари ҳам тўғри эмас. Балки моддий манфаат ёки яна қандайдир ғаразли мақсадлар ҳам бўлиши мумкин. Чунки бу услублар ғарбда бир неча йиллардан бери қўлланиб, ўзининг жирканч натижасини аллақачон кўрсатиб бўлган. Ҳозирда эса ғарбликлар бундай нарсалардан тўйган, балки уларнинг нафсини, шаҳвоний ҳирсини, маишатпарастликка бўлган майлини қониқтиришликда бундай ўйинлар эскириб, ўз жилосини йўқотган. Шунинг учун ҳам бу борада оддий танишувлар ёки манзил ва телефон рақамларни эълон қилиниши билан эмас, балки беҳаёликни, фаҳш ва шаҳватий истакларини амалга ошириш учун ҳар қандай разилликлардан, ҳаттоки ҳайвонлар қилмайдиган турли-туман жиноятлардан ҳам тап тортмаяпти.

Айтайлик, ниятлари ҳам тўғри бўлиши мумкин. Лекин шариатимизда «Ният тўғри бўлсабўлди, ҳар қандай ишга рухсат берилади» деган қоиданинг ўзи йўқ. Балки ният ва у туфайли юзага чиқадиган натижага қараб рухсат берилади. Энг асосийси бу борада бир инсон, гуруҳ, жамоа ёки яна қандайдир ташкилотларнинг фикрлари, мулоҳазалари, қизиқишлари ёки ҳар хил қонун-қоидаларига қараб эмас, балки динимизнинг қонун-қоидалари бўлмиш илоҳий мезонга қараб белгиланади. Акс ҳолда, кимдир ўғирлик билан шуғулланиб: «Ниятим тўғри, топганимни камбағаллар, етим-есирларга тарқатаман», дейди. Яна кимдир пора олиб: «Бир кишининг ҳожатини чиқариб, ишини битириб бердим, ниятим тўғри», дейди. Яна бошқаси эса фаҳш ишлар билан шуғулланадиганларга шароит яратиб беради-да: «Бирбирига ошуфта бўлган ёшларга ёрдам бердим», дейди.

Демак, қарабсизки ҳар ким ўзича ниятни, яхши-ёмонни, фойда-зарарни белгилаб олади. Натижада эса ҳамма жойда фитна-фасод, гуноҳ-маъсият, маънавиятсизлик урчийди. Энг ачинарлиси, мазкур жиноятларнинг ҳаммаси «Яхши ният» ниқоби остида амалга оширилади.

Тасаввур қилинг! Ҳар хил гуруҳлар тузиб олиб, минглаб балки, миллионлаб оддий инсонлар ёки болалар, аёлларнинг ёстиғини қуритаётган террористлар ҳам «Ниятимиз тўғри, биз тинчлик учун, фаровон турмуш ислом учун курашяпмиз!» деб даъво қиляптилар!..

Демак, ҳар хил уяли алоқа воситалари тармоқлари ўзларининг мижозларига ҳар куни бир неча марталаб юбораётган «танишув», «Севгимуҳаббат изҳори», «Севгилингизга юборинг» ва яна қандайдир баландпарвоз ва хоссатан ёшларни ўзига маҳлиё қиладиган маълумот ва хабарларни ёки телефон рақамлар, манзиллар тўғрисидаги СМСларни гўёки «Оила қуриш ниятида юрганлар, тақдири тақдирига боғланмай турганлар, тенгини, севгилисини тополмай турганлар»га холис ёрдам бераётгандек кўринса-да, аслида, бунинг акси. Тўғри, мазкур ишларни қилаётганлар «Қанчадан-қанча ёшлар бизнинг хизматимиздан фойдаланиб, ўзаро танишиб оила қурди» дейишлари мумкин. Лекин бу – бир баҳона, холос. Ҳақиқатда эса ўша хизматдан фойдаланиб оила қурганлар бахтли бўлиб кетганлари йўқ. Чунки одатда мана шундай эълонлар туфайли оила қурганлар бахт-саодатга эриша олмасалар, бу ҳақда ҳеч кимга шикоят ҳам қилмайдилар, чунки дардлари ичларида! Масаланинг бошқа тарафи ҳам бор – ана шундай СМСлар туфайли қанчадан-қанча оилалар ажрашиб кетяпти. Чунки оилали, бола-чақали бўлганларнинг ҳам тарбияси, ахлоқ-одоби хоссатан ўзининг жуфтига бўлган садоқат ва вафоси заиф бўлганлиги туфайли ёки оддий эрмак сифатида СМСда эълон қилинган телефон рақами билан уланиб кўради. Биринчи марта бу нарса оддий қизиқиш ёки эрмак бўлиши мумкин. Лекин СМСда келаётган эълонлар шу даражада жилоли бўлиб, аксар ўқувчиларни ўзига маҳлиё қилади. Натижада эса ўқувчи мазкур СМСнинг хатарли тўрига илинади. Алал-оқибат унинг аянчли қурбонига айланади. Чунки аксар оилаларда эр-хотин ошкора бўлсин ёки хуфёна, барибир бир-бирларининг телефонларини текширишни одат қилган. Ва бу одат бир кунмас-бир кун ўзининг салбий натижасини бериб, эр-хотин бир-бирига хиёнат қилаётганлиги маълум бўлади. Кимлардир: «Ҳа энди, телефонда гаплашган бўлса, нима қилибди? Намунча ваҳима қиласизлар, балки дўстона мулоқатда бўлгандир!» дейиши мумкин. Лекин мана шу таскин берувчи сўзларни ўзи келажакда буюк жиноят бўлмиш хиёнат, зино, оиланинг ажрашуви ва бир қанча фарзандларнинг тирик етим бўлиши ва ўнлаб оилаларнинг бир-бирлари билан қуда-анда бўлиш туфайли боғлаган ришталарини узади, қалбларни эса парча-парча қилади. Қолаверса, бундай ҳаёсиз бепарда эълон ёки таклифларни мижозларга тарқатиш бизнинг шарқона урф-одатларимиз, миллийлигимиз ва маданиятимизга ҳам мутлақо тўғри келмайди. Чунки бундай ишларнинг замирида «Оммавий маданият» лашкарларининг ғаразли мақсадлари яширинган. Ва албатта, улар мазкур хизматлар туфайли нафақат бутун инсониятни маънавиятсизлик, беҳаёлик, иймонсизлик, ахлоқсиз ва одобсизликка даъват қилади, балки моддий тарафдан ҳам мўмайгина даромадга эришадилар. Бундай ишларни нафақат уяли алоқа воситалари тармоқлари, балки баъзи бир шахслар ҳам хайрихоҳлик билан амалга ошираётганликлари энг катта мусибатдир. Ваҳолангки, Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай марҳамат қилади:

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (2-оят).

 Демак, биз мўмин-мусулмонлар, азиз ватанимиз ва миллатимиз фарзандлари ўзаро яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишимиз лозим ва лобуддир. Хориждан туриб ҳар хил ғаразли мақсадлар ила «Оммавий маданият» байроғи остида ўзимизнинг қоракўз бўлмиш миллатдош ва диндош қардошларимиз орасига ҳар хил фитна-фасодларни ёйиш ва уларнинг бирлиги, иттифоқлиги, миллийлиги ва маънавиятига раҳна соладиган ҳар хил эълонлар ёки кўнгилочар ўйинларни юбораётганларнинг малайи ва хизматкорига айланиб, улар билан гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилмаслигимиз керак.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар» (Имом Муслим ва Термизийлар ривоят қилишган).

Демак, ҳадиси шарифнинг иккинчи ярмида Исломда бирор ёмонликни пайдо қилишлик қанчалик катта гуноҳ эканлиги баён этиляпти. Энг ачинарлиси эса ўша ёмонликни пайдо қилувчига ўзининг гуноҳи эмас, балки унга амал қилганларнинг гуноҳларидан ҳам ёзилиб туриши уқтириляпти. Энди тасаввур қилинг, қайсидир бир тармоқ ёки шахс уяли алоқа воситасида биз сўз юритаётган СМСлардан бирини тарқатса, бу нарса бирданига бир неча минг ёки миллион одамга тарқалади. Улар ҳам ўз-ўзидан яна кимларгадир тарқатади. Бу ташвиқот шунинг ўзи билан тўхтаб қолмайди. Балки узлуксиз бир-бирига уланиб, давом этаверади. Бунинг натижасида юқорида айтиб ўтганимиздек, ўта кенгкўламли бузуқчилик, фаҳш ва фитна-фасодлар урчийди. Булардан пайдо бўлаётган гуноҳ-маъсиятлар эса тарқатувчиларнинг ҳар бирига камаймаган ҳолатда ёзилиб туради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида:

«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар» (Тўртовлари ривоят қилишган).

Биз мазкур маълумотларни сизларга тақдим қилишда ушбу ҳадиси шарифдаги башоратдан умидвор бўлдик. Яъни уяли алоқа воситаларидан фойдаланаётган миллионлаб юртдошларимизни тарқалаётган ёмонликлар, фитна-фасодлардан огоҳлантириб, аксинча яхшилик, савоб, бирлик, иттифоқчилик, иймон-эътиқод, ахлоқ-одоб, маънавият ва ҳидоят йўлига далолат қиляпмиз. Умидимиз, ушбу савобли ишда барчамиз ҳамкорлик қилайлик.

Исҳоқжон БЕГМАТОВ,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби,

«Олтин Қалам» ХI Миллий мукофоти соҳиби