Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
Рағбатлантириш – жидду-жаҳд омили – Nasihat.uz

Рағбатлантириш – жидду-жаҳд омили

Рағбатлантириш – жидду-жаҳд омили

Рағбатлантириш – жидду-жаҳд омили

Истиқлолимиз шарофати билан бир неча йиллардан буён юртимизда турли хил йўналишда  “йил якунлари”га бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда. Мазкур  тадбирларда  халқимиз тинчлик-фаровонлиги, истиқлолимиз абадий ва барқарорлиги, ўсиб келаётган ёш авлодни ота-боболарига муносиб равишда тарбиялаб бориш, уларни турли хил бузғунчи ғоялардан асраш, қисқа қилиб айтганда  жонажон Ватанимиз равнақи учун астойдил хизмат қилаётган фидоийларни рағбатлантириш одат тусига айланиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ЎМИ таркибидаги вакилликлар ҳамкорлигида диний соҳа вакилларининг Ватанимиз, халқимиз ва динимиз олдида қилаётган хизматларини муносиб тақдирлаб бориш анъанаси ҳам йўлга қўйилган.

Шу муносабат билан, “2016 йил учун обуна мавсумида “Ҳидоят” журнали тарғиботини намунали ташкил этиб, вилоятда юқори натижага эришгани учун” Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Аҳмаджон қори” жомеъ масжиди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъати ва Мовароуннаҳр нашриёти томонидан “ТАШАККУРНОМА” билан тақдирланди.

Масжид аҳли 2016 йил ёруғ юз билан ниҳояланганидан хурсанд бўлиб турганида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан масжид имом хатиби Муҳаммадий Эргашев “соф исломий таълимотни оммавмй ахборот воситалари орқали кенг оммага етказишда фаол иштироки, маънавий-маърифий тарғибот  ишларидаги самарали хизматлари ҳамда матбуот нашрларидаги долзарб мавзудаги чиқишлари ва имом-хатиб сифатида олиб бораётган намунали фаолияти” учун “ТАШАККУРНОМА” олгани қувонч устига қувонч улашди.

Ушбу қўшалоқ рағбатлантиришдан сўнг Имом хатиб ва “масжид аҳли” 2017 йилда бунданда улкан марраларни кўзлаб саъй ҳаракат қилишга киришдилар.

12.01.2017.01

Жаҳонгир РЎЗИЕВ,

Тошкент шаҳар Олмазор тумани

“Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом-ноиби,

Тошкент ислом институти ўқитувчиси