Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_custom_tag_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 130

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_service_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 200

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_promobox_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 309

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_recent_work_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 379

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_Widget_Testimonial has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 527

Deprecated: Methods with the same name as their class will not be constructors in a future version of PHP; interface_featured_image_widget has a deprecated constructor in /home/nasihat1/public_html/wp-content/themes/interface/inc/widgets/interface_widgets.php on line 695
Пок озуқа билан озиқланган инсон соғ-саломат бўлади! (бир оят тафсири) – Nasihat.uz

Пок озуқа билан озиқланган инсон соғ-саломат бўлади! (бир оят тафсири)

Пок озуқа билан озиқланган инсон соғ-саломат бўлади! (бир оят тафсири)

Пок озуқа билан озиқланган инсон соғ-саломат бўлади! (бир оят тафсири)

Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз! У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (истеъмол қилишни қатъий) ҳаром қилди. Аммо, зулмкор ва тажовузкор бўлмаган ҳолда, заруратан, мажбур бўлса (очлик танглиги юзасидан тановул  қилса), унга гуноҳ йўқдир*. Дарҳақиқат, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир”. (Бақара сураси 172,173-оятлар).

Ушбу оятларнинг аввалида Аллоҳ таоло бандаларига пок нарсаларни ризқ қилиб берганини ва уларни еб лаззатланган ризқ берган зотга, Аллоҳ таолога келтиришликлари лозимлигини уқтирмоқда.

Ояти карималардан яна шу нарса англашиладики, нопок нарсалар ризқ эмас. Мўмин киши доимо пок нарсаларни ейди.

Бу Аллоҳнинг амридир. Ушбу илоҳий амр банданинг фойдаси учундир. Пок озуқа билан озиқланган инсон соғ-саломат бўлади. У пок таомлардан озуқа олгани учун турли ҳасталиклардан ҳолий бўлади.

Мўмин кишига пок таомдан истеьмол қилиши унинг учун улуғ неьматдир. Шунинг учун пок неьматни яратган Зотга, пок неьматларни истеьмол қилишга амр этган зотга шукур қилиш ҳар бир мўминнинг бурчидир.

Яна олдинги оятнинг оҳирида “Агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз” дейилмоқда. Бундан Аллоҳнинг амрига мувофиқ пок неьматлар билан таомланиш ва унинг шукрини қилиш ҳам ибодат эканлигини англаймиз.

Кейинги оятда эса Аллоҳ таоло бизларга ейишни ҳаром қилган нарсалардан тўрттасини баён қилмоқда:

1.Ўлимтик.

Ислом шариатида ўлимтик нопок ва инсон саломатлиги учун зарарли бўлганлиги учун ҳаром қилинди. Агар касалманд бўлмаса ҳайвон ўлмайди.

Қолаверса, ҳайвон шарьий йўл билан сўйилмай, бошқа сабаблар билан ўлса, қони ва ундаги микроблар гўштига, баданга тарқалиб кетади. Уни таом сифатида соғлиққа зарар етказиш эҳтимоли кўп.

2.Қон.

Албатта ҳайвонни сўйганда отилиб чиқувчи қон ҳаромдир. Унда инсон саломатлиги учун зарарли бўлган турли ҳил микроблар бўлгани учун ҳаром қилинди.

3.Тўнғиз гўшти.

Бу ҳайвонни гўштида, ёғида ҳам инсон саломатлиги учун зарар бўлган турли ҳил моддалар мавжуд бўлгани учун уни ейиш шариатимизда ҳаром қилнди.

4.Аллоҳдан ўзганинг номи билан сўйилган ҳайвон.

 Жоҳилият даврида арбларда ширкнинг турли ҳил кўринишлари қатори ҳайвонларни, бут санамларга атаб сўйиш одати ҳам бор эди. Аллоҳ таоло ширкнинг барча кўринишларини мўминларга ҳаром қилиш билан бирга, жонлиқни Ўзидан ўзгага атаб сўйишни ҳам ҳаром қилди.

Албатта таом учун тановули ҳалол қилинган ҳайвонларни сўйиш пайтида Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйишнинг шарт қилинишида улкан ҳикматлар бордир.

Маьлумки сўювчига ҳам, сўйилаётган ҳайвонга ҳам жонни Аллоҳ таоло бергандир. Аллоҳ таоло ато этган жон ила ҳаракатланаётган сўювчи, Аллоҳ таоло жон ато этган ва унинг учун гўштини тановул қилишни ҳалол қилиб қўйган ҳайвонни сўяётган пайтда эсламаслиги катта маьнавий жиноятдир.

Ана шу жиноят ила сўйилган ҳайвонни гўшти ҳаромга айланиши адолатдир. Ушбу оятнинг тафсирида муфтий Усмонхон Алимов ўзининг “Тафсири Ирфон” номли китобида айтадики: Ояти каримадаги “майтата” сўзи ўзи ўлган ҳайвонгагина эмас, шариат талабларига мувофиқ сўйилмаган бошқа ҳайвонларни ҳам англатади. Жониворларни сўйиш вақтида улар ё жин, ё пайғамбар, ё пир номига аталса ёки булардан бирининг розилиги ва хурсандчилиги кўзланса, агар “Бисмиллоҳ” айтиб сўйилса ҳам, бу жонивор ҳаром бўлади. Чунки жонни жон берувчидан бошқага назр қилиб бўлмайди.

Ояти каримада “Музтар” яъни: қийин ҳолга тушиб қолган одамнинг қандай йўл тутиши ҳақида ҳам баён қилинмоқда.

Фараз қилайлик очликдан ноқулай аҳволга тушиб қолган киши. Егани овқати йўқ, фақат ҳаром қилинган егуликлар бор холос. Булар харом қилинган деб истеьмол қилмаса ҳалок бўлади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутмоғи лозим? У киши гуноҳга мойил бўлмагани ҳолда яъни ўзини ҳалокатдан сақланиб қоладиган миқдорда истеьмол қилса бўлади. Ночорлик сабабли қилинган бу иш учун Аллоҳ уни азобламайди. Зотан Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

Бу енгиллик Аллоҳни бизга кўрсатган марҳаматидир. Бу енгилликни қабул қилмаслик хатодир.

Уламо аҳли айтадиларки: “Бу харом нарса, ўлсам ҳам емайман”деб қайсарлик билан ўлиб кетган инсон гуноҳкори азим бўлади.  

Абдулғофур МАЛИКОВ

Тошкент шаҳар “Кўзи ожизлар” масжиди имом-хатиби.

www.vakillik.uz